Get Mystery Box with random crypto!

Марказий банк 11 ойлик якунлари бўйича пластик карталар ва ула | Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Марказий банк 11 ойлик якунлари бўйича пластик карталар ва улар билан боғлиқ ускуналар статистикасини тақдим қилди

Ноябрь ойи давомида пластик карталар 1,24 млн. донага кўпайиб, уларнинг жами сони 26,5 миллион донадан ошди. Ўтган ойдаги қарийб 100 минг доналик ўсишдан фарқли равишда, бу ойда Ўзсаноатқурилишбанкдан ташқари қолган барча банк эмиссия қилган карталари сони кўпайган. Энг кўп ўсиш инфратузилмалари кенг бўлган Халқ банки (827,5 мингта), рақамли банклар ҳисобланадиган TBC Банк (55,6 мингта), Anor bank (51,9 мингта), "Ипак Йўли" банки (39,9 мингта) ҳамда Hamkorbank (35,8 мингта) да кузатилган.

Жами терминаллар сонида эса камайиш қайд этилган — 2 590 дона. Шунингдек, ноябрь ойида банкоматлар ва инфокиосклар сонида 75 та ўсиш қайд этилди.


@bankers_uz