Get Mystery Box with random crypto!

20 декабрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа с | Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

20 декабрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

"EMBRAS" мукофотлари, янги процессинг маркази ва янгиланган мобил иловалар — "InfinBank"да йил якунлари;

Тошкентда қарийб 5 минг евролик сохта тангалар банк ходимлари томонидан текширилмай қабул қилиб юборилган;

Банклар сифатли компьютер технологиялари ва IT-ускуналарга эҳтиёж сезмоқда - Inova Solution компанияси директори билан суҳбат;

Олтин-валюта захиралари қарийб 500 млн. долларга камайди;

Банк ходимлари 2,3 ва 4 январ кунлари ҳам дам олишади, лекин 8 январь (шанба) куни ишлашади;

2022 йил 31 январга қадар бошқа иловалар орқали Азия Альянс банкка тегишли HUMO карталарга пул ўтказиб бўлмайди;

Қишлоқ қурилиш банкнинг халқаро пул ўтказмалари шахобчалари 28 декабрь 13:00 дан 2022 йилнинг биринчи банк иш кунигача вақтинча ишламайди;

MKB Mobile иловаси фойдаланувчилари сони 500 мингтага яқинлашди;

ANORBANK 2021 йилда энг яхши ишлаган 3 та ходимга (ҳар бирига) "Nexia-3" автомобили совға қилиши режалаштирмоқда;

Биржада АҚШ доллари курси 7 сўм 5 тийинга кўтарилди ва сешанбадан бошлаб расмий курс 10 828 сўм 37 тийинни ташкил қилмоқда.


#дайжест