Get Mystery Box with random crypto!

Bahodir Ahmedov

Kanal manzili: @bahodirahmedoff
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 16.59K
Kanalning ta’rifi

Юрист ва блогер Баҳодир Аҳмедов каналига хуш келибсиз!
Адвокатлик хизмати: @huquqiy_boxo
Админга мурожаат: @ABarizabot
Каналга сиғмаган гаплар бу ерда: @bahodiranklav
Твиттер: https://twitter.com/BahodirAhmedov2

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 91

2022-09-22 19:07:35 Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш, ипотека кредити механизмларидан фойдаланиш амалиётини янада такомиллаштириш ва кенгайтириш" бўйича қарори эълон қилинди.

Мени эътиборимни тортган жиҳати қарорда шундай банд бор:

"Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда аҳолига уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун субсидия ажратиш жараёнларини рақамлаштириш, шунингдек, ипотека кредити ажратиш тартибини соддалаштиришни назарда тутувчи қарорни қабул қилсин."

Мени назаримда мана шу қарорда "Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар" нинг ҳам кредит ва ипотека олиш статусларини белгилаб беришлари керак. Бугунги кунда минглаб фуқаролар ўзини ўзи банд қилганлардир, репититорлар, фрилансерлар, уйида пишириқ қиладиганлар, ҳунармандлар, сартарошлар ва яна бир қатор аҳоли вакиллари шу тоифага киради. Аммо буларга ипотека ёки кредит бериш тизими йўқ.

Банкдагиларни ўзи ҳам билмайди уларга қандай қилиб ипотека бериш мумкинлигини. Мана шу нарсани ҳам қатъий қоидаларини белгилаб беришса яхши бўлар эди.

@nurbekalimov
4.5K views16:07
Ochish/sharhlash
2022-09-22 18:30:37
Хитойнинг собиқ адлия вазири, ўз вақтида мамлакатнинг нуфузли сиёсатчиларидан бири бўлган Фу Чжэнхуа ўлим жазосига ҳукм қилинди. Суд ҳукмида айтилишича, у хизмат мавқеидан фойдаланиб 16,5 млн доллар атрофида пора олган, бундан ташқари, бир қатор жиноятларни содир этган укасини жазодан сақлаб қолиш учун далилларни йўқ қилган.

Суд ҳукмига кўра, маҳкумга икки йил муддат берилади, агар бу муддат давомида ўзини яхши тутса, ўлим жазоси умрбод қамоқ жазоси билан алмаштирилади. Бунда қамоқ муддати қисқартирилмайди, афв этилмайди.

Манба

@bahodirahmedoff
4.7K views15:30
Ochish/sharhlash
2022-09-22 17:40:20 Конституциявий комиссия матбуот котиби Одилжон Тожиев маълум қилган икки ўзгариш диққатимни тортди.

1) 99-моддага қуйидаги мазмундаги янги қисм киритилиши таклиф этилмоқда:

Вилоят, туман, шаҳар ҳокими лавозимини эгаллаб турган шахс бир вақтнинг ўзида тегишли халқ депутатлари Кенгашининг раиси лавозимини эгаллаши мумкин эмас.

Шунингдек, амалдаги Конституциянинг 112-моддасига ҳам янги қисм қўшилиши кўриб чиқилмоқда:

Давлат судьянинг ва унинг оила аъзоларининг хавфсизлигини таъминлайди.

Ҳокимларнинг бу энг асосий коррупциоген ваколатларидан бири олиб ташланаётгани ҳаётимизда ўзгариш ясайди.

Судья ва унинг оиласи қўриқланиши албатта керак. Лекин энг асосийси судьяни турли қўнғироқлар, босимлардан асраш керак. Буниям қанақадир механизми ишлаб чиқилиши керак.

Ома Одилжон ака Қонунчилик палатаси Спикер ўринбосари бўлганини билмагандим. Ака Спикернинг ахборот фаолиятини мувофиқлаштириш ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик масалалари бўйича ўринбосари экан.

Қонунчилик палатасидаги очиқлик масаласидаги ишларни сал жонлантириш керак ома! Сенат нисбатан фаолроқ, назаримда.

@bahodirahmedoff
4.4K viewsedited  14:40
Ochish/sharhlash
2022-09-22 16:06:20 Янги қонунга кўра давлат ишларида "премия" ва устамалар бериш тартиби қандай?

"Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги Қонун яқинда кучга киради. Агар давлат ишида ишласангиз бу сизнинг бевосита чўнтагингизга таъсир қилади, ишонмайсизми?

Қонунга кўра, давлат фуқаролик хизматчисининг меҳнатига ҳақ тўлаш қуйидагиларни ўз ичига олади:

базавий лавозим маоши (оклад);
кўп йиллик хизмат учун қўшимча тўлов;
малака даражаси учун қўшимча тўлов;
давлат фуқаролик хизматчиси фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларига эришганлик учун қўшимча устама;
ҳисобот даври якунлари бўйича рағбатлантириш тўловлари.

Рағбатлантириш бўйича Қонунда аниқроқ тушунтириш берган. Амалдаги бўшлиқлар бирмунча ёпилган. Рағбатлантириш қуйидагилардан иборат:

лавозим маошига қўшимча устамалар;
пул мукофоти;
навбатдан ташқари малака даражасини бериш;
миннатдорчилик эълон қилиш;
қимматбаҳо совға, эсдалик ёки кўкрак нишони ёхуд ёрлиқ билан мукофотлаш.

Бу рағбатлантириш чораларини қўллашда бир неча ҳолатларга эътибор қаратилади. Бу критериялар:

ой, чорак, ярим йил, йил якунлари бўйича фаолиятнинг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини бажарганлик ва ошириб бажарганлик;
ўта муҳим вазифаларни бажарганлик;
зиммасига юклатилган вазифанинг мураккаблиги ва муҳимлиги, шунингдек унинг фаолиятида эришилган юқори натижалар;
байрам кунлари, юбилейлар, нишонланадиган саналар ва пенсияга чиқиш.

Қонун 10.11.2022дан кучга киради

@bahodirahmedoff
5.4K views13:06
Ochish/sharhlash
2022-09-22 15:21:16
Беш ташаббус олимпиадасининг иккинчи мавсуми доирасида ўтказилаётган «Қувноқлар ва зукколар» турнирида иштирок этинг!

Республикамизнинг барча маҳаллаларида истиқомат қилувчи ёшлар, 20-29 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган маҳалла босқичини ўтказиб юборманг.

Турнирда 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар 14 нафар аъзодан иборат маҳалла жамоаси билан иштирок этишлари мумкин.

Ижтимоий тармоқлар:
Telegram Instagram Facebook
9.1K views12:21
Ochish/sharhlash
2022-09-22 14:45:32
Жириновский "уруш бу катта капитални қаерга йўналтиришни билмасликдан келиб чиқади" деб урушга изоҳ берар экан мобилизация ҳақида гапирган экан. "Қисман" деб қўшимча қилиб қўяди орқасидан.

Путин Россияси демак мобилизация ҳақида кўп ўйлаган. Нега? Чунки улар урушни, нима бўлсаям урушиб ўзларини кучли эканлигини кўрсатишни хоҳлашган. Бугун Украинани бошиша тушган кун, Украинани эмас бошқа давлатни бошига тушишиям мумкин эди. Фарқи йўқ уруш бўлса бўлди. Советча одамлар доим ғалаба эйфориясини қўмсаб яшайди.

Айнан шу мобилизация Путин Россиясининг бошиша етади.

@bahodirahmedoff
4.8K views11:45
Ochish/sharhlash
2022-09-22 14:16:45
Тошкентдаги Инновацион ва ижтимоий-иқтисодиёт университетига қабул давом этмоқда!

Тошкентдаги Инновацион ва ижтимоий-иқтисодиёт университетига
Ўзбекистон Республикаси техникумларини муваффақиятли тамомлаган битирувчилар иккинчи босқичдан ҳамда Давлат олий таълим муассасаларига кириш учун тест синовларда иштирок этиб, 56,7 ва ундан юқори балл тўплаган абитуриентлар турдош йўналишларга суҳбат асосида қабул қилинади. Қабул 15 октябргача давом этади.

Шунингдек, кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида турар жой ижараси учун ўқув йили давомида ҳар ойда 100 минг сўмдан компенсация ажратилади.

Хорижий, давлат ва нодавлат олий таълим муассаларидан ўқишни кўчириш имконияти ҳам мавжуд.

Онлайн ҳужжат топшириш:
http://qabul-iiiu.uz/site/register

Мурожаат учун:
+998 97 009 79 75
+998 94 609 79 75
+998 91 013 79 75
+998 33 091 00 77

Манзил: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Уста Ширин кўчаси, 116-уй
Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт тумани, Қанора кўчаси, 44-уй

Telegram | Instagram | Facebook | Veb-sayt
5.6K views11:16
Ochish/sharhlash
2022-09-22 11:10:22 Россия фуқаролигини оламан деб Жиноят кодекси 154¹-моддаси билан жиноятчи бўлиб қолманг.

Фируз Аллаев гапларига ҳамфикрлик.

@bahodirahmedoff
4.8K views08:10
Ochish/sharhlash
2022-09-22 10:27:09
Ижтимоий тармоқларда Туронбанк Россиянинг «Мир» карталаридан воз кечгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Мазкур хабарларни текшириш асносида айни вақтда Туронбанк расмий сайтидан «Мир» карталари бўлими олиб ташлангани кузатилди.

Хабарларда айтилишича, мазкур банкда кеча соат 17:00ларга қадар «Uzcard-Мир» карталарини 36 минг сўм эвазига очиш мумкин бўлган, аммо айни дамда бу хизмат тури банк сайтидан олиб ташланган.

@bahodirahmedoff
4.9K views07:27
Ochish/sharhlash
2022-09-22 09:57:38 Прописка ва валюта айирбошлаш

Мурожаатчи ёзмоқда:

Ман Навоий шаҳридаги Ипотека банкнинг филиалига валюта олиш учун боргандим. У ёқдагилар банк ходимлари вақтинчалик пропискангиз муддати ўтиб кетибди деб манга сотишмади.

Саволим пропискани долларга сотиб олишга нима дахли бор. Ҳеч тушунмадим.
Яхшилаб қарасам муддати ҳали ўтмаган экан. Бошқа банкдан сотиб олдим.

Мен: очиғини айтсам бу ҳолатдан мен ҳам ҳайратдаман. Бунақасини кўрмагандим ҳали.

@bahodirahmedoff
4.7K views06:57
Ochish/sharhlash