Get Mystery Box with random crypto!

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Kanal manzili: @bankers_uz
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 17.10K
Kanalning ta’rifi

Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.
Таклиф ва ҳамкорлик учун: @ism0il
998977553333
Каналга овоз бериш — https://t.me/bankers_uz?boost

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 99

2021-12-21 07:43:50
Президент "Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорни имзолади

Қарорга кўра, 2022 йил давомида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида лойиҳаларни молиялаштириш учун мақсадли жамғармалар ҳамда ЎзТТЖ ресурслари тижорат банкларига йиллик 10 фоиз ставкада жойлаштирилади. Ўз навбатида ваколатли банклар томонидан имтиёзли кредитлар йиллик 14 фоиз ставкада ажратилади.

Шунингдек, ЎзТТЖ дастурлар доирасида лойиҳаларни молиялаштириш учун икки ой муддатда “Агробанк” АТБга ажратилган 2,9 трлн. сўм ва “Микрокредитбанк” АТБга ажратилган 1,3 трлн. сўм миқдоридаги ресурсларни мазкур банкларнинг устав капиталини оширишга йўналтириши белгиланган.

“Агробанк” АТБ ва “Микрокредитбанк” АТБнинг устав капиталини оширишга йўналтирилган маблағлар ҳисобидан чиқарилган акциялар тўғридан-тўғри Молия вазирлиги номига расмийлаштирилади.


@bankers_uz
16.1K views04:43
Ochish/sharhlash
2021-12-20 20:00:41 20 декабрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

"EMBRAS" мукофотлари, янги процессинг маркази ва янгиланган мобил иловалар — "InfinBank"да йил якунлари;

Тошкентда қарийб 5 минг евролик сохта тангалар банк ходимлари томонидан текширилмай қабул қилиб юборилган;

Банклар сифатли компьютер технологиялари ва IT-ускуналарга эҳтиёж сезмоқда - Inova Solution компанияси директори билан суҳбат;

Олтин-валюта захиралари қарийб 500 млн. долларга камайди;

Банк ходимлари 2,3 ва 4 январ кунлари ҳам дам олишади, лекин 8 январь (шанба) куни ишлашади;

2022 йил 31 январга қадар бошқа иловалар орқали Азия Альянс банкка тегишли HUMO карталарга пул ўтказиб бўлмайди;

Қишлоқ қурилиш банкнинг халқаро пул ўтказмалари шахобчалари 28 декабрь 13:00 дан 2022 йилнинг биринчи банк иш кунигача вақтинча ишламайди;

MKB Mobile иловаси фойдаланувчилари сони 500 мингтага яқинлашди;

ANORBANK 2021 йилда энг яхши ишлаган 3 та ходимга (ҳар бирига) "Nexia-3" автомобили совға қилиши режалаштирмоқда;

Биржада АҚШ доллари курси 7 сўм 5 тийинга кўтарилди ва сешанбадан бошлаб расмий курс 10 828 сўм 37 тийинни ташкил қилмоқда.


#дайжест
12.2K views17:00
Ochish/sharhlash
2021-12-20 17:49:02 2022 йилда қўшимча дам олиш кунларини белгилаш тўғрисида Президент фармони имзоланди.

Унга кўра қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:

барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар): 3 январь - душанба, 22 март - сешанба, 23 март - чоршанба, 11 июль - душанба, 2 сентябрь - жума — қўшимча дам олиш куни ҳисобланади;

олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун: 4 январь - сешанба, 4 май - чоршанба, 5 май - пайшанба, 12 июль - сешанба, 3 сентябрь - шанба ва 31 декабрь - шанба.

Шунингдек, 2022 йилда беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қўйидаги тартибда кўчирилди:

8 январь - шанба кунидан 4 январь - сешанба кунига;
7 май - шанба кунидан 4 май - чоршанба кунига;
14 май - шанба кунидан 5 май - пайшанба кунига;
16 июль - шанба кунидан 12 июль - сешанба кунига.


@bankers_uz
13.6K views14:49
Ochish/sharhlash
2021-12-20 16:18:50
Олтин-валюта захиралари қарийб 500 млн. долларга камайди

Марказий банк 1 декабрь ҳолатида Ўзбекистоннинг халқаро захиралари ҳолатини эълон қилди. Хабарга кўра, Ўзбекистоннинг халқаро захиралари ҳажми 34 млрд. 749,4 млн. АҚШ долларини ташкил қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ялпи халқаро захиралари 2021 йилнинг ноябрь ойида ўтган ойга нисбатан 462 млн. ёки 1,31 фоизга камайди.

Захира активлар таркибида монетар олтин 20,44 млрд. долларни ташкил этмоқда. Монетар олтин 1,23 млрд. долларга камайган бўлса-да, умумий захираларнинг 58,82 фоизи олтин ҳиссасига тўғри келади.

Нақд валюта ва депозитларнинг жами миқдори эса 13,20 миллиард АҚШ долларини ташкил қилади. Бу ўтган ойга нисбатан 778,4 млн. долларга кўпроқдир. Ушбу захиранинг 307,6 млн. доллари бошқа марказий банкларда, Халқаро Валюта Жамғармаси (ХВЖ) ҳамда Халқаро ҳисоб-китоблар банки (ХҲКБ)да, қолган 12,89 млрд. доллари эса бош офиси хорижда жойлашган банкларда сақланмоқда.


@bankers_uz
13.5K views13:18
Ochish/sharhlash
2021-12-20 14:55:55
Банклар сифатли компьютер технологиялари ва IT-ускуналарга эҳтиёж сезмоқда - Inova Solution компанияси директори билан суҳбат

Кўпчилик йирик корхона ва ташкилотлар, хусусан банклар ҳам компьютер технологиялари, серверлар ва IT-ускуналарни харид қилишда ишончли ҳамкорга эҳтиёж сезади.

Шундай компаниялардан бири — "Inova Solution" бўлиб, компания Ўзбекистонда корпоратив сегмент учун IT-ечимлар, жумладан компьютер ва периферия қурилмалари, серверлар ва ахборот технологиялари йўналишидаги бошқа ускуналар етказиб берувчи, барқарор бизнес моделга, юқори технологик экспертиза, ўз логистика тизими ҳамда сервис марказларига эга энг йирик компаниялардан биридир.

Bankers.uz вакили Inova Solution компанияси бош директори Бахтиёр Зокиров билан суҳбатлашди. Суҳбат матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.


@bankers_uz
13.6K views11:55
Ochish/sharhlash
2021-12-20 09:21:32
Тошкентда қарийб 5 минг евролик сохта тангалар банк ходимлари томонидан текширилмай қабул қилиб юборилган

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, банк муассасасига қарашли “Марказ” номли валюта айирбошлаш шаҳобчасига топширилган 2 евро номиналидаги 2 470 дона 4 940 евро миқдоридаги тангалар қалбаки эканлиги ҳамда банк масъул ходимлари томонидан ушбу валюталар текширилмасдан қабул қилинганлиги натижасида банк манфаатларига 59,3 млн. сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Шунингдек, Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “М” МЧЖ мол бозорида 2 бош қўйларини сотиш эвазига ўзига нотаниш бўлган шахслардан олган 2,1 млн сўм пуллардан 100 минг сўм купюрадаги 20 донаси қалбаки эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


@bankers_uz
15.6K views06:21
Ochish/sharhlash
2021-12-20 08:57:15
DAVR BANK'дан акция: "Davr mobile" иловасини юклаб олиб пул ютуқларига ва Gentra автомобилига эга бўлиш мумкин

Аввал хабар берганимиздек, DAVR BANK ўзининг мобил иловаси фойдаланувчилари ўртасида акция элон қилган.

Акцияда қатнашиш учун:

DAVR MOBILE иловасини юклаб олинг;

Тўлиқ рўйхатдан ўтинг ва DAVR BANK'да очилган ихтиёрий картани бириктиринг;

Дўстингиз ёки танишингиз промокодини киритинг;

Илованинг асосий саҳифасидаги "Промо Акция" тугмасини босинг ва акция шартлари билан танишинг (юқори ўнг бурчакдаги ёрдам белгиси).

Иловани юклаб олиш қуйидаги ҳаволада: http://onelink.to/4cwhuq

Батафсил маълумотни 1284 қисқа рақами ёки +998 71 207 40 40; +998 71 207 09 09 дан олиш мумкин.
14.2K views05:57
Ochish/sharhlash
2021-12-20 07:59:24
"EMBRAS" мукофотлари, янги процессинг маркази ва янгиланган мобил иловалар — "InfinBank"да йил якунлари

"Йил якунлари" сарлавҳаси остида туркум материалларнинг навбатдагиси ЧЭКИ "Invest Finance Bank" АТБ тўғрисида бўлади.

2021 йил банк ўз фаолиятининг асосий йўналиши — чакана банк хизматларини ривожлантиришда давом этди. Хусусан, банкнинг мобил иловаси янгиланди, банк ўз процессинг марказини ишга тушириб, VISA ва Union Pay карталарини мустақил эмиссия қилиш имкониятига эга бўлди.

Шунингдек, InFinBank Ўрта Осиёдаги компанияларни турли номинациялар бўйича тақдирлаб келувчи ҳар йилги "Employer Brand Award & Summit" (EMBRAS) томонидан бир нечта йўналиш бўйича ғолиб деб топилди.

Банк тўғрисида қисқача маълумот, унинг асосий ҳамда молиявий аҳволи ҳақида, шунингдек банкда йил давомида юз берган муҳим ўзгаришлар ва янгиликлар билан мақоламизда батафсил танишишингиз мумкин.


@bankers_uz
14.4K views04:59
Ochish/sharhlash
2021-12-19 12:10:25
Марказий банк 11 ойлик якунлари бўйича пластик карталар ва улар билан боғлиқ ускуналар статистикасини тақдим қилди

Ноябрь ойи давомида пластик карталар 1,24 млн. донага кўпайиб, уларнинг жами сони 26,5 миллион донадан ошди. Ўтган ойдаги қарийб 100 минг доналик ўсишдан фарқли равишда, бу ойда Ўзсаноатқурилишбанкдан ташқари қолган барча банк эмиссия қилган карталари сони кўпайган. Энг кўп ўсиш инфратузилмалари кенг бўлган Халқ банки (827,5 мингта), рақамли банклар ҳисобланадиган TBC Банк (55,6 мингта), Anor bank (51,9 мингта), "Ипак Йўли" банки (39,9 мингта) ҳамда Hamkorbank (35,8 мингта) да кузатилган.

Жами терминаллар сонида эса камайиш қайд этилган — 2 590 дона. Шунингдек, ноябрь ойида банкоматлар ва инфокиосклар сонида 75 та ўсиш қайд этилди.


@bankers_uz
5.9K views09:10
Ochish/sharhlash
2021-12-17 20:00:41 17 декабрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

Ўзбекистонда хусусий секторга валюта айирбошлаш хизматларини кўрсатишга рухсат берилиши мумкин;

Ўзбекистондаги капитализациясига кўра энг қиммат банклар номи маълум бўлди;

Қандай қилиб ANORBANK ELMA ёрдамида Ўзбекистонда биринчи бўлиб тўлиқ рақамли банкка айланди?;

Туронбанк айрим чакана кредитлар ажратишни вақтинча тўхтатганини маълум қилди;

Янги намунадаги 50 минг сўмлик банкнот дизайнида техник хатолик борлиги маълум қилинди;

Ўзсаноатқурилишбанкнинг UZCARD терминалларида VISA карталари билан тўлов қилиш имконияти яратилди;

Asia Alliance Bank банкоматлари 19 декабрь соат 20:00 дан 20 декабрь соат 09:00 гача ишламайди;

Универсалбанк Бошқарув раиси Зафар Тўрақулов Фарғона вилояти Қувасой шаҳри ҳокими этиб тайинланди;

Биржада АҚШ доллари курси 18 сўм 90 тийинга пасайди ва душанбадан бошлаб расмий курс 10 821 сўм 32 тийинни ташкил қилмоқда.


#дайжест
11.7K views17:00
Ochish/sharhlash