Get Mystery Box with random crypto!

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Kanal manzili: @bankers_uz
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 17.10K
Kanalning ta’rifi

Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.
Таклиф ва ҳамкорлик учун: @ism0il
998977553333
Каналга овоз бериш — https://t.me/bankers_uz?boost

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 101

2021-12-16 14:59:19 Live stream finished (1 hour)
11:59
Ochish/sharhlash
2021-12-16 13:58:02 Live stream started
10:58
Ochish/sharhlash
2021-12-16 13:29:39 Live stream scheduled for Dec 16 at 10:58
10:29
Ochish/sharhlash
2021-12-16 10:07:39
Диққат! Тўғридан-тўғри эфирда овозли чат

Мавзу: Янги намунадаги пул белгилари ҳақида

2021 йил, 16 декабрь, пайшанба
соат 16:00

Ушбу овозли чатда спикер сифатида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Нақд пул муомаласини ташкил этиш департаменти директори Фазлиддин Бозоров иштирок этади.

Чат давомида Ўзбекистонда муомалага чиқарилган янги намунадаги пул белгилари, уларнинг чиқарилиш сабаблари, мақсадлари ва жараёни ҳақида суҳбатлашамиз.

Сизда мавзу бўйича савол бўлса ботга юборишингиз мумкин (айнан мавзуга доир саволларга тўғридан-тўғри эфирда жавоб берилади)


@bankers_uz
15.5K views07:07
Ochish/sharhlash
2021-12-15 20:00:37 15 декабрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

Янгиланган алоқа маркази, такомиллаштирилган мобил илова, бир неча йирик битимлар — Қишлоқ қурилиш банкда 2021 йил якунлари;

22 декабрдан янги намунадаги 50 000 сўм ва 100 000 сўм банкноталар чиқарилади;

"Davr Mobile" акциясининг 4-даври бошланди, унда "Gentra" автомобили ўйналмоқда;

Бугун Apelsin ўзининг 2 йиллигини нишонламоқда;

Универсалбанк Чустда ўзининг 6-филиалини очди;

Ўзсаноатқурилишбанк эколог-мутахассис лавозимига вакансия эълон қилди;

Asia Alliance Bank'нинг мобил иловаси эртага 12:00 дан 17 декабрь 18:00 гача вақтинча ишламайди;

Ипотека-банк Американинг JP Morgan Chase банки томонидан мукофот билан тақдирланди;

Пойтахтбанк ташқи аудиторлар ўртасида танлов эълон қилмоқда;

Биржада АҚШ доллари курси бир неча кунлик кўтарилишдан сўнг 14 сўм 85 тийинга пасайди ва пайшанбадан бошлаб расмий курс 10 830 сўм 15 тийинни ташкил қилмоқда.


#дайжест
12.2K viewsedited  17:00
Ochish/sharhlash
2021-12-15 17:03:05
Янги намунадаги 50 000 сўм ва 100 000 сўм банкноталар чиқарилди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2021 йилнинг 22 декабрдан бошлаб янги кўринишдаги номинал қиймати 50 000 сўм ва 100 000 сўм бўлган банкнот шаклида пул белгиларини муомалага чиқарилиши тўғрисида қарор қабул қилинганлигини маълум қилди.

Мазкур банкнотлар мавзуси (тематикаси) “Буюк Ипак йўли” ҳамда мамлакатимиз ҳудудидаги Сурхондарё ва Хоразм вилоятларининг қадимий тарихига бағишланган. Банкнотлар ҳимояланган қоғозда чоп этилган бўлиб, олд ва орқа томонлари махсус лак билан қопланган.

Муомалага чиқарилаётган янги кўринишдаги қиймати 50 000 сўм ва 100 000 сўм бўлган пул белгилари бугунги кунда муомалада бўлган 2017 йил намунасидаги 50 000 сўмлик ва 2019 йил намунасидаги 100 000 сўмлик банкнотлар билан бир қаторда (параллел равишда) муомалада бўлади, яъни, 2017 йил ва 2019 йил намунасидаги 50 000 сўмлик ва 100 000 сўмлик банкнотлар ҳам тўлов қобилиятини йўқотмайди.


@bankers_uz
16.4K viewsedited  14:03
Ochish/sharhlash
2021-12-15 16:26:53
Янгиланган алоқа маркази, такомиллаштирилган мобил илова, бир неча йирик битимлар — Қишлоқ қурилиш банкда 2021 йил якунлари

Bankers.uz "Йил якунлари" сарлавҳаси остида Ўзбекистон банкларида 2021 йил якунларига бағишлаб туркум материалларни эълон қилиб бормоқда.

Бугунги мақоламиз 98 фоиз улуши давлатга тегишли бўлган "Қишлоқ қурилиш банк" акциядорлик тижорат банки тўғрисида бўлади.

Қишлоқ қурилиш банк бу йил молиявий кўрсаткичларини яхшилади. Банк алоқа марказини янгилади, жисмоний шахсларга мўлжалланган мобил иловасини босқичма-босқич такомиллаштириб бормоқда.

Банк тўғрисида қисқача маълумот, унинг асосий кўрсаткичлари, молиявий аҳволи ҳақида, шунингдек банкда йил давомида юз берган муҳим ўзгаришлар ва янгиликлар билан ушбу мақоламизда танишишингиз мумкин.


@bankers_uz
13.7K views13:26
Ochish/sharhlash
2021-12-15 11:35:49
"Davr Mobile" акциясининг 4-даври бошланди, унда "Gentra" автомобили ўйналмоқда

"Davr Bank" томонидан эълон қилинган акциянинг навбатдаги даврида асосий соврин сифатида "Gentra" автомобили ва бир нечта пул мукофотлари ўйналмоқда. Акцияга кўра,исталган фойдаланувчи тегишли шартларни бажариш балл тўплаши ва рейтингдаги ўрнини юқорига кўтариб, бош совринни ютиб олиши мумкин.

Хусусан, дўстларни таклиф қилиш, хизматлар учун тўловларни амалга ошириш, иловадаги "Менинг уйим" бўлимини тўлдириш, онлайн омонат очиш ёки кредит олиш, конверсия операциялари, иловада идентификациядан ўтиш каби амалиётлар бажарилганида 5 баллдан 30 баллгача олиш мумкин.

Энг кўп балл тўплаган фойдаланувчилар қуйидаги ютуқларни қўлга киритади:

— 1 ўрин: "Gentra" автомобили;
— 2 ўрин: 3 500 000 сўм;
— 3- 12 ўрин: 1 000 000 сўм;
— 13-32 ўрин: 100 000 сўм;
— 33-100 ўрин: 50 000 сўм.

Акция муддати: 2021 йил 15 декабрдан 2022 йил 10 январгача.

Маълумот учун тел.: 1284 | +998 71 207 40 40 | +998 71 207 09 09.

Сайт: product.davrbank.uz
13.5K viewsedited  08:35
Ochish/sharhlash
2021-12-14 20:00:47 14 декабрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

Омонатлар бўйича ўртача тортилган ставка 7 йиллик максимумни янгилади;

Молиявий зарар, муаммоли кредитлар ва банк асосий "эгаси"нинг ўзгариши — "Савдогарбанк"да 2021 йил якунлари;

Ипотека-банк ўзининг мобил иловаси орқали газ учун тўловларни қабул қилишни маълум муддатга тўхтатди;

Ноябрь ойида муомаладаги нақд пул массаси 2,4 трлн. сўмга камайди;

Банкларда активларни таснифлаш бўйича амалдаги тартибга ўзгартиришлар киритилмоқда;

Трастбанк "Ark Buloq" савдо мажмуаси ҳудудида янги банк хизматлари марказини очди;

Биржада АҚШ доллари курси кўтарилишда давом этди (+18 сўм 71 тийин) ва чоршанбадан бошлаб расмий курс 10 845 сўмни ташкил қилмоқда.


#дайжест
12.2K views17:00
Ochish/sharhlash
2021-12-14 15:49:24
Молиявий зарар, муаммоли кредитлар ва банк асосий "эгаси"нинг ўзгариши — "Савдогарбанк"да 2021 йил якунлари

2021 йил якунларига бағишланган туркум материалларнинг навбатдагиси — ноябрь ойида асосий таъсисчиси ўзгарган, жорий йил ярмидан бери молиявий зарар билан фаолият юритган, чет эл капитали иштирокидаги "Савдогар" акциядорлик тижорат банки тўғрисида бўлади.

2021 йилда "Савдогар" АТБ муассислари таркибида ўзгариш бўлди, куз фасли аввалида банкда муаммоли кредитлар миқдори 128 миллиард сўмга етди, банкда N-Qulay режали карталари ишга тушди.

Банк фаолиятига доир шу ва бошқа ўзгариш ҳамда асосий янгиликлар Bankers.uz мақоласида.


@bankers_uz
13.9K views12:49
Ochish/sharhlash