Get Mystery Box with random crypto!

ПРЕЗИДЕНТ: БАНКЛАР ФАҚАТ ҚАЙТИМНИ ЎЙЛАБ, ОСОН ЙЎЛ БИЛАН РЕСУРС | 🇺🇿Bankxabar

ПРЕЗИДЕНТ: БАНКЛАР ФАҚАТ ҚАЙТИМНИ ЎЙЛАБ, ОСОН ЙЎЛ БИЛАН РЕСУРСЛАРНИ ДОИМИЙ МИЖОЗИГА БЕРЯПТИ. ОДДИЙ ОДАМЛАР ЧЕТДА ҚОЛИБ КЕТЯПТИ

Президент раислигида томорқа ва уй хўжаликларидаги имкониятларни тўлиқ ишга солиш орқали аҳоли даромадларини ошириш юзасидан Сирдарё вилоятида видеоселектор йиғилиш бўлиб ўтди.

Унга кўра:

Бугунги йиғилиш 14 та ҳудуд, 208 та туман ва шаҳар ҳокимлари, уларни ўринбосарлари, банклар, “маҳалла еттилиги” учун сабоқ бўлиши таъкидланди.

Энг аввало, Сайхунобод туманида тадбиркорликни ривожлантиришда банкларнинг ўрни сезилмаётгани қайд этилди. Ваҳоланки, давлат уларга катта ресурслар ажратмоқда.

Банклар фақат қайтимни ўйлаб, осон йўл билан ресурсларни доимий мижозига бераяпти. “Мен ҳам тадбиркор бўлай, маҳаллада иш ўрни яратай”, деган оддий одамлар четда қолиб кетаяпти. Уларга тайёр лойиҳа пакетлари берилмаяпти.

Эндиликда ҳар бир маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси “1 сотих томорқадан камида 1-2 миллион сўм даромад” деган мезон асосида аҳоли учун бизнес режа ишлаб чиқади. Маҳалладаги агрономлар билан бирга олиб берилган техникалар ҳисобидан томорқа ерларини ҳайдаш ва экин экиш хизматларини кўрсатади.

Маҳаллада сотиб олишни йўлга қўйган экспортчи, илғор тадбиркорларга 300 миллион сўмдан 1 миллиард сўмгача грант берилади.

Эндиликда оилавий тадбиркорлик дастури доирасида қорамол, қўй ва эчки олиш учун 33 миллион сўм имтиёзли кредит гаровсиз, нақд пулда берилади. Бу орқали Сайхунобод туманидаги 1,5 минг хонадонга чорвани кўпайтириш учун шароит яратилади.

Каналга уланиш @Bankxabar