Get Mystery Box with random crypto!

Bank va Mijoz

Kanal manzili: @bankmijoz
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 45.87K
Kanalning ta’rifi

Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар.
Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot
Реклама учун: @meenov

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 16

2024-05-03 12:29:41 TBC Bank номзодларни Контакт центрда мижозларга хизмат кўрсатиш мутахассиси лавозимига ишга таклиф этмоқда.

Номзодларга қўйиладиган талаблар ва вазифалар ҳақида батафсил бу ерда.

Резюмеларни электрон почта орқали job@tbcbank.uz манзилга ёки телеграм орқали @tbc_bank_hr_bot ботга жўнатишингиз мумкин.

@bankmijoz
13.5K views09:29
Ochish/sharhlash
2024-05-03 08:06:10 "Нобанк кредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида”ги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар (№3253-2, 01.05.2024) киритилди.

Асосий ўзгаришлар – нобанк кредит ташкилотларида ҳам ўзини ўзи банд қилган шахсларга ажратиладиган кредитларнинг ҳисобини алоҳида юритилиши бўлмоқда.

Ушбу ҳужжат эълон қилинган санадан, яъни 2024 йил 2 майдан кучга кирди.

@bankmijoz
15.3K views05:06
Ochish/sharhlash
2024-05-02 16:00:02
Нидерландия тараққиёт банки TBC Bank Uzbekistan'га 40 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратмоқда

TBC Bank Uzbekistan ва Нидерландия тараққиёт банки (FMO) ўртасида навбатдаги кредит шартномаси имзоланди. Унга кўра FMO TBC Bank Uzbekistan'га 40 миллион АҚШ доллари эквивалентида кредит линияси ажратади. Кредит миллий валюта – сўмда берилади. Маблағларнинг 70 фоизи микрокредитлар беришга, қолган 30 фоизи эса яшил кредитлашга йўналтирилиши режалаштирилган.

Ушбу кредит келишуви TBC Bank Uzbekistan ва FMO ўртасидаги узоқ муддатли ҳамкорликнинг давомидир. 2022 йилда FMO илк кредитор сифатида TBC Bank Uzbekistan'га 15 миллион АҚШ доллари эквивалентида кредит линияси тақдим этганди.
15.0K views13:00
Ochish/sharhlash
2024-05-02 12:06:37 Онлайн микроқарзлар

Жисмоний шахслар айрим банкларнинг мобил иловалари орқали ҳеч қандай ҳужжатларсиз скоринг асосида онлайн микроқарз расмийлаштиришлари мумкин.

Қуйида онлайн микроқарз ажратаётган банкларнинг шартларини қисқача келтириб ўтамиз.

Иш ҳақи лойиҳаси иштирокчилари учун

• Халқ банки:
◦ миқдори – 100 млн.сўмгача;
◦ фоизи ва муддати:
– 12 ойга йиллик 25%;
– 24 ойга йиллик 26%;
– 36 ойга йиллик 28%;
– 48 ойга йиллик 30%;

• Ўзмиллийбанк:
◦ муддати – 36 ойгача;
◦ миқдори – 30 млн.сўмгача;
◦ фоизи – йиллик 27% (бошқа бюджет ташкилотлари ходимлари учун 28%);

• Ипотека-банк:
◦ муддати – 36 ойгача;
◦ миқдори – 30 млн.сўмгача;
◦ фоизи – йиллик 31,99%;


Расмий даромадга эга жисмоний шахслар учун

• Агробанк:
◦ муддати – 24 ойгача;
◦ миқдори – 30 млн.сўмгача;
◦ фоизи – йиллик 27,99% (бюджет ташкилотлари ходимлари учун 25%*);

• ЎзСҚБ:
◦ миқдори – 100 млн.сўмгача;
◦ фоизи ва муддати:
– 12 ойга йиллик 29%;
– 24 ойга йиллик 30%;
– 36 ойга йиллик 31%;
– 48 ойга йиллик 32%;

• Трастбанк:
◦ муддати – 12 ойгача;
◦ миқдори – 50 млн.сўмгача;
◦ фоизи – йиллик 32%;

• Алоқабанк:
◦ муддати – 36 ойгача;
◦ миқдори – 50 млн.сўмгача;
◦ фоизи – йиллик 32%;

• Туронбанк:
◦ муддати – 24 ойгача;
◦ миқдори – 33 млн.сўмгача;
◦ фоизи – йиллик 33%;

• Tenge Bank:
◦ муддати – 24 ойгача;
◦ миқдори – 30 млн.сўмгача;
◦ фоизи – йиллик 35.9%;

• Ипак йўли банки:
◦ миқдори – 100 млн.сўмгача;
◦ фоизи ва муддати:
– 12 ойга йиллик 30,9%;
– 24 ойга йиллик 35,9%;
– 36 ойга йиллик 40,9%;

• Ипотека-банк:
◦ муддати – 36 ойгача;
◦ миқдори – 30 млн.сўмгача;
◦ фоизи – йиллик 37,99%;

• Hamkorbank:
◦ миқдори – 50 млн.сўмгача;
◦ фоизи ва муддати:
– 12 ойга йиллик 32%;
– 24 ойга йиллик 36%;
– 36 ойга йиллик 40%;

• TBC Bank:
◦ муддати – 36 ойгача;
◦ миқдори – 100 млн.сўмгача;
◦ фоизи – йиллик 28–49%гача;

• ANORBANK:
◦ муддати – 36 ойгача;
◦ миқдори – 100 млн.сўмгача;
◦ фоизи – йиллик 34–52% гача.

Микроқарз расмийлаштириш жараёнида юзага келадиган саволлар бўйича банкларнинг контакт марказларига мурожаат қилишингизни сўраймиз.

@bankmijoz
16.2K views09:06
Ochish/sharhlash
2024-05-02 11:33:02


Бу кимнинг автомобили? Балки Сизникидир?

Payme орқали пул ўтказиб, автомобил ҳамда бошқа кўплаб қимматбаҳо совринлар ўйинида қатнашинг!

Ўйиннинг биринчи босқичи 10-май куни бўлиб ўтади. Ўйин шартларини бажарган ҳар бир фойдаланувчи iPhone, PlayStation, телевизор ҳамда бошқа кўплаб совринларни ютиб олиш имкониятини қўлга киритади!

Шунингдек, омадли чипталар бош соврин — BYD Han учун бўлиб ўтадиган учинчи ўйинда ҳам иштирок этади. Эҳтимол, бу айнан сизнинг мукофотингиздир! Имкониятни қўлдан бой берманг — омад тилаймиз!
14.5K views08:33
Ochish/sharhlash
2024-05-02 11:01:33 Банк қарз олувчининг ва (ёки) гаровга қўювчининг суғурта компанияси ва (ёки) баҳоловчини танлаш ҳуқуқини чекламаслиги лозим.

3030-низом.

Агар банк томонидан истеъмолчиларга нисбатан шундай ҳуқуқбузарликка йўл қўйилса, банкдан ҳар бир ҳолат учун 2 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима ундирилади.

3492-низом.

@bankmijoz
15.8K views08:01
Ochish/sharhlash
2024-05-02 10:03:07
Bank.uz жамоаси «JET» медиа лойиҳасини ишга туширди

JET — пул билан боғлиқ турли ҳаётий масалаларни қамраб олувчи янги авлод медиа лойиҳаси бўлиб, асосчиларнинг сўзларига кўра, лойиҳадан кўзланган мақсад — одамларга пулни тежаш, кўпайтириш ва самарали сарфлашга ёрдам беришдир.

Медиа лойиҳа шахсий молия, инвестициялар, автомобиллар ва кўчмас мулк, саёҳат, соғлиқ ва бошқа кўплаб мавзуларни қамраб олади.

Лойиҳа асосчилари ўқувчиларга пул масалаларини яхшироқ тушунишга ёрдам берадиган кўплаб фойдали калкуляторлар, «чек-лист» ва тестларни яратишни режалаштирмоқда.

JET билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин
jet.uz

Сайт - Телегам - Реклама
15.3K viewsedited  07:03
Ochish/sharhlash
2024-05-02 09:43:35 “Асакабанк”ни хусусийлаштириш бўйича битим имзоланди

Ҳозирда бўлиб ўтаётган Халқаро инвестиция форумида Шавкат Мирзиёев Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан Ўзбекистоннинг йирик банкларидан бири бўлган “Асакабанк”ни хусусийлаштириш бўйича битим имзоланганини маълум қилди.

@bankmijoz
16.4K views06:43
Ochish/sharhlash
2024-05-02 07:56:00
0 фоизли кредитларга алданманг

Ижтимоий тармоқларда, айниқса Facebook'да фирибгарлар фаол равишда банклар ва тўлов ташкилотлари номидан фоизсиз ёки 2-3 фоиздан онлайн кредит олинг деб рекламани йўлга қўйишган.

Шундай рекламаларга кўзингиз тушса, асло уларга ишонманг. Банклар ушбу шартларда умуман кредит ажратмайди, тўлов ташкилотлари эса умуман қарз хизматларини кўрсатмайди.

Кўрсатилган ҳаволаларга кирманг, акс ҳолда бор маблағингиздан айрилиб қолишингиз мумкин.

@bankmijoz
24.0K views04:56
Ochish/sharhlash
2024-05-01 19:03:05
Салом Май!

Бугун сизларга ўзбек блогосферасидаги бири бошқасини такрорламайдиган бир нечта блогларни тавсия қилмоқчиман. Орасида сиз танийдиган таниқлилари ҳам бор. Қолаверса, бу блогларни шахсан ўзим диққат билан кузатаман, шу сабаб буни шахсий тавсия деб қабул қилинглар.

Марҳамат Аъзо бўлиш
16.9K views16:03
Ochish/sharhlash