Get Mystery Box with random crypto!

Bank va Mijoz

Kanal manzili: @bankmijoz
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 45.87K
Kanalning ta’rifi

Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар.
Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot
Реклама учун: @meenov

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 18

2024-04-29 14:54:01 Банкларда ахборот-коммуникация технологиялари ва (ёки) ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлашга масъул бўлган таркибий бўлинма раҳбари лавозимига киришишидан олдин Марказий банк билан келишиб олиниши лозим бўлган раҳбар ходимлар рўйхатига киритилиши режалаштирилмоқда.

Шунингдек, ахборот-коммуникация технологиялари ва (ёки) ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлашга масъул бўлган таркибий бўлинма раҳбари учун – ахборот-коммуникация технологиялари, ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш йўналишларида камида 5 йиллик иш тажрибасига, шу жумладан мазкур йўналишларда раҳбарлик лавозимларида камида 3 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши белгиланмоқда.

@bankmijoz
17.0K views11:54
Ochish/sharhlash
2024-04-29 14:16:51 Банкларнинг кредитлари ҳисобидан гаровга олинган ва сотувга чиқарилган мулклар рўйхати билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишишингиз мумкин:

Халқ банки;
Ипотека-банк;
Асакабанк;
ЎзСҚБ;
Ўзмиллийбанк.

@bankmijoz
16.7K views11:16
Ochish/sharhlash
2024-04-29 12:14:01
Ипотека-банк малакали мутахассисларни ишга таклиф этмоқда

Банкнинг Бош офиси Корпоратив кредитларни ундириш департаментига раҳбарлик ва менеджерлик лавозимларига ишга жойлашиш учун банк соҳасида, жумладан, кредитларни ундириш йўналишида 3 йилдан ортиқ малакага эга бўлган интилувчан малакали номзодлар ўз омадларини синаб кўришлари мумкин.

Номзодларга қўйиладиган вазифалар ва талаб ҳақида батафсил бу ерда танишишингиз мумкин.

Резюменгизни 97 033 30 61 телеграм рақамига ёки юқорида келтирилган ҳавола оркали жўнатишингиз мумкин.

@bankmijoz
18.4K viewsedited  09:14
Ochish/sharhlash
2024-04-29 11:27:58 2024 йил 1 апрель ҳолатига Мадад Инвест банк, Hayot bank, Garant bank, Янги банк, Пойтахт банк ва Эрон Содерот банкларнинг устав капитали қонунчиликда белгиланган меъёрга етмаган.

Марказий банк Раиси М.Нурмуратов ушбу талабларни бажармаган банкларнинг актив операциялари тўхтатиб қўйилаётганини маълум қилган эди.

Манба.

@bankmijoz
17.4K views08:27
Ochish/sharhlash
2024-04-29 08:16:25 Солиқ қўмитаси Марказий банк билан товар ва хизматлар учун тўловлар жисмоний шахсларнинг пластик карталари (Р2Р) орқали амалга оширилишини тартибга солиш мақсадида Р2Р операцияларида муайян чегарадан ошган транзакциялар бўйича ўзаро маълумот алмашинуви юзасидан меморандум имзолаши шартлиги режалаштирилмоқда экан.

Амалдаги қонунчиликка кўра, мижознинг банк картасига бир вақтда ёки кўп маротаба 30 кундан ошмаган муддат давомида базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараварига тенг ёки ундан ошадиган умумий суммада пул маблағларини бир ёки бир нечта банк карталаридан ёҳуд электрон ҳамёнлардан келиб тушиши шубҳали операциялар деб тавсифланади ва банклар томонидан махсус ваколатли давлат органига тақдим этилади.

PS: бугунги кунда дўконларга кириб, Р2Р орқали пул ўтказиб беришни сўрасангиз, жуда кўпчилик тадбиркорлар бу таклифни қабул қилишмайди. Солиқ қўмитаси ушбу таклифни киритишдан нимани кўзлаган, бирор бир аниқ рақамлар борми, агар шу маълумотни олсак, солиқ тушуми шунчага ошади деган.

@bankmijoz
18.5K views05:16
Ochish/sharhlash
2024-04-29 07:57:04
NBU'да бизнес учун бепул ҳисоб рақамини очинг

Xавфсизлик ва махфийлик
Тез ва сифатли хизмат кўрсатиш
Кенг турдаги хизматлар
iBank'га бепул уланиш ва ҳисоб рақамини бошқариш учун мобил илова

Тафсилотлар сайтда: sme.nbu.uz
17.0K viewsedited  04:57
Ochish/sharhlash
2024-04-27 13:09:25
Ўртача ойлик иш ҳақи 4,9 млн сўмни ташкил этди.

Жорий йилнинг январь-март ойларида ўртача ойлик иш ҳақи миқдори 4,9 млн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 19,8%га ўсган.

Энг кўп маош олувчи соҳа “банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти бўлиб қолмоқда – ушбу йўналишда ўрта ойлик иш ҳақи 13,2 млн сўмни ташкил қилган.

Таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари эса энг кам маош олувчилар бўлиб қолишмоқда (3,4-3,2 млн сўм).

Ҳудудлар кесимида Тошкент шаҳри етакчи бўлиб – ўртача ойлик маош 8,1 млн сўмни ташкил қилган бўлса, энг кам иш ҳақи Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида (3,5-3,6 млн сўм) қайд этилган.

@bankmijoz
19.2K views10:09
Ochish/sharhlash
2024-04-26 14:08:54
Давлат активларини бошқариш агентлигидаги “Миллий банклараро процессинг маркази” МЧЖ (Humo тўлов тизими)нинг 100 фоиз улуши сотилади – Президент қарори.

@bankmijoz
18.7K views11:08
Ochish/sharhlash
2024-04-26 13:55:09
Банкоматлардан ечилган нақд пуллар миқдори биринчи чоракда 40 трлн сўмдан ошган

2024 йил биринчи чорагида банк карталарига 212 трлн cўм маблағлар кирим қилинган бўлиб, 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 1,3 баробарга ошган.

Шунингдек, ушбу даврда банк карталаридаги 48 трлн сўм пул маблағлари нақдлаштириб олинган (шундан, 41 трлн сўми банкоматлар орқали ечиб олинган).

Банк карталарга келиб тушган маблағларнинг йилнинг биринчи чорагида нақдлаштириб олиниши улуши:
◦ 2022 йилда 28 фоизни;
◦ 2023 йилда 24 фоизни;
◦ 2024 йилда 23 фоизни ташкил қилган.

@bankmijoz
17.3K views10:55
Ochish/sharhlash
2024-04-26 12:02:15 “Банклар ва нобанк кредит ташкилотларига нисбатан чоралар ва санкциялар қўллаш тартиби
тўғрисида”
ги низом (№3492, 23.01.2024й) бугундан кучга кирди.

Мазкур низомда банк ва нобанк кредит ташкилотларига чора ва санкцияларни қўллаш асослари ва тартиби, қоидабузарликларни бартараф этиш устидан назорат, дивидендларни тўлаш ёки фойдани тақсимлашни тўхтатиб туриш, кредит ташкилотининг айрим турдаги операцияларини чеклаш ёки тўхтатиб туриш, жарима ундириш каби тамойиллар белгиланган.

Шунингдек, содир этилган қоидабузарлик учун қўлланиладиган чора ва жарималар миқдорлари ҳам кўрсатилган.

Огоҳ бўлинг ҳурматли банк ходимлари, энди ҳар бир хато учун аниқ жарима суммаси бор.

@bankmijoz
14.8K views09:02
Ochish/sharhlash