Get Mystery Box with random crypto!

Bank va Mijoz

Kanal manzili: @bankmijoz
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 45.87K
Kanalning ta’rifi

Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар.
Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot
Реклама учун: @meenov

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 17

2024-05-01 13:24:09 Комиссиясиз пул ўтказмалари (Р2Р)

Айрим банк иловаларида Humo карталари ўртасидаги ўтказмаларни комиссия тўловларисиз амалга ошириш йўлга қўйилган.

Қуйидаги иловалар орқали эса Uzcard карталари иштирокидаги (Uzcard-Uzcard, Uzcard-Humo, Humo-Uzcard) пул ўтказмаларини маълум лимитгача бепул амалга оширишингиз мумкин.

Улар:
Agrobank иловасида – 10 млн сўмгача;
xazna (Халқ банки) иловасида – 5 млн сўмгача;
joyda (ЎзСҚБ) иловасида – 5 млн сўмгача;
Davr Mobile (Даврбанк) иловасида – 3,5 млн сўмгача;
Mavrid (МКБанк) иловасида – 3 млн сўмгача;
Tenge24 (Tenge Bank) иловасида – 3 млн сўмгача;
Milliy (Ўзмиллийбанк) иловасида – 3 млн сўмгача;

My UzTelecom иловасида – 10 млн сўмгача (абонентлари учун);
Humans иловасида – 5 млн сўмгача;
Paynet иловасида – 3 млн сўмгача;
alif mobi иловасида – 1 млн сўм.

@bankmijoz
21.6K viewsedited  10:24
Ochish/sharhlash
2024-05-01 11:58:22
Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтаётган Ислом тараққиёт банки гуруҳи кенгашининг йиллик йиғилишида Трастбанк Бошқаруви Раиси С.Нормухамедов бошчилигидаги делегация аъзолари ҳам фаол қатнашмоқда.

Хусусан, Трастбанк ва Хусусий секторни ривожлантириш ислом Корпопацияси ўзаро англашув Меморандуми имзолади. Унга кўра, икки молия институти ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади.

Халқаро ислом савдо-молия копорацияси билан ўтказилган учрашувда икки томонлама алоқаларни ривожлантириш, кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларининг ислом шариати асосида молиялаштирилишига доир ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.

Таъкидлаш жоизки, Трастбанк Ислом Тараққиёт банки гуруҳига кирувчи ислом корпорациялари билан ҳамкорликни 2018 йилда йўлга қўйган бўлиб, бугунги кунга қадар жами 64 млн АҚШ доллари миқдорида 6 та келишув имзоланган. Улар доирасида Республикамиздаги кичик ва ўрта бизнес субъектларининг жами 74 та лойиҳаси молиялаштирилган. Бу тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш ва янги иш ўринлари яратилишига хизмат қилмоқда.

@bankmijoz
17.5K views08:58
Ochish/sharhlash
2024-05-01 05:57:01 Аввалроқ, яширин иқтисодиётга қарши курашиш доирасида Солиқ қўмитаси жисмоний шахсларга тегишли банк сирига оид маълумотларни, яъни муайян чегарадан ошган Р2Р операциялари бўйича маълумотларни олишни кўзда тутувчи таклифлар киритилаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Маълум бўлишича, киритилган таклифга кўра, амалга оширилган транзакцияларнинг йиллик ҳажми қуйидаги миқдорларни ташкил этганда маълумотлар қайта ишланиши мумкин:

жисмоний шахслар бўйича 100 млн сўмдан ошганда;
тадбиркорлар учун 500 млн сўмдан ошганида.

Айтилишича, регулятор ва қўмита томонидан ўзаро маълумотлар базаларини ҳимояланган каналлар орқали интеграция қилган ҳолда инсон омилисиз мазкур маълумотларни қайта ишлаш ҳамда рискларни аниқлаш имкониятига эга тизимни йўлга қўйиш кўзда тутилган.

Демак, солиқ қўмитаси Р2Р бўйича барча маълумотларни қўлга киритмоқчи ва фақатгина белгиланган миқдорлардан ошган тақдирда ўрганмоқчи экан.

Умид қиламиз, Марказий банк ва Адлия вазирлиги ўз ўрнида ушбу таклифларни рад этади. Чунки бу тизимнинг йўлга қўйилиши рақамлаштириш йўлида илдам силжиётган банк тизимига қаттиқ зарба бўлади. Унинг устига бу яширин иқтисодиётни олдини олмайди, аксинча нақд пулдаги ҳисоб китобларни кучайишига олиб келади.

@bankmijoz
14.1K views02:57
Ochish/sharhlash
2024-04-30 18:24:08
Пойтахт банк жисмоний шахсларга барча турдаги кредит хизматларини тақдим этмоқда

“Яхши ният” истеъмол кредити:
(товарлар сотиб олиш учун)
— Муддати – 12 ойгача;
— Имтиёзли давр – 2 ой;
— Фоиз ставкаси – 26%;
— Таъминот тури – суғурта полиси.

“Саёҳат учун” истеъмол кредити:
(турфирмага тўлаб берилади)
— Кредит суммаси - БҲМнинг 100 баробари миқдорида;
— Муддати –12 ойгача;
— Имтиёзли давр – 2 ой;
— Фоиз ставкаси – 26%;
— Таъминот тури – суғурта полиси.

“Барқарор” истеъмол кредити:
— Кредит суммаси – БХМнинг 300 баробари миқдорида;
— Муддати – 22-36 ойгача;
— Фоиз ставкаси – 26-28%;
— Таъминот тури – 3-шахс кафиллиги, суғурта полиси ёки ликвидли мол-мулк гарови.

50 млн сўмгача микроқарз:
(ойлик даромадга эга бўлмаган шахслар учун):
— Муддати – 12-36 ойгача;
— Фоиз ставкаси – 26-30%;
— Таъминот тури – ликвидли мол-мулк гарови.

100 млн. сўмгача микроқарз:
(ойлик даромадга эга бўлган шахслар учун)
— Муддати – 12-36 ойгача;
— Фоиз ставкаси – 25-30%;
— Таъминот тури – 3-шахс кафиллиги, суғурта полиси ёки ликвидли мол-мулк гарови.

“Бизнесга биринчи қадам” микрокредити:
(з бизнесини бошламоқчи бўлган расмий даромади бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар учун)
— Муддати – 12 ойгача;
— Фоиз ставкаси – 28%;
— Кредит суммаси – 5 млн сўмгача.

Бизнесга иккинчи қадам” микрокредити:
— Муддати – 12 ойгача;
— Фоиз ставкаси – 27%;
— Кредит суммаси –15 млн сўмгача;

“Ипотека кредит”:
— Кредит суммаси – чекланмаган;
— Муддати – 60 ойдан120 ойгача;
— Фоиз ставкаси – 25-29%;
— Бошланғич тўлов – 25% дан

Автокредит — BYD:
(Ойлик иш ҳақига эга бўлган жисмоний шахслар учун)
— Муддати – 48 ойгача;
— Фоиз ставкаси – 23,9%-25,9%;
— Дастлабки бадал – 30%-50%.

(Ўзини-ўзи банд қилган бошқа даромадларга эга бўлган жисмоний шахслар учун)
— Муддати – 48 ойгача
— Фоиз ставкаси – 25,9%-27,9%
— Дастлабки бадал – 30%-50%

Telegram Facebook Instagram
16.5K views15:24
Ochish/sharhlash
2024-04-30 13:48:40 Ипотека-банк яна бир бор сўмдаги еврооблигaцияларни эмиссия қилди

Жорий йилнинг 25 апрель куни Ипотека-банкнинг 1,4 триллион сўм миқдоридаги 3 йиллик еврооблигaциялари йилига 20,5 фоиз купон ставкаси билан халқаро Вена фонд биржасига муваффақиятли жойлаштирилди. Бу ҳақида банк матбуот хизмати маълум қилди.

Битим ташкилотчиси JP Morgan бўлиб, аксарият инвесторлар Венгрия халқаро банки ҳисобланувчи ОТП банкнинг 2023 йилда Ипотека-банк капиталининг асосий улушини қўлга киритишини ижобий қарши олди.

Ипотека-банк томонидан 2021 йил апрель ойида ҳам 785 миллиард сўмлик еврооблигaциялар чиқарилган эди.

Батафсил.

@bankmijoz
16.3K viewsedited  10:48
Ochish/sharhlash
2024-04-30 11:29:17 9%

Бугунги кунда МКБанк ва Анорбанк 24 ой муддатга йиллик 9% ставкада хорижий валютада муддатли омонат турини тақдим этишмоқда.

МКБанк:
◦ фоиз ставкаси – йиллик 9%;
◦ энг кам миқдори – $100;
◦ қўшимча маблағ киритиш – мумкин;
◦ омонат банк офисларида расмийлаштирилади.

АНОРБАНК:
◦ фоиз ставкаси – йиллик 9%;
◦ энг кам миқдори – $1000;
◦ қўшимча маблағ киритиш – дастлабки 6 ойда;
◦ омонат онлайн расмийлаштирилади.

@bankmijoz
17.2K views08:29
Ochish/sharhlash
2024-04-30 09:36:09 Яширин иқтисодиётга қарши курашиш доирасида қуйидаги таклифлар ҳам киритилмоқда:

товар ва хизматларнинг умумиий қиймати 3000 АҚШ долларидан ошганда тўловларни фақат нақд пулсиз ҳисоб-китоб орқали амалга ошириш;

барча бюджет ташкилотлари (шу жумладан қуролли кучлар), олий таълим муассасалари ҳамда йирик солиқ тўловчилар ишчи ходимларига ойлик иш ҳақини 100 фоиз миқдорда банк карталари орқали тўлаш.

@bankmijoz
17.6K views06:36
Ochish/sharhlash
2024-04-30 08:50:22 Эртага – 1 май, соат 15:00 да Халқ банки масъуллари иштирокида «Халқ банки билан бизнесга биринчи қадам» мавзусида тўғридан-тўғри эфир бўлиб ўтади.

Унда сиз мавзу юзасидан қизиқтирган саволларингизга шахсан масъуллардан жавоб олишингиз мумкин.   

Бугунги кунда Халқ банки томонидан ўзини ўзи банд қилган, бизнесини янги ташкил қилган шахслар тадбиркорлигини ривожлантириш, мижозларни микромолиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида қуйидаги кредитлар ажратилмоқда:
Онлайн кўмак;
Молиявий оммабоп;
Молиявий кўмак 100.

Жонли эфирни Халқ банкининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали кузатишингиз мумкин.

@bankmijoz
17.8K views05:50
Ochish/sharhlash
2024-04-30 06:15:32
Пул ўта зарур бўлиб турган вақтда, уни 1 дақиқа ичида олиш мумкин! Ишонмайсизми?

Эндиликда 1 дақиқа ичида АлоқаБанкнинг «Zoomrad» иловасидан 50 млн сўмгача микроқарз олишингиз мумкин. Буни қандай амалга ошириш мумкинлиги видеода кўрсатилган.

«Zoomrad» иловасининг қулайликларидан хабардор бўлиб туриш учун унинг Телеграм-каналига обуна бўлиб, кузатиб боришингиз мумкин!

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt | YouTube
17.8K views03:15
Ochish/sharhlash
2024-04-29 16:01:57 Ипотекабанк жорий йилнинг биринчи чорагидаги молиявий натижалари ҳақида маълумот берди

Банк ахборотида, бугунги кунга келиб банк ипотека кредитлаш бозорининг тўртдан бир қисм улушига ва барқарор, ликвид, диверсификацияланган балансга эга эканлиги маълум қилинган.

Шунингдек, Ипотека-банк жорий йилнинг биринчи чорагида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 39% га кўпроқ операцион фойдага эришган. Бунинг асосий сабаби бизнеснинг асосий кўрсаткичлари, хусусан, истеъмол кредитлари ва мижозлар қамровининг янада ошганидир.

Ипотека-банкнинг истеъмол кредитлар бозоридаги улуши ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганида 6,5 фоиздан 9,6 фоизга, ўз навбатида актив мижозлар сони ҳам 1,5 млн. дан 1,7 млн. га етгани билдирилган.

Мазкур даврда операцион даромадларнинг Марказий банк талабларига асосан корпоратив кредитлар учун заҳира шакллантирилиши учун йўналтирилганлиги биринчи чоракдаги банк соф фойдасини 3,6 млрд сўм бўлишига ўз таъсирини кўрсатган.

Хабарда, Ипотека-банк ОТП Гуруҳи аъзосига айланганидан буён гуруҳнинг кўмаги билан халқаро ва миллий стандартларга мувофиқ етарлича заҳираларни яратган ҳолда, портфелдаги кредитларни муносиб баҳолаш устида фаол иш олиб борилаётгани ҳамда кредит портфелининг яхшиланиши бевосита банк соф фойдасига ижобий таъсир қилиши билдирилган.

Батафсил.

@bankmijoz
17.2K views13:01
Ochish/sharhlash