Get Mystery Box with random crypto!

Солиқ қўмитаси Марказий банк билан товар ва хизматлар учун тўл | Bank va Mijoz

Солиқ қўмитаси Марказий банк билан товар ва хизматлар учун тўловлар жисмоний шахсларнинг пластик карталари (Р2Р) орқали амалга оширилишини тартибга солиш мақсадида Р2Р операцияларида муайян чегарадан ошган транзакциялар бўйича ўзаро маълумот алмашинуви юзасидан меморандум имзолаши шартлиги режалаштирилмоқда экан.

Амалдаги қонунчиликка кўра, мижознинг банк картасига бир вақтда ёки кўп маротаба 30 кундан ошмаган муддат давомида базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараварига тенг ёки ундан ошадиган умумий суммада пул маблағларини бир ёки бир нечта банк карталаридан ёҳуд электрон ҳамёнлардан келиб тушиши шубҳали операциялар деб тавсифланади ва банклар томонидан махсус ваколатли давлат органига тақдим этилади.

PS: бугунги кунда дўконларга кириб, Р2Р орқали пул ўтказиб беришни сўрасангиз, жуда кўпчилик тадбиркорлар бу таклифни қабул қилишмайди. Солиқ қўмитаси ушбу таклифни киритишдан нимани кўзлаган, бирор бир аниқ рақамлар борми, агар шу маълумотни олсак, солиқ тушуми шунчага ошади деган.

@bankmijoz