Get Mystery Box with random crypto!

Тошкентда қарийб 5 минг евролик сохта тангалар банк ходимлари | Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Тошкентда қарийб 5 минг евролик сохта тангалар банк ходимлари томонидан текширилмай қабул қилиб юборилган

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, банк муассасасига қарашли “Марказ” номли валюта айирбошлаш шаҳобчасига топширилган 2 евро номиналидаги 2 470 дона 4 940 евро миқдоридаги тангалар қалбаки эканлиги ҳамда банк масъул ходимлари томонидан ушбу валюталар текширилмасдан қабул қилинганлиги натижасида банк манфаатларига 59,3 млн. сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Шунингдек, Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “М” МЧЖ мол бозорида 2 бош қўйларини сотиш эвазига ўзига нотаниш бўлган шахслардан олган 2,1 млн сўм пуллардан 100 минг сўм купюрадаги 20 донаси қалбаки эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


@bankers_uz