Get Mystery Box with random crypto!

28 декабрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа с | Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

28 декабрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

Турли номинациялар ғолиби, янги HR тизими ва янгиланган маркетинг — Асакабанкда 2021 йил якунлари;

UZCARD ва HUMO терминаллари бир-бирларининг карталарини ўзаро қабул қилишлари учун такомиллаштирилди;

Молиявий саводхонлик подкастлари, ретро рекламалар, кобейджинг ва кобрендинг карталар — Туронбанкда 2021 йил якунлари;

Марказий банк банкларда истеъмолчиларга омонат хизматларини кўрсатиш ҳолатини таҳлил этди;

UZCARD валюта банкоматлари январь ойи охиригача ишлай бошлайди;

Қишлоқ қурилиш банк ходими “Startup Initiatives” танловида ғолиб бўлди;

"Bank Apelsin" янги йил арафасида мижозларига 3 та эксклюзив соврин беришини маълум қилди;

Ўзсаноатқурилишбанк веб-сайти бағрикенг гендер тенглик сиёсати туфайли Ўзбекистондаги энг яхши интернет платформаси деб топилди;

Ўзмиллийбанк раҳбарияти “Ҳудудларда хизматлар соҳасини ривожлантириш"га бағишланган матбуот анжуманида қатнашди;

Биржада АҚШ доллари курси деярли кўтарилмади (+0,07 сўм) ва чоршанбадан бошлаб расмий курс 10 810 сўм 22 тийинни ташкил қилмоқда.


#дайжест