Get Mystery Box with random crypto!

Олтин-валюта захиралари қарийб 500 млн. долларга камайди Марк | Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Олтин-валюта захиралари қарийб 500 млн. долларга камайди

Марказий банк 1 декабрь ҳолатида Ўзбекистоннинг халқаро захиралари ҳолатини эълон қилди. Хабарга кўра, Ўзбекистоннинг халқаро захиралари ҳажми 34 млрд. 749,4 млн. АҚШ долларини ташкил қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ялпи халқаро захиралари 2021 йилнинг ноябрь ойида ўтган ойга нисбатан 462 млн. ёки 1,31 фоизга камайди.

Захира активлар таркибида монетар олтин 20,44 млрд. долларни ташкил этмоқда. Монетар олтин 1,23 млрд. долларга камайган бўлса-да, умумий захираларнинг 58,82 фоизи олтин ҳиссасига тўғри келади.

Нақд валюта ва депозитларнинг жами миқдори эса 13,20 миллиард АҚШ долларини ташкил қилади. Бу ўтган ойга нисбатан 778,4 млн. долларга кўпроқдир. Ушбу захиранинг 307,6 млн. доллари бошқа марказий банкларда, Халқаро Валюта Жамғармаси (ХВЖ) ҳамда Халқаро ҳисоб-китоблар банки (ХҲКБ)да, қолган 12,89 млрд. доллари эса бош офиси хорижда жойлашган банкларда сақланмоқда.


@bankers_uz