Get Mystery Box with random crypto!

Қишлоқ қурилиш банк бошқарув раисига ўринбосарлар тайинланди | Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Қишлоқ қурилиш банк бошқарув раисига ўринбосарлар тайинланди

Банк матбуот хизматининг хабар беришича, Гафуров Фарҳод Мирзарасулович АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган. Ф.Гафуров бугунга қадар банк Бошқаруви раиси ўринбосари вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.

Шунингдек, Козим Исмоилий АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди. К.Исмоилий бугунги кунга қадар банкда Риск бўйича Бош директор лавозимида ишлаб келаётган эди.


@bankers_uz