Get Mystery Box with random crypto!

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Kanal manzili: @bankers_uz
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 17.10K
Kanalning ta’rifi

Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.
Таклиф ва ҳамкорлик учун: @ism0il
998977553333
Каналга овоз бериш — https://t.me/bankers_uz?boost

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 102

2021-12-14 14:30:46
Тошкентда Республика тармоқлараро саноат кўргазмаси бошланди

Жорий йилнинг 14-18 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида Республика тармоқлараро саноат кўргазмаси (ярмаркаси) бўлиб ўтади. Мазкур кўргазма маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ҳамда йирик саноат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш истагида бўлганлар учун яхши имкониятдир.

Кўргазмага ташриф буюрувчилар мамлакатимизнинг барча тармоқ ва ҳудудий корхоналари маҳсулотлари билан танишишлари мумкин. Бундан ташқари, кўргазма билан бир вақтда тармоқ бирлашмалари раҳбарлари ўз соҳаларидаги энг жозибадор инвестиция таклифлари тақдимотини ўтказадилар ҳамда ҳар бир тармоқнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида сўзлаб берадилар.

Манзил: Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, А. Темур шоҳ кўчаси, 107-уй, "ЎзЭкспомарказ" кўргазмалар павильони.
13.8K views11:30
Ochish/sharhlash
2021-12-14 14:10:09
Омонатлар бўйича ўртача тортилган ставка 7 йиллик максимумни янгилади

Ноябрь ойида аҳолининг миллий валютадаги банк омонатлари бўйича ўртача тортилган фоиз ставкалари 20,5 фоизни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Марказий банк маълум қилди.

Ушбу кўрсаткич сўнгги етти йил ичидаги максимум ҳисобланади. Омонатлар бўйича бундай юқори фоиз ставкалари 2014 йилдан бери кузатилмаган эди.

Фоиз ставкаларининг ўсиш тендецияси жорий йилнинг июль ойидан сентябрь ойигача бўлган муддатда кузатилган эди. Октябрь ойида эса фуқароларнинг омонатлари бўйича фоизлар йил бошидан бери биринчи марта 19,6% гача пасайди, бироқ фоизлар ўсиши бу ойда яна тикланди.

Шу билан бирга, юридик шахсларнинг омонатлари бўйича ставкалар йил бошидан буён минимал қийматига - 14,7 фоизга тушди. Бу кўрсаткич иккинчи ой кетма-кет пасайиб бормоқда.

Марказий банк жорий йилда аҳоли омонатлари суммаси кескин ошганини таъкидлади – 11 ой давомида улар бўйича маблағлар ҳажми 63 фоизга ошган.


@bankers_uz
13.7K views11:10
Ochish/sharhlash
2021-12-13 20:00:41 13 декабрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

Келаётган янги йил байрами муносабати билан кетма-кет беш кун дам олиш куни бўлиши кутилмоқда;

Фаол маркетинг, илғор карта бизнеси ва бозордаги барқарор позиция: "Ипак Йўли" банкида 2021 йил якунлари;

Асакабанк Marta терминал хизматини таклиф қилмоқда;

Hamkorbank 2022 йил 3 январга қадар кредитлаш амалиётларини тўхтатганини маълум қилди;

"Ориент Финанс" банк виртуал карта эгалари ўртасида акция эълон қилди;

Марказий банк ноябрь ойи учун аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари шарҳини эълон қилди;

Биржада АҚШ доллари курси кўтарилишда давом этди (+18 сўм 81 тийин) ва сешанбадан бошлаб расмий курс 10 826 сўм 29 тийинни ташкил қилмоқда.


#дайжест
11.9K views17:00
Ochish/sharhlash
2021-12-13 17:59:41
Фаол маркетинг, илғор карта бизнеси ва бозордаги барқарор позиция: "Ипак Йўли" банкида 2021 йил якунлари

Bankers.uz "Йил якунлари" сарлавҳаси остида Ўзбекистон банкларида 2021 йил якунларига бағишлаб туркум материалларни эълон қилиб бормоқда.

Бугунги мақоламиз "Ипак Йўли" акциядорлик инновацион тижорат банки тўғрисида бўлади.

Хусусий банклар ичида энг "ёши катталар"дан бири бўлган "Ипак Йўли" банки бу йил банк хизматлари бозоридаги барқарор ўринини янада мустаҳкамлади. Банк Бухоро вилоятида филиал очди, жисмоний шахсларга мўлжалланган мобил иловасини босқичма-босқич яхшилаб борди.

Банк тўғрисида қисқача маълумот, унинг асосий кўрсаткичлари, молиявий аҳволи ҳақида, шунингдек банкда йил давомида юз берган муҳим ўзгаришлар ва янгиликлар билан ушбу мақоламизда танишишингиз мумкин.


@bankers_uz
13.4K viewsedited  14:59
Ochish/sharhlash
2021-12-13 12:06:22
Келаётган янги йил байрами муносабати билан кетма-кет беш кун дам олиш куни бўлиши кутилмоқда

"2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги президент фармони лойиҳаси ишлаб чиқилди. Унда 2022 йил 3 январ — душанба, 4 январ — сешанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланиши кутилмоқда.

Фармон қабул қилинса, ўзбекистонликлар Янги йил байрами муносабати билан кетма-кет 5 кун (31 декабрдан 4 январгача) дам олади.

Хусусан:

2021 йил 31 декабр (жума) – 2021-йил 10 майдаги ПФ-6222-сонли президент фармонига асосан қўшимча дам олиш куни;
2022 йил 1 январ (шанба) – Меҳнат кодекси 131-моддасига кўра, ишланмайдиган кун (Янги йил байрами);
2022 йил 2 январ — якшанба дам олиш куни;
2022 йил 3 январ (душанба) ва 4 январ (сешанба) кунлари – қабул қилиниши кутилаётган фармонга асосан қўшимча дам олиш куни.


@bankers_uz
15.9K views09:06
Ochish/sharhlash
2021-12-13 07:51:09
Микрокредитбанк сайт контентини яратувчи корхоналарни ҳамкорликка чақирмоқда

"Микрокредитбанк” АТБ банк корпоратив сайтини янгилаш мақсадида, сайт контентини ишлаб чиқишда тажрибага эга бўлган корхоналарни (фотосессия ва 3D-графика йўналиши) ҳамкорликка чақиради.

Фотосессия йўналиши бўйича асосий талаблар:

катта лойиҳаларда иштирок этганлиги;
портфолиога эга бўлиши;
фотосессия учун профессионал моделлари тақдим этиши;
юқори техник базага эга (илғор фотоаппарат, ёруғлик лампалари ва ҳк.);
банк томонидан қўйиладиган техник топшириққа жавоб бериши керак.

3D-графика йўналиши бўйича асосий талаблар:

катта лойиҳаларда иштирок этганлиги;
портфолиога эга болиши;
3D-графика бир хил услубда тайёрланган бўлиши;
иш давомида тақдим этилган 3D-графикага банк томонидан берилган ўзгартиришларни киритиш;
банк томонидан қўйиладиган техник топшириққа жавоб бериши керак.

Танлов муддати: 14.12.2021 соат 18:00 га қадар.

Қўшимча маълумот +99890-317-90-30

Телеграм контакт - @Abrorbek_Gafurov


@bankers_uz
15.0K views04:51
Ochish/sharhlash
2021-12-12 17:27:08
20 йиллик юбилей, янги банк маҳсулотлари, янгиланган мобил илова — Давр банкда 2021 йил якунлари

Bankers.uz "Йил якунлари" сарлавҳаси остида Ўзбекистон банкларида 2021 йил якунларига бағишлаб туркум материалларни эълон қилиб бормоқда.

Бугунги мақоламиз 2021 йилда 20 йиллик юбилейини нишонлаган "Давр банк" хусусий акциядорлик тижорат банки тўғрисида бўлади.

Хусусий банкларимиздан бири Давр банк бу йил бир қатор янгиликларни тақдим этди. Банк Кузатув кенгаши раиси Лутфулла Убаев бу йил молия муассасаси устав капиталидаги улушини қарийб 50 фоизга етказди. Банк тўғрисида қисқача маълумот, унинг асосий кўрсаткичлари, молиявий аҳволи ҳақида, шунингдек банкда йил давомида юз берган муҳим ўзгаришлар ва янгиликлар билан ушбу мақоламизда танишишингиз мумкин.


@bankers_uz
15.9K views14:27
Ochish/sharhlash
2021-12-12 12:58:32
Bankers.uz ва республикамиз банк тизими жамоаси номидан бугун туғилган кунини нишонлаётган "Давр банк" ХАТБ Бошқаруви Раиси Абдумажид Самадовни таваллуд айёми билан табриклаймиз! (1972 йил туғилган).

Абдумажид Абдуваҳитовичга мустаҳкам соғлиқ, куч-қувват ҳамда меҳнат фаолиятида янги ютуқлар тилаб қоламиз!


@bankers_uz
15.6K views09:58
Ochish/sharhlash
2021-12-11 19:36:17
Яқиндагина Туронбанкнинг ипотека кредити бўйича янги реклама ролиги чиққандан сўнг, ушбу йўналишда мижозлар томонидан кредитнинг шартлари ва муддатлари бўйича кўплаб саволлар кела бошлабди.

Айни шу жиҳатни инобатга олган ҳолда, Туронбанкнинг "Қулай банк" лойиҳасининг навбатдаги сонини шу мавзуга бағишланган бўлиб, барча саволларга жавоб беришга ҳаракат қилинган.

FullHD - TuronBank Media

@bankers_uz
16.6K viewsedited  16:36
Ochish/sharhlash
2021-12-11 17:09:47
"Xon Saroy"дан совуқ қишда қайноқ таклиф!

Миробод тумани, Қўйлиқ 3 массивда жойлашган, 17 қаватдан иборат "Salom Qo'yliq" турар жой мажмуасида хонадонларини эндиликда бошланғич тўловни амалга ошириб, қолганини 3,5 млн. сўмдан бошлаб фоизсиз тўлаб боринг!

Бот орқали боғланиш

Қўшимча маълумот учун

712007400

555017400

xonsaroy.uz


Реклама
16.1K views14:09
Ochish/sharhlash