Get Mystery Box with random crypto!

Bank va Mijoz

Kanal manzili: @bankmijoz
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 46.28K
Kanalning ta’rifi

Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар.
Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot
Реклама учун: @meenov

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 20

2024-04-26 12:02:15 “Банклар ва нобанк кредит ташкилотларига нисбатан чоралар ва санкциялар қўллаш тартиби
тўғрисида”
ги низом (№3492, 23.01.2024й) бугундан кучга кирди.

Мазкур низомда банк ва нобанк кредит ташкилотларига чора ва санкцияларни қўллаш асослари ва тартиби, қоидабузарликларни бартараф этиш устидан назорат, дивидендларни тўлаш ёки фойдани тақсимлашни тўхтатиб туриш, кредит ташкилотининг айрим турдаги операцияларини чеклаш ёки тўхтатиб туриш, жарима ундириш каби тамойиллар белгиланган.

Шунингдек, содир этилган қоидабузарлик учун қўлланиладиган чора ва жарималар миқдорлари ҳам кўрсатилган.

Огоҳ бўлинг ҳурматли банк ходимлари, энди ҳар бир хато учун аниқ жарима суммаси бор.

@bankmijoz
14.8K views09:02
Ochish/sharhlash
2024-04-26 10:14:47
“Трастбанк”дан 1 млрд сўмгача кредит олинг! Иш ўрнини кўпайтирганингиз сари фоиз ставкалари камайтирилади.

“Трастбанк”нинг “Бизнесни ривожлантириш ва янги иш ўринларини яратиш” кредити тадбиркорлик фаолиятингизни янги босқичга кўтаришга ёрдам беради.

1 млрд сўмгача кредит олиб, янги иш ўринларини яратинг. Иш ўринлари яратганингиз сари фоиз ставкалари туширилади. Яъни кредитнинг фоиз ставкалари 25 % дан 20 % гача пасайтирилади.

Айланма маблағларини тўлдириш учун:
Муддати: 18 ойгача;
Имтиёзли давр: 3 ой.

Инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш учун:
Муддати: 36 ойгача;
Имтиёзли давр: 6 ой.

Батафсил маълумот trastbank.uz сайтида.
Алоқа маркази: 1287

Кўпроқ маълумот бу ерда: https://t.me/trustbankuz
12.9K views07:14
Ochish/sharhlash
2024-04-26 09:11:02
Ўзмиллийбанкнинг “Milliy” иловаси орқали пул ўтказмаларини (Humo ва Uzcard) комиссиясиз амалга ошириш имконияти йўлга қўйилибди.

Бунда,
идентификациядан ўтган фойдаланувчилари учун — ойига 3 млн сўмгача;
идентификациядан ўтган иш ҳақи лойиҳаси иштирокчилари учун — ойига 10 млн сўмгача.

Бошқа мобил иловалар орқали бепул ўтказмалар ҳақида бу ерда танишишингиз мумкин.

@bankmijoz
13.4K views06:11
Ochish/sharhlash
2024-04-26 08:10:41 Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси бир қатор вакант лавозимларга танлов асосида ишга таклиф этмоқда.

Хусусан,

Лойиҳаларни бошқариш маркази Капиталга улуш киритиш бўлими бошлиғи лавозимига;

Ҳудудлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига;

Мониторинг ва муаммоли активлар билан ишлаш бошқармаси, муаммоли активлар билан ишлаш бўлими етакчи юрисконсульт лавозимига;

Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлими етакчи мутахассиси лавозимига.

Номзодларга қўйиладиган талаблар ва вазифалар ҳақида батафсил ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

@bankmijoz
12.7K views05:10
Ochish/sharhlash
2024-04-25 16:50:26
Тадбиркорлар учун "Бизнесни ривожлантириш банки"дан яна бир янгилик!

Банк тадбиркорлар учун "нақд пулда" 300 млн. сўмгача "Маҳалла тараққиёти" янги кредит маҳсулотини тақдим этади.

Кредит мақсади чегараланмаган ва маблағларни бизнеснинг исталган йўналишида фойдаланиш мумкин. Кредитни 6 ойлик имтиёзли давр билан 3 йилгача олиш имкони мавжуд.

Бизнесни ривожлантириш банкнинг исталган хизмат кўрсатиш офисига ташриф буюринг. Банк офислари республиканинг барча ҳудудларида мавжуд.

Батафсил маълумот 1254 рақами ёки @brbsupport манзилида.

БРБ — тадбиркорлар банки!
16.1K views13:50
Ochish/sharhlash
2024-04-25 16:09:38
Марказий банк Раиси Мамаризо Нурмуратовнинг кредит ставкаларини 2-3 фоизга пасайтирилиши бўйича фикрлари

@bankmijoz
15.1K views13:09
Ochish/sharhlash
2024-04-25 15:07:31
Ориент Финанс банк якка тартибдаги тадбиркорлик истагида бўлганлар учун "Ўз бизнесингизни очинг" номли кредитини таклиф этмоқда

ОФБ дан молиявий кўмак олиб, ўз бизнесингизни ишонч билан ривожлантиринг.

миқдори - 100 миллион сўмгача;
муддати - 12 ойгача;
фоиз ставкаси - йиллик 24%.

Шунингдек, Ориент Финанс банк сизнинг бизнесингизда қўшимча иш ўринлари яратишда янада қулайроқ фоиз ставкасини тақдим этади. Фаолиятни кенгайтириш учун ажойиб имконият!

Тафсилотларни қуйидаги телефон орқали билиб олишингиз мумкин:

4004

@bankmijoz
15.2K views12:07
Ochish/sharhlash
2024-04-25 12:08:11 Марказий банк Раиси иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда

Тўғридан тўғри эфир

@bankmijoz
15.2K viewsedited  09:08
Ochish/sharhlash
2024-04-25 12:01:53
Ҳечкимга маслаҳат бермаймиз!

Танишларингиздан ёки бегоналардан телеграм тармоғида юқоридаги каби "ҳаволаларни ўрнатиб олинг ҳамда қанчадир миқдорда пул олинг" мазмунидаги хабарлар келса, асло ишонманг!

Бу каби ҳаволаларнинг барчаси фирибгарларнинг найранги ҳисобланади. Бундай иловаларни ҳеч қачон очишга уринманг.

@bankmijoz
20.3K views09:01
Ochish/sharhlash
2024-04-25 11:00:10
Шахсий бизнесингиз борми? Уни янада ривожлантиришни хоҳлайсизми?

Ориент Финанс Банкдан Start Up микроқарзини олинг ва янги мақсадларга эришинг.

Шартлар:

кредит муддати — 12 ойгача;
микроқарз миқдори — 15 млн. сўмгача;

Тафсилотлар учун қисқа рақам:
4004

@bankmijoz
15.2K views08:00
Ochish/sharhlash