Get Mystery Box with random crypto!

Bankers.uz интернет-нашри журналист қидирмоқда Номзодга қўйил | Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Bankers.uz интернет-нашри журналист қидирмоқда

Номзодга қўйиладиган талаблар:

— 5/2 иш режимида ишлай олиш (доимий алоқада бўлиш шарти билан);
— банк-молия йўналишидаги ахборотлар билан ишлай олиш;
— ўзбек тилида тўғри ва хатосиз ёзиш, бошқа тилларни билиш устунлик беради;
— тадбирларни матнли ва видеорепортаж шаклида ёрита олиш қобилияти;
— маъсулиятли, киришимли ҳамда ҳазил-мутойибага иммунитет бўлиши;
— ОАВ ва медиа йўналишида иш тажрибаси бўлиши устунлик беради.

Биз ходимга қуйидагиларни таклиф қиламиз:

— шаҳар марказидаги офис;
— ишлаш учун барча қулайликларга эга меҳнат шароити;
— банк соҳаси бўйича қимматли билимлар;
— қўшимча лойиҳаларда иштирок;

Иш ҳақи миқдори ходимнинг салоҳияти ва қобилиятларига қараб белгиланади.

Агар вакансия билан қизиқсангиз, унда ушбу формани тўлдиринг. Қўшимча саволларни @bankersuzgroup_akbarali аккаунтига юбориш мумкин.