Get Mystery Box with random crypto!

Таълим кредити ажратиш тартибига ўзгартиришлар киритилди През | Bank va Mijoz

Таълим кредити ажратиш тартибига ўзгартиришлар киритилди

Президент фармонига кўра (ПФ-82-сон, 27.05.2024 й.), 2024/2025 ўқув йилидан олий ва профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олиш учун таълим кредити фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган талаба ва ўқувчиларга ажратилади.

Таълим кредити:

олий таълим ташкилотларининг биринчи босқич талабалари ҳамда профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун тўлов-контракт суммаси миқдорида;

олий таълим ташкилотларининг иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи “3” дан паст бўлган тақдирда тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи миқдорида ажратилади.

Бундан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилалар фарзандлари мустасно.

@bankmijoz