Get Mystery Box with random crypto!

Конституциявий комиссия матбуот котиби Одилжон Тожиев маълум қ | Bahodir Ahmedov

Конституциявий комиссия матбуот котиби Одилжон Тожиев маълум қилган икки ўзгариш диққатимни тортди.

1) 99-моддага қуйидаги мазмундаги янги қисм киритилиши таклиф этилмоқда:

Вилоят, туман, шаҳар ҳокими лавозимини эгаллаб турган шахс бир вақтнинг ўзида тегишли халқ депутатлари Кенгашининг раиси лавозимини эгаллаши мумкин эмас.

Шунингдек, амалдаги Конституциянинг 112-моддасига ҳам янги қисм қўшилиши кўриб чиқилмоқда:

Давлат судьянинг ва унинг оила аъзоларининг хавфсизлигини таъминлайди.

Ҳокимларнинг бу энг асосий коррупциоген ваколатларидан бири олиб ташланаётгани ҳаётимизда ўзгариш ясайди.

Судья ва унинг оиласи қўриқланиши албатта керак. Лекин энг асосийси судьяни турли қўнғироқлар, босимлардан асраш керак. Буниям қанақадир механизми ишлаб чиқилиши керак.

Ома Одилжон ака Қонунчилик палатаси Спикер ўринбосари бўлганини билмагандим. Ака Спикернинг ахборот фаолиятини мувофиқлаштириш ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик масалалари бўйича ўринбосари экан.

Қонунчилик палатасидаги очиқлик масаласидаги ишларни сал жонлантириш керак ома! Сенат нисбатан фаолроқ, назаримда.

@bahodirahmedoff