Get Mystery Box with random crypto!

27 декабрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа с | Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

27 декабрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

2021 йил 30 декабрь куни @bankers_uz телеграм каналида "Ўзбекистон банк тизимида 2021 йил якунлари" мавзусида иқтисодчи О.Бакиров билан суҳбат бўлиб ўтади;

Янги намунадаги 50 минг ва 100 минг сўмлик банкнотлар муомалага чиқарилди;

Акциядорлар таркибидаги ўзгаришлар, янги мобил илова, "Мендирман - Жалолиддин" сериалига ҳомийлик — Ориент Финанс банкда 2021 йил якунлари;

Марказий банк 2021 йилнинг 9 ойи якунлари бўйича "Ўзбекистон Республикаси тўлов баланси, халқаро инвестицион позицияси ва ташқи қарзи" нашрини тақдим этди;

Агробанк 10 та "iPhone 11" ўйналадиган акция эълон қилди;

Банкларда автоматлаштирса бўладиган жуда кўп ишлар ҳали ҳам қўлда қилиняпти - "Nishon Group Product" бош директори билан суҳбат;

Биржада АҚШ доллари курси 11 сўм 92 тийинга кўтарилди ва сешанбадан бошлаб расмий курс 10 810 сўм 15 тийинни ташкил қилмоқда.


#дайжест