Get Mystery Box with random crypto!

Bank va Mijoz

Kanal manzili: @bankmijoz
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 43.52K
Kanalning ta’rifi

Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар.
Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot
Реклама учун: @meenov

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2024-04-25 12:08:11 Марказий банк Раиси иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда

Тўғридан тўғри эфир

@bankmijoz
15.2K viewsedited  09:08
Ochish/sharhlash
2024-04-25 12:01:53
Ҳечкимга маслаҳат бермаймиз!

Танишларингиздан ёки бегоналардан телеграм тармоғида юқоридаги каби "ҳаволаларни ўрнатиб олинг ҳамда қанчадир миқдорда пул олинг" мазмунидаги хабарлар келса, асло ишонманг!

Бу каби ҳаволаларнинг барчаси фирибгарларнинг найранги ҳисобланади. Бундай иловаларни ҳеч қачон очишга уринманг.

@bankmijoz
20.3K views09:01
Ochish/sharhlash
2024-04-25 11:00:10
Шахсий бизнесингиз борми? Уни янада ривожлантиришни хоҳлайсизми?

Ориент Финанс Банкдан Start Up микроқарзини олинг ва янги мақсадларга эришинг.

Шартлар:

кредит муддати — 12 ойгача;
микроқарз миқдори — 15 млн. сўмгача;

Тафсилотлар учун қисқа рақам:
4004

@bankmijoz
15.2K views08:00
Ochish/sharhlash
2024-04-25 10:21:32 14% ўзгаришсиз

Марказий банк Бошқаруви асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди.

@bankmijoz
14.7K views07:21
Ochish/sharhlash
2024-04-25 09:06:41 NPL миқдори ошишда давом этмоқда

Март ойида умумий кредит портфели 5,8 трлн сўмга, муаммоли кредитлар қолдиғи эса 850,5 млрд сўмга кўпайган.

Натижада, биринчи чорак якунлари бўйича банкларнинг кредит портфели 478,2 трлн сўмга етган (1,2% ўсиш) бўлса, муаммоли кредитлар қолдиғи 21,6 трлн сўмдан ошган ва жами портфелдаги улуши 4,52%ни ташкил қилган.

Муаммоли кредитларнинг ўсиши асосан Бизнесни ривожлантириш банки (+500 млрд сўм) ва Ўзмиллийбанк (+486 млрд сўм) ҳиссасига тўғри келган.

Шунингдек, Ипотекабанк, ЎзСҚБ ва Асакабанкда NPL нинг сезиларли камайиши кузатилган.

@bankmijoz
15.9K views06:06
Ochish/sharhlash
2024-04-25 08:31:38
“Трастбанк”дан тадбиркорлар учун яна бир имконият! Қанча кўп иш ўрни яратилса, микрокредитнинг фоиз ставкаси шунча пасайтирилади

“Трастбанк” ўзининг 30 йиллиги арафасида юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун қулай шартлар асосида яна бир микрокредит маҳсулотини жорий этди. “Бизнесни ривожлантириш ва янги иш ўринларини яратиш” микрокредити — катта марраларни кўзлаганлар учун энг қулай таклифдир.

100 млн сўмдан 500 млн сўмгача НАҚД ПУЛДА микрокредит олиб, тадбиркорлигингизни кенгайтиринг!
Муддати 24 ойгача, имтиёзли давр эса 3 ой.
Қанча кўп иш ўрни яратсангиз, микрокредитнинг фоиз ставкаси шунча пасаяди. Яъни 26% дан 20% гача

Батафсил маълумот trastbank.uz сайтида.
Саволларингиз бўлса 1287 рақамига қўнғироқ қилинг.

“Трастбанк” — 30 йил ишонч билан юзма юз!

Кўпроқ маълумот бу ерда: https://t.me/trustbankuz
15.4K views05:31
Ochish/sharhlash
2024-04-25 07:58:25
АСАКАБАНКДАН ТАДБИРКОРЛАР УЧУН ЯНГИЛИК: ҚАНЧА ИШЧИ ЎРНИ КЎП БЎЛСА, КРЕДИТ ФОИЗ СТАВКАСИ ҲАМ ШУНГА ЯРАША ПАСАЯДИ!

Асакабанк «Тадбиркорга янги куч» кредит маҳсулотини таклиф этмоқда. Кредит фоизи:

◦10 тадан 20 тагача янги ишчи ўрни яратилса– 2 фоиз;
◦ 21 тадан 50 тагача янги ишчи ўрни яратилса – 2,5 фоиз;
◦ 51 тадан 100 тагача янги ишчи яратилса – 2.75 фоиз;
◦ 101 тадан юқори ишчи ўрни яратилса – 3% бандга пасайтириб берилади.

Кредит мақсади: Янги фаолият турларини ташкил этиш, кенгайтириш, айланма маблағларни тўлдириш ҳамда асосий восита сотиб олиш орқали ишчи ўринларни кенгайтириш учун.

Кредит муддати:
◦ Айланма маблағларни тўлдириш – 12 ойгача;
◦ Асосий восита сотиб олиш – 60 ойгача.

Кредит миқдори: 1 000 000 АҚШ доллари эквивалентигача.

Батафсил маълумот олиш учун 1152 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг ёки банк офисларига ташриф буюринг.

Асакабанк Матбуот маркази
14.1K viewsedited  04:58
Ochish/sharhlash
2024-04-24 13:43:35
БРБ тадбиркорларга ноёб имкониятни тақдим этади!

"Янги иш ўрни яратишга рағбат" кредитидан фойдаланинг!

Сиз янги иш ўринларини яратасиз - биз кредитингиз фоиз ставкасини пасайтирамиз

Бизнесни ривожлантириш, янги лойиҳаларни йўлга қўйиш ёки айланма маблағларни тўлдириш учун 3 миллиард сўмгача кредит олинг.

Лойиҳангиз доирасида қанчалик кўп янги иш ўрни яратсангиз, фоиз ставкангиз шунчалик пасайиб боради ва йиллик 24% гача тушурилади.

Кредит муддати 36 ойгача, имтиёзли давр 6 ойгача.

Ўзингизга қулай бўлган банкнинг хизмат кўрсатиш офисига ташриф буюринг. Биз юртимизнинг барча вилоятларида жойлашганмиз.

Батафсил маълумот учун 1254 рақами ёки @brbsupport га мурожаат қилинг

БРБ — тадбиркорлар банки.
13.8K views10:43
Ochish/sharhlash
2024-04-24 08:54:32 Эртага – 25 апрель куни Марказий банк Бошқаруви томонидан асосий ставка кўриб чиқилади.

Ушбу юзасидан соат 2024 йил 25 апрель куни соат 14:00 да Марказий банк Раиси иштирокида матбуот анжумани ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги марта 2023 йил 16 март санасида Марказий банк асосий ставкани йиллик 1 фоиз бандга пасайтириб, йиллик 14 фоиз даражасида белгилаган эди ва ўтган шу вақт оралиғида у ўзгаришсиз қолди.

@bankmijoz
15.6K views05:54
Ochish/sharhlash
2024-04-24 06:01:33 Энг юқори фоизли хорижий валютадаги омонатлар

Анорбанк
◦ фоиз ставкаси – йиллик 8%;
◦ муддати – 24 ой;
◦ энг кам миқдори – $1000;
◦ қўшимча маблағ киритиш – йўқ;

Капиталбанк
◦ фоиз ставкаси – йиллик 8%;
◦ муддати – 25 ой;
◦ энг кам миқдори – $100;
◦ қўшимча маблағ киритиш – йўқ;

Асакабанк
◦ фоиз ставкаси – йиллик 7,5%;
◦ муддати – 24 ой;
◦ энг кам миқдори – $50;
◦ қўшимча маблағ киритиш – мумкин;

Даврбанк
◦ фоиз ставкаси – йиллик 7,5%;
◦ муддати – 25 ой;
◦ энг кам миқдори – $100;
◦ қўшимча маблағ киритиш – мумкин;

MKBank
◦ фоиз ставкаси – йиллик 7,5%;
◦ муддати – 36 ой;
◦ энг кам миқдори – $100;
◦ қўшимча маблағ киритиш – мумкин;

Туронбанк
◦ фоиз ставкаси – йиллик 7,2%;
◦ муддати – 18 ой;
◦ энг кам миқдори – $100;
◦ қўшимча маблағ киритиш – мумкин;

Миллий валютадаги юқори фоизли омонатлар рўйхати бу ерда.

@bankmijoz
16.3K viewsedited  03:01
Ochish/sharhlash