Get Mystery Box with random crypto!

1 ИЮНДАН БОШЛАБ АРЗОН ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ ФОИЗ СТАВКАСИ МАРКАЗИ | 🇺🇿Bankxabar

1 ИЮНДАН БОШЛАБ АРЗОН ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ ФОИЗ СТАВКАСИ МАРКАЗИЙ БАНК АСОСИЙ СТАВКАСИДАН 8% БАНД ЮҚОРИ СТАВКАДА АЖРАТИЛАДИ

2024 йил 1 июндан бошлаб «маҳалла еттилиги» тавсияси асосида Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маблағлари ҳисобидан ипотека кредитларини ажратиш амалиёти жорий этилади. Бунда:

ипотека кредитлари 120 миллион сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори ставкада якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун ажратилади;

ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун — ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун — кредит муддатининг биринчи беш йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўланади.

Ресурслар бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун 20 йилгача муддатга Марказий банкнинг асосий ставкасидан кўпи билан саккиз фоиз бандга юқори бўлган ставкаларда ажратилган ва Компания томонидан белгиланган шартларга мос бўлган ипотека кредитларини қайта молиялаштиришга йўналтирилади.

2024 йил 1 майдан бошлаб:

бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишда ипотека предметини суғурта хавфларидан суғурта қилиш талаби бекор қилинади.

Асос: ПФ-70

Каналга уланиш @Bankxabar