Get Mystery Box with random crypto!

Bank va Mijoz

Kanal manzili: @bankmijoz
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 45.87K
Kanalning ta’rifi

Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар.
Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot
Реклама учун: @meenov

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 15

2024-05-07 12:03:55 Агробанк Бош офисининг юридик манзили ўзгарди

Марказий банк Бошқарувининг тегишли қарорига асосан, “Агробанк” акциядорлик тижорат банкининг жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганлиги муносабати билан, банкка берилган банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия қайта расмийлаштирилди.

Банкнинг янги юридик манзили: 100011, Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Ботир Зокиров кўчаси, 2А-уй.

Локация.

@bankmijoz
17.1K views09:03
Ochish/sharhlash
2024-05-07 11:55:26
LaVita дан фойдали таклиф

LaVita T1 кулерига - 20% чегирма бермоқда! Бу дегани сиз компрессорли кулерни электрон кулер нархида сотиб олишингиз мумкин!

Чегирмасиз нархи: 1 560 000 сум
Чегирмали нархи: 1 248 000 сум

12 ойлик сервис кафолати мавжуд.
Кулерлар сони чекланган.

Кулерга 10 та тозаланган ичимлик суви қўшиб берилади!
Тошкент шаҳри бўйлаб доставка ва ўрнатиб бериш БЕПУЛ!
+998951705858
+998712035858
14.0K views08:55
Ochish/sharhlash
2024-05-06 09:14:04
Чакана кредитлар

Жорий йил биринчи чорак якунлари бўйича банкларнинг жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар портфели миқдори йил бошига нисбатан 4,7 трлн сўмга ўсиб, 153,3 трлн сўмни ташкил қилган.

Жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар бўйича
60,2 трлн сўмлик ипотека (йил бошига нисбатан ўсиш - 3,4% ёки 2 трлн сўм);
45,2 трлн сўмлик истеъмол кредитлари (автокредит билан бирга) (ўсиш - 1,4% ёки 633 млрд сўм);
26,7 трлн сўмлик микроқарз (ўсиш - 9,1% ёки 2,2 трлн сўм);
15,9 трлн сўмлик тадбиркорликни йўлга қўйиш учун ажратилган (йил бошига нисбатан 419 млрд сўмга ёки 2,6% га камайган);
5,2 трлн сўмлик таълим ва бошқа кредитлар (ўсиш - 5,3% ёки 263 млрд сўм) қолдиғи мавжуд.

Ушбу йўналишда етакчи банклар ҳақида қисқача тўхталадиган бўлсак.

Ипотека-банк чакана кредит портфел қолдиғи 22,4 трлн сўмни ташкил қилган ҳолда етакчиликни сақлаб қолмоқда. Биринчи чоракда банк чакана портфели қарийб 1,2 трлн сўмга ўсган.

Сўнгги йилларда чакана кредитлар бериш билан жадал шуғулланиб келаётган Капиталбанк кредит портфели эса (19,0 трлн сўм) йил бошига нисбатан 12 млрд сўмга камайиши кузатилган.

Ижтимоий банкдан чакана банкка айланишни мақсад қилган Халқ банки портфели йил бошига нисбатан 696 млрд сўмга ошиб, 16,4 трлн сўмга етган ва биринчи учликдан ўрин олган.

Яна бир давлат банки Ўзмиллийбанк кредит портфели жорий йил 1 апрель ҳолатига 15,1 трлн сўмни ташкил қилган (1,3 трлн сўмга кўпайган).

@bankmijoz
17.5K views06:14
Ochish/sharhlash
2024-05-06 07:08:58 Ипак Йўли банки бир қатор бўш ўринларга вакансия эълон қилмоқда.

Рискларни бошқариш бўлими:


• Операцион, экологик ва ижтимоий рискларни бошқариш бўлими бошлиғи;

• Маълумотлар таҳлилчиси (дата-аналитик);

• Операцион рискларни бошқариш бўйича мутахассис;

Ходимлар билан ишлаш бошқармаси:

• HR бренд менежери;

• KPI тизимини ривожлантириш менежери.

@bankmijoz
17.4K views04:08
Ochish/sharhlash
2024-05-06 05:59:58 Бугунги кунда Ўзбекистонда:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 млн 50 минг сўм;
базавий ҳисоблаш миқдори – 340 минг сўм;
пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 372 минг сўм;
ёшга доир энг кам пенсия миқдори – 725 минг сўмни ташкил этади.

Статистика маълумотларига кўра, мамлакатимизда тўланаётган ўрта ойлик иш ҳақи 4 млн 919,9 минг сўмни ташкил этади.

@bankmijoz
18.9K views02:59
Ochish/sharhlash
2024-05-04 06:08:02 Пенсия жамғармаси ахбороти

Жорий йилнинг май ойи тўлов рўйхатларига киритилган 4,0 млн нафар пенсия олувчилар учун талаб этилган маблағлар Пенсия жамғармаси томонидан тижорат банкларига молиялаштирилиб берилди.

Ўз навбатида пенсия тўловларини нақд пулсиз шаклда олувчи 3,1 млн нафар (ёки жами олувчиларнинг 77 фоизи) фуқароларнинг банк карталарига маблағлар тўлиқ юклаб берилиши таъминланган.

Амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ пенсия пулларини нақд шаклда олувчиларга жорий ой тўловлари тасдиқланган графикларга асосан Халқ банкининг сайёр кассалари томонидан етказиб берилади.

@bankmijoz
14.7K views03:08
Ochish/sharhlash
2024-05-03 20:52:24
Бизлар учун сизлар чемпионсизлар!

Рахмат катта сизларга!
Олимпиадада бунданда улкан натижалар кутиб қоламиз.

@bankmijoz
17.1K views17:52
Ochish/sharhlash
2024-05-03 17:43:49
Бугун солиқ қўмитаси, эртага бирорта банк, кейин эса МИБ ...

Фирибгарлар фуқароларни тўрга илинтириш учун турли хил йўллардан фойдаланишни тўхтатишмаяпти.

Агар бирорта танишингиздан шундай хабар билан Солиқ (ёки банк, ёки МИБ) иловасини ўрнатиб олинг ва фалон суммага эга бўлинг деган хабар келса, ишонманг. Бу барчаси фирибгарларнинг иши. Ушбу иловаларни ўрнатишга ҳам ҳаракат қилманг.

Шу каби сахий компанияларга ишониб иловани ўрнатсангиз, фирибгарлар банк карталаридаги маблағларингизни бир тийин қолдирмасдан ўзлаштириб олишлари мумкин.

@bankmijoz
21.9K views14:43
Ochish/sharhlash
2024-05-03 15:23:15
Тадбиркорлар учун Ўзсаноатқурилишбанкдан яна бир қулай таклиф

"ТАДБИРКОРГА КЎМАК" кредити 1 000 000 АҚШ доллари эквивалентигача, муддати 5 йилгача:
500 тадан 1000 тагача ва ундан ортиқ янги иш ўринлари ташкил этилганда:
хорижий валютада – йиллик 8%;
миллий валютада – йиллик 18%;
100 тадан 500 тагача янги иш ўринлари ташкил этилганда:
хорижий валютада – 11%;
миллий валютада – 22%;
50 тадан 100 тагача янги иш ўринлари ташкил этилганда:
хорижий валютада – 11,5%;
миллий валютада – йиллик 23%;
20 тадан 50 тагача янги иш ўринлари ташкил этилганда:
хорижий валютада – йиллик 12%;
миллий валютада – йиллик 24%;
10 тадан 20 тагача янги иш ўринлари ташкил этилганда:
хорижий валютада – 12,5%;
миллий валютада – йиллик 25%;
5 тадан 10 тагача янги иш ўринлари ташкил этилганда:
хорижий валютада – йиллик 13%;
миллий валютада – йиллик 26%.

Кредитдан фойдаланиш даврида иш ўринлари камайтирилса - имтиёзли фоиз ставкаси тижорий қийматга қайтарилади. Яратилган иш ўрни бўйича маълумотлар иш ҳаққи лойиҳаси доирасида шакллантирилади.

Ҳозироқ аризангизни sqb.uz сайтида ёки банкимизнинг энг яқин офисида қолдиринг. Батафсил маълумот 1180 рақами орқали.
15.8K views12:23
Ochish/sharhlash
2024-05-03 14:27:02 Ўзини-ўзи банд қилганлар учун микроқарзлар

Трастбанк:
• муддати ва фоиз ставкаси:
– 12 ойгача йиллик 28%;
– 24 ойгача йиллик 29%;
– 36 ойгача йиллик 30%;
• миқдори – 50 млн сўмгача.

Asia Alliance bank:
• муддати ва фоиз ставкаси:
– 12 ойгача йиллик 26,99%;
– 24 ойгача йиллик 27,49%;
– 36 ойгача йиллик 27,99%;
• миқдори – 50 млн сўмгача.

Ziraatbank:
• муддати ва фоиз ставкаси:
– 12 ойгача йиллик 28%;
– 13-36 ойгача йиллик 29%;
• миқдори – 100 млн сўмгача.

Туронбанк:
• муддати – 4 йилгача;
• фоиз ставкаси – 29%;
• миқдори – 50 млн сўмгача.

Ипак Йўли банки:
• муддати – 60 ойгача;
• фоиз ставкаси – 31,9%;
• миқдори – 100 млн сўмгача.

ЎзСҚБ:
• муддати ва фоиз ставкаси:
– 12 ойгача йиллик 31%;
– 24 ойгача йиллик 32%;
– 36 ойгача йиллик 33%;
– 48 ойгача йиллик 34%;
• миқдори – 100 млн сўмгача.

Ушбу микроқарзларни расмийлаштириш учун банкларга ликвидли гаров (автотранспорт, кўчмас мулк) тақдим этиш лозим бўлади.

@bankmijoz
13.1K views11:27
Ochish/sharhlash