Get Mystery Box with random crypto!

Халқ банки томонидан Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси | Bank va Mijoz

Халқ банки томонидан Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси маблағлари ҳисобидан иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун арзон ипотека кредити ажратиш йўлга қўйилди.

Кредит шартлари:
◦ муддати – 20 йил;
◦ бошланғич бадал – 25 фоиз;
◦ йиллик фоиз ставкаси – 17,5%;
◦ миқдори – 400 млн.сўмгача.

Кредит олувчига қўйиладиган асосий талаблар:
• қарз олувчининг қарз юки 50 фоиздан ошмаслиги;
• ойлик ўртача даромади 15 млн сўмдан ошмаслиги (биргаликда қарз олувчи билан бирга);
• сўнгги 6 ой ичида барқарор даромадга эга бўлиши;
• илгари кредит ташкилотлари томонидан ажратилган ипотека кредитлари бўлмаслиги лозим.

Қўшимча маълумотларни банкнинг 1106 рақами орқали олишингиз мумкин.

@bankmijoz