Get Mystery Box with random crypto!

Туронбанк ҳамкорлигида 'Заковат' мусобақаси ташкиллаштирилди | Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Туронбанк ҳамкорлигида "Заковат" мусобақаси ташкиллаштирилди

"Туронбанк" АТБ ўтган ҳафта якунида Тошкент давлат иқтисодиёт университети билан ҳамкорликда иқтидорли талабалар ўртасида "Заковат" интеллектуал ўйини мусобақасини ташкиллаштирибди.

Мусобақада Тошкент шаҳридаги 10 дан ортиқ олий таълим муассасаларининг талабаларидан ташкил топган жамоалар ўзаро баҳс олиб борган.

Ғолиб бўлган жамоаларга яхши пул мукофоти билан тақдирланганлар:

1-ўринга — 10 млн. сўм;
2-ўринга — 5 млн. сўм;
3-ўринга — 3 млн. сўм.

Банклар томонидан интилувчан, билимли ва зукко ёшларнинг бундай тарзда қўллаб-қувватланаётганлиги қувонарли ҳол! Айниқса, мамлакатимизда ёшларга, уларнинг интеллектуал салоҳиятини ортишига давлат сиёсати даражасида эътибор берилаётган пайтда бу каби тадбирлар улар учун қўшимча мотивация бериши табиий.


@bankers_uz