Get Mystery Box with random crypto!

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Kanal manzili: @bankers_uz
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 17.10K
Kanalning ta’rifi

Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.
Таклиф ва ҳамкорлик учун: @ism0il
998977553333
Каналга овоз бериш — https://t.me/bankers_uz?boost

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 100

2021-12-17 17:52:05
"Универсал банк" АТБ Бошқаруви раиси Қувасой ҳокими этиб тайинланди

Халқ депутатлари Қувасой шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда ташкилий масала кўрилди. "Универсал банк" АТБ Бошқаруви раиси бўлиб ишлаб келаётган Зафаржон Қодирович Тўрақулов Қувасой шаҳар ҳокими этиб тайинланди.

"Универсал банк" АТБ расмий сайтидаги маълумотларга кўра З.Тўрақулов 1974 йил Фарғона вилояти, Бувайда туманида туғилган. 2006 йил Тошкент Давлат иқтисодиёт университетини, 2008 йил Банк Молия академиясини тамомлаган Зафаржон Тўрақулов 2012 йил январь ойидан бери банк бошқарувига раислик қилиб келмоқда эди.

Эслатиб ўтамиз, "Универсал банк" АТБ 2001 йилдан бери фаолият олиб боради. Банкнинг республика бўйлаб 6 та филиали мавжуд.


@bankers_uz
13.2K viewsedited  14:52
Ochish/sharhlash
2021-12-17 15:35:35
Фируз Аллаев: Янги йил муносабати билан бир бирингизга китоб совға қилишингиз сўрайман

"Asaxiy Books" лойиҳаси асосчиси Фируз Аллаев корхона ва ташкилотларда янги йил байрами муносабати билан совғалар бериш корпоратив анъанаси борлиги ҳақида сўз юритиб, ушбу жараёнда совға сифатида китоб берилиши лозимлигини айтган.

"Мен байрамга совға бериш ниятидаги инсонларга мурожаат билан чиқмоқчиман. Совғанинг катта ёки кичиги бўлмайди, лекин яхшилик тилайдиган қадрлиси бўлади. Шу учун ҳам сиздан имкониятдан келиб чиқиб бошқа маҳсулот эмас, китоб совға қилишни илтимос қилган бўлардим. Бу билан сиз совға бераётган инсонга яхшиликни, яхши қадриятни тилаган бўласиз. Китоб еб тугатиладиган нарса эмас, у совғани олган инсонга йиллар давомида сизни эслатиб теради." - деган Фируз Аллаев.

Фируз Аллаевнинг айтишича, совғалар исталган манзилига, керакли одамнинг қўлига, ҳатто махсус тилаклар билан етказиб берилиши мумкин.


@bankers_uz
12.6K viewsedited  12:35
Ochish/sharhlash
2021-12-17 13:46:32
Янги намунадаги 50 минг сўмлик банкнот дизайнида техник хатолик борлиги маълум қилинди

Марказий банк жорий йил 15 декабрь куни эълон қилинган янги намунадаги пул белгиларидан "50 000 сўм" банкнотанинг олд тарафида техник хато аниқланганлигини маълум қилди.

Қайд этилишича, 50 минг сўмлик банкнот намунасининг олд томонида «Ал-Ҳаким ат-Термизий» мақбараси тасвири туширилгани, аммо мақбара номи «Абу Исо ат-Термизий» деб ёзилгани айтилган. Мутахассислар билан қайта ўрганиш натижасида ҳақиқатан ҳам намунадаги тасвир ва унинг номланишида техник хатолик мавжудлиги маълум бўлган.

Шу сабабли Марказий банк янги дизайндаги 50 000 сўмлик банкнотлар муомалага чиқарилишидан олдин унинг намунасида аниқланган техник хатолик бартараф этилишини ҳамда мақбаранинг номи тўғри қайд этилишини таъкидлаган.

Марказий банк матбуот хизматининг маълум қилишича, мазкур банкноталар ҳали эмиссия қилинмаган ва фақатгина техник хато тўғриланган ҳолда эмиссия қилинади.


@bankers_uz
11.8K views10:46
Ochish/sharhlash
2021-12-17 12:25:43
Туронбанк айрим чакана кредитлар ажратишни вақтинча тўхтатганини маълум қилди

"Туронбанк" АТБ чакана кредитлашни вақтинча тўхтатаётганлигини маълум қилди. Бу ҳақида эълон банк матбуот котиби расмий каналида жойлаштирилган.

Ўтиб бораётган 2021 йилни муваффақиятли якунлаш, банк активлари салмоғини янада ошириш, муаммоли кредитлар даражасини камайтириш ва филиаллар кредит портфелини соғломлаштириш мақсадида “Туронбанк” АТБ томонидан ажратилаётган айрим чакана кредитлар вақтинчалик тўхтатилмоқда, дейилган хабарда.

Юқоридаги жадвалда филиаллар кесими бўйича аниқ маълумотлар келтирилган.


@bankers_uz
12.1K views09:25
Ochish/sharhlash
2021-12-17 10:28:50
Қандай қилиб ANORBANK ELMA ёрдамида Ўзбекистонда биринчи бўлиб тўлиқ рақамли банкка айланди?

ANORBANK – Ўзбекистондаги биринчи тўлиқ, хизматларидан офисга бормасдан ҳам фойдаланиш мумкин бўлган рақамли банк. Лойиҳа ишлаб чиқиш ва тадбиқ қилиш даври карантин даврига тўғри келганлиги билан ўзига хосдир. Шунингдек, лойиҳа интеграциялашган АТ тизимлари сони сабабли ягона ҳисобланади. ELMA ва ANORBANK банк фаолиятининг биринчи куниданоқ елкама елка ишлашни бошлаган.

Лойиҳани тадбиқ қилиш ELMAнинг Ўзбекистондаги ҳамкори – TUNE Consulting компанияси томонидан амалга оширилди. TUNE Consulting асосчиси Фарход Обидхонов, ANORBANK бошқаруви раиси ўринбосари — АТ бўлими директори Нуритдин Ҳамидов билан суҳбатлашди.

Bankers.uz суҳбат матнини эътиборингизга ҳавола қилади.


@bankers_uz
14.2K viewsedited  07:28
Ochish/sharhlash
2021-12-17 09:12:30
Ўзбекистондаги капитализациясига кўра энг қиммат банклар номи маълум бўлди

Ўзбекистон банклари акцияларининг капитализациясига кўра таҳлили эълон қилинди. Унга кўра, Трастбанк капитализациясига кўра Ўзбекистондаги энг қиммат банк сифатида қайд этилди. Тегишли статистика Республика фонд биржаси маълумотларини таҳлил қилган КорпИнфо телеграм каналида маълум қилинган.

Капитализациясига кўра, энг қиммат банклар "етакчи учлиги"га Трастбанк (4,17 трлн. сўм), Ўзсаноатқурилишбанк (3,17 трлн. сўм), Ипотека-банк (3,14 трлн. сўм) кирган.

Умумий рўйхатда жами 17 та банк бўлиб, энг охирги ўринларда Туркистонбанк (117,49 млрд. сўм), Мадад Инвест Банк (100,0 млрд. сўм), Равнақ-банк (100,0 млрд. сўм) қайд этилди.


@bankers_uz
15.5K views06:12
Ochish/sharhlash
2021-12-17 07:21:19
Ўзбекистонда хусусий секторга валюта айирбошлаш хизматларини кўрсатишга рухсат берилиши мумкин

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига "Рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатадиган тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти йўналишларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Қарор билан "2022-2026 йилларда хусусий секторни кенг жалб қилиш ҳамда эксклюзив ҳуқуқларни бекор қилиш орқали мавжуд монополияларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар режаси" тасдиқланган бўлиб, унда, 2022 йилда хорижий давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб, норасмий валюта операциялари вужудга келишини олдини олиш, шунингдек, хизматларни узлуксиз равишда (24/7 режимда) кўрсатиш имконини яратиш мақсадида хусусий тадбиркорларга валюта айирбошлаш хизматларини кўрсатишга рухсат бериш кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, келгуси йилда тадбиркорлик субъектларига кредит уюшмаси хизматлар бозорига кириш имкониятларини яратиш вазифаси ҳам киритилган.


@bankers_uz
15.8K views04:21
Ochish/sharhlash
2021-12-16 20:05:18 16 декабрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

Исломий молиялаштириш, янги филиаллар ҳамда ўқитувчи ва шифокорлар учун кредитлар — Трастбанкда йил якунлари;

@bankers_uz Телеграм каналида Янги намунадаги пул белгиларига бағишланган овозли чат бўлиб ўтди;

Hamkorbank Чакана кредит маҳсулотларини сотиш бўлимига, Микрокредитбанк Бош офисига мутахассислар изламоқда;

Чирчиқда Туронбанк банкоматни бузишга ҳаракат қилинди;

Anorbank мобил иловаси орқали 31 декабргача пул ўтказмалари учун 0 фоизлик комиссия эълон қилди;

Биржада АҚШ доллари курси 10 сўм 7 тийинга кўтарилди ва жумадан бошлаб расмий курс 10 840 сўм 22 тийинни ташкил қилмоқда.


#дайжест
11.8K views17:05
Ochish/sharhlash
2021-12-16 17:43:07 Марказий банк Нақд пул муомаласини ташкил этиш департаменти директори Фазлиддин Бозоров билан "Янги намунадаги пул белгилари ҳақида" мавзусида бўлиб ўтган суҳбат аудиоёзуви (16.12.2021 йил).

Чат давомида Марказий банк томонидан чиқариладиган янги намунадаги пул белгилари, уларни эмиссия қилиш билан боғлиқ саволларга жавоб берилган.

Аудиоёзув давомийлиги 50 дақиқа. Файл ҳажми 17 МБ.


@bankers_uz
12.9K views14:43
Ochish/sharhlash
2021-12-16 15:05:38
Исломий молиялаштириш, янги филиаллар ҳамда ўқитувчи ва шифокорлар учун кредитлар — Трастбанкда йил якунлари

Bankers.uz "Йил якунлари" сарлавҳаси остида Ўзбекистон банкларида 2021 йил якунларига бағишлаб туркум материалларни эълон қилиб бормоқда.

Бугунги мақоламиз Ўзбекистоннинг етакчи хусусий банкларидан бири бўлган "Трастбанк" хусусий акциядорлик банки тўғрисида бўлади.

Трастбанк бу йил бир қатор янгиликларни тақдим этди. Бухорода янги филиал очди, банк хизматлари марказлари сонини 96 тага етказди. Исломий дарча ташкил этиш бўйича амалий ҳаракат қилди. Халқаро исломий молия муассасаларидан умумий миқдори 25 млн. долларлик маблағ жалб қилди.

Банк тўғрисида қисқача маълумот, унинг асосий кўрсаткичлари, молиявий аҳволи ҳақида, шунингдек банкда йил давомида юз берган муҳим ўзгаришлар ва янгиликлар билан ушбу мақоламизда танишишингиз мумкин.


@bankers_uz
13.4K views12:05
Ochish/sharhlash