Get Mystery Box with random crypto!

UZCARD ва HUMO терминаллари бир-бирларининг карталарини ўзаро | Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

UZCARD ва HUMO терминаллари бир-бирларининг карталарини ўзаро қабул қилишлари учун такомиллаштирилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, UZCARD ва HUMO тўлов тизимлари жорий йилдаги ўзаро интеграциялашувнинг биринчи босқичини якунлади. Шу тариқа ҳар иккала тизим терминалларида тўловларни қабул қилиш амалиёти намойиш этилди. Яқин келажакда кассир томонидан ҳар бир карта учун турли терминалларнинг таклиф қилиниши шарт бўлмайди - савдо ва хизмат нуқталари иккала тўлов тизимига хизмат кўрсатадиган битта аппаратга эга бўлади. Бу ҳақида Марказий банк матбуот хизмати хабар бермоқда.

2021 йил 27 декабрь куни UZCARD ва HUMO тўлов тизимлари иккала тизим терминалларида тўловларни қабул қилишни намойиш этдилар. Илгари терминалларда чекловлар мавжуд бўлган бўлса, эндиликда битта терминалда ҳам UZCARD, ҳам HUMO карталарига хизмат кўрсатиш мумкин бўлади.


@bankers_uz