Get Mystery Box with random crypto!

ЎЗБЕКИСТОНДА НАФАҚА ТУРЛАРИ: КИМЛАРГА ҚАНЧАДАН МОДДИЙ ЁРДАМ БЕ | 🇺🇿Bankxabar

ЎЗБЕКИСТОНДА НАФАҚА ТУРЛАРИ: КИМЛАРГА ҚАНЧАДАН МОДДИЙ ЁРДАМ БЕРИЛАДИ?

Ўзбекистонда фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида давлат бюджетидан ўндан ортиқ турдаги нафақа ва моддий ёрдам пуллари тўлаб келинмоқда. Булар:

Ижтимоий суғурта жамғармаси ҳисобидан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси миқдори 2 миллион 484 минг сўм бўлиб, бир марта тўланади.

Дафн этиш учун нафақа миқдори 1 миллион 388 минг сўм бўлиб, бир марта тўланади.

Ҳозирда бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа миқдори – 738 150 сўм.

Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд қонуний вакилга нафақа – ойига 621 минг сўмдан.

Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга ногиронлик нафақаси миқдори– 747 000 сўм.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги веб–сайтида болаликдан ногиронлиги бўлган I гуруҳ учун нафақа миқдори – 833 750 сўм, II гуруҳ учун – 747 000 сўм экани кўрсатилган.

Ногиронлик нафақаси I гуруҳ учун – 833 750 сўм, II гуруҳ учун – 747 000 сўмни ташкил этади.

Ҳозирда пенсия тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги шахсларга ёшга доир нафақаси миқдори ойига 621 минг сўм. Бу нафақа тури умрбод муддатга, ҳар ой берилади.

Боқувчисини йўқотганлик нафақаси миқдори бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун – 621 минг сўмни ташкил этади. Ҳар бир кейинги оила аъзоси учун 212 000 сўмдан берилади.

Кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам – 648 минг сўм.

Каналга уланиш @Bankxabar