Get Mystery Box with random crypto!

🇺🇿Bankxabar

Kanal manzili: @bankxabar
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 48.51K
Kanalning ta’rifi

Банк ва молия янгиликлари биринчи бизда!
Коментария гуруҳи: @bankxabarchat
Мурожаат ва тижорий ҳамкорлик учун: @Xabaryozishbot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 22

2024-03-12 17:08:13
“Трастбанк”да “MasterCard” картасини БЕПУЛ очинг ва “Chevrolet Tracker” автомобили ютиб олиш имкониятини қўлга киритинг!

“Трастбанк” кўплаб мижозларнинг талаб ва истакларига биноан, “MasterCard” билан бирга ўтказаётган акция муддатини узайтириб, совринларни янада кўпайтирди. Банкдан “MasterCard” картасини БEПУЛ очасиз. Ундан камида 10$ миқдорида транзакцияларни амалга ошириш орқали қуйидаги қимматбаҳо совринларни қўлга киритишингиз мумкин:
* “Chevrolet Tracker” автомобили (1 дона);
* Туркияга саёҳат учун 2 кишилик йўлланма;
* “Samsung” кир ювиш машинаси (4 дона);
* “Samsung 32 дюймли” телевизори (4 дона);
* “Samsung Galaxy A 23” уяли алоқа телефони (4 дона).


Акция 2024 йил 31 майга қадар давом этади. Банк офисларига ташриф буюриб, “MasterCard” картасини БEПУЛ қўлга киритинг. Ёки расмий веб-сайти орқали онлайн буюртма қилинг.

Саволларингиз бўлса, 1287 рақамига қўнғироқ қилинг.

Кўпроқ маълумот бу ерда: https://t.me/trustbankuz
18.2K views14:08
Ochish/sharhlash
2024-03-12 15:57:34
Асакабанк йиллик 24% ставкада онлайн овердрафт кредит ажратишини маълум қилди

Шартлари:
• Фоизи ставкаси - 24%
• Муддати - 12 ой
• Миқдори - 50 млн сўмгача
• Имтиёзли даври - 6 ойгача
Батафсил маълумот
1152
Иловани юклаб олиш

Ушбу кредитдан ойлик иш-ҳақи ва пенсия доирасида «Асакабанк» пластик карталарига эгалик қилувчи мижозлар фойдаланишлари мумкин.

Каналга уланиш @Bankxabar
14.3K views12:57
Ochish/sharhlash
2024-03-12 15:38:12 Халқ банки чарм-пойабзал ва мўйначилик билан шуғулланувчи тадбиркорлар учун имтиёзли кредит таклиф этмоқда 

Шартлари:
• Фоиз ставкаси– 5%(АҚШ долларида)
• Имтиёзли даври– 3 йилгача
• Муддати– 7 йилгача
• Миқдори– 2 млн АҚШ долларигача
Батафсил маълумот
1106

Ушбу кредит чорва молларини сўйиш қушхоналари, терини қайта ишлаш, мўйна хомашёси ва жун таёрлаш, сунъий чармдан буюмлар ва чарм-атторлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва бошқалар учун ажратилади.

Каналга аъзо бўлиш @Bankxabar
13.7K viewsedited  12:38
Ochish/sharhlash
2024-03-12 14:42:25 Ўзсаноатқурилишбанк тадбиркорлик субъектлари учун «Бизнесга омад» кредитларни ажратишни йўлга қўйди!

Кредит шартлари:
• миқдори – 1,5 млрд сўмгача;
• фоиз ставкаси –18%;
• муддати – 84 ойгача;
• Имтиёзли даври – 24 ойгача.
Батафсил маълумот
1180

Кредит гарови:
100 млн сўмгача кредит учун-суғурта полиси;
150 млн сўмгача кредит учун-кредит суммасининг камида 62,5 % миқдорида мулкий таъминот;
1 млрд сўмгача кредит учун-кредит суммасининг камида 125 % миқдорида мулкий таъминот;
1,5 млрд сўмгача кредит учун-кредит суммасининг камида 125 % миқдорида мулкий таъминот талаб этилади.

Каналга аъзо бўлиш @Bankxabar
15.6K views11:42
Ochish/sharhlash
2024-03-12 13:39:47 Қуёш панелларини сотиб олиш учун ажратилаётган истеъмол кредитлар
(Банкларнинг Бош офис масъул ходимлари томонидан берилган маълумот асосида тайёрланди)

@Bankxabar канали айни пайтда жисмоний шахсларга қуёш панеллари сотиб олиши учун ажратилаётган истеъмол кредитлари ҳақида маълумот тайёрлади.

Ипак Йўли Банки
• миқдори – 80 млн сўмгача;
• фоиз ставкаси – 20%;
• муддати – 60 ойгача.
Батафсил маълумот
1296

Трастбанк
• миқдори – 200 БҲМгача;
• фоиз ставкаси – 20%;
• муддати – 60 ойгача.
Батафсил маълумот
1287

Туронбанк
• миқдори – 66 млн сўмгача;
• фоиз ставкаси – 20%;
• муддати – 60 ойгача.
Батафсил маълумот
1220

Агробанк
• миқдори – 100 млн сўмгача;
• фоиз ставкаси – 20%;
• муддати – 60 ойгача.
Батафсил маълумот
1216

Каналга аъзо бўлиш @Bankxabar
16.9K views10:39
Ochish/sharhlash
2024-03-12 13:15:11
UzAutoMotors Damas, Labo ва Cobalt нархлари оширилишини маълум қилди

UzAutoMotors 2024 йилнинг иккинчи ярмида ишлаб чиқариладиган Damas, Labo ва Chevrolet Cobalt русумидаги автомобиллар нархи 3,5%-6,7% доирасида қимматлашишини маълум қилди.

Каналга уланиш @Bankxabar
15.9K viewsedited  10:15
Ochish/sharhlash
2024-03-12 11:28:05
«Бизнесни ривожлантириш банки» Ямагата университети билан  шартнома имзолади

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан тадбиркорларни ўқитиш жараёнига “Япония тажрибаси”ни татбиқ этиш ва бу борада Япониянинг етакчи таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жорий йилнинг 7 март куни Токио шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон - Япония бизнес форуми давомида “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ Бошқаруви раиси Сахи Аннакличев ва Ямагата университети президенти Хедитоши Тамате томонидан имзоланган  шартнома ҳам айнан шу эзгу мақсадга қаратилган. 

Ўзаро келишувга мувофиқ, республикамиздаги 10 минг нафар тадбиркор Япония тажрибаси асосида ўқитилади ва менторлар тайёрланади. Мазкур келишув Банк ва Университет ўртасида ўтган йилнинг ноябрь ойидан ўрнатилган ҳамкорлик алоқаларининг амалий самараси ҳисобланади.

Батафсил

Каналга уланиш @Bankxabar
14.5K views08:28
Ochish/sharhlash
2024-03-12 10:09:14
Банкдан кредит олган фуқаро хорижга чиқса бўладими?
Умуман четга чиқишда чеклов бор ёки йўқлигини қаердан билса бўлади?


Банкдан кредит олган шахс кредит шартномаси шартларига мувофиқ тўловларни ўз вақтида амалга ошириб келаётган бўлса хорижга чиқишига ҳеч қандай чеклов бўлмайди. 

Кредити бор шахс фақат битта ҳолатда хорижга чиқа олмайди. Қарздорлик судга оширилиб суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда ва кредит қарздорлиги ижрога (МИБ) қаратилганда чет давлатга чиқишга тақиқ қўйилади.

Хорижга чиқишга чеклов бор ёки йўқлигини билиш учун ариза берувчи ЯИДХПда рўйхатдан ва/ёки авторизациядан ўтади ва сўров юборади. Тизим автоматик тарзда ижро хужжатлари асосида қарздорлик бўйича Ўзбекистон Республикасидан чиқишига вақтинчалик чеклов қўйилганлик ҳолати мавжудлиги ёки йўқлиги тўғрисида маълумот беради. Хизмат бепул амалга оширилади.

Ушбу видеолавҳада хизматдан қандай фойдаланиш ҳақида тушунтириб ўтилган.

Хизматдан фойдаланиш

Каналга уланиш @Bankxabar
19.4K views07:09
Ochish/sharhlash
2024-03-12 08:09:43 Банк ходимининг касб одоб-ахлоқи

Республикадаги барча банкирлар ўқиб чиқишини тавсия қиламиз.


Каналга уланиш @Bankxabar
22.8K viewsedited  05:09
Ochish/sharhlash
2024-03-11 21:09:21 Айрим талаба-ўқувчилар учун тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати 10 апрелга қадар узайтирилди

Айни пайтда, Ориент Финанс Банк, Туронбанк, Алоқабанк, МКБанк ва Бизнесни ривожлантириш банки томонидан имтиёзли таълим кредит ажратилмоқда.

Кредит шартлари:
● Фоизи:
Хотин-қизлар учун-0%
Йигитлар учун-14%
● Муддати-Ўқиш даври+7.5 йил
● Миқдори-Ўқув йили учун талаба ва ОТМ ўртасида тузилган шартнома суммаси
● Имтиёзли даври-Ўқиш даври+6 ой

Ориент Финанс Банк филиаллари манзили

Туронбанк филиаллари манзили

Алоқабанк филиаллари манзили

МКБанк филиаллари манзили

БРБнинг филиаллари манзили

Каналга уланиш @Bankxabar
24.8K views18:09
Ochish/sharhlash