Ўртача ойлик иш ҳақи 4,9 млн сўмни ташкил этди.Жорий йилнинг январь-март ойларида ўртача ойлик иш ҳақи миқдори
4,9 млн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан
19,8%га ўсган.
Энг кўп маош олувчи соҳа “банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти бўлиб қолмоқда – ушбу йўналишда ўрта ойлик иш ҳақи
13,2 млн сўмни ташкил қилган.
Таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари эса энг кам маош олувчилар бўлиб қолишмоқда
(3,4-3,2 млн сўм).
Ҳудудлар кесимида Тошкент шаҳри етакчи бўлиб – ўртача ойлик маош
8,1 млн сўмни ташкил қилган бўлса, энг кам иш ҳақи Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида
(3,5-3,6 млн сўм) қайд этилган.
@bankmijoz