Get Mystery Box with random crypto!

Bahodir Ahmedov

Kanal manzili: @bahodirahmedoff
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 16.93K
Kanalning ta’rifi

Юрист ва блогер Баҳодир Аҳмедов каналига хуш келибсиз!
Адвокатлик хизмати: @huquqiy_boxo
Админга мурожаат: @ABarizabot
Каналга сиғмаган гаплар бу ерда: @bahodiranklav
Твиттер: https://twitter.com/BahodirAhmedov2

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 89

2022-09-25 22:46:58
"60 тезлик рад этилмаган"

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2022 йил 16 сентябрдаги етмишинчи сессияси кун тартибида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБнинг Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида транспорт воситаларининг юқори ҳаракатланиш тезлигини соатига 60 километргача камайтириш тўғрисидаги таклифи кўриб чиқилган.

Депутатлар томонидан юқорида киритилган таклифни муҳокама қилиш жараёнида алоқадор идора ва ташкилотлар билан биргаликда ҳар томонлама ва чуқур ўрганиш зарурлиги, бунда Тошкент шаҳар кўча ва йўл тармоғи, аҳолининг ҳаракатланиш оқимлари йўналишларини ва шу каби бир қатор омилларни ҳисобга олиш зарурлиги билдирилди.

Баён этилганлардан келиб чиқиб, депутатлар томонидан мазкур таклиф рад этилмаган бўлиб, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессияси муҳокамасига қайта киритиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги маълум қилинади.

Халқ депутатлари
Тошкент шаҳар Кенгаши

@bahodirahmedoff
830 views19:46
Ochish/sharhlash
2022-09-25 19:19:11
Собиқ рус полковнигининг сўзлари ҳозирги мудҳиш воқеаларга мос тарзда янграбди. Гордон жойлаган бу видеодаги отахон оккупация ҳақида таъсирли гапирибди. Жуда-жуда таъсирли.

Инсонийликни сақлаб қолганлар ҳам бор!!!

@bahodirahmedoff
4.2K viewsedited  16:19
Ochish/sharhlash
2022-09-25 17:40:27
Вақтинчалик ётоқхоналар

Мурожаатчи:

"Мана бир ҳафта бўлди Янгиҳаёт туманида (Index савдо мажмуаси) талабаларни ётоқхона билан таъминлаш бошланди, бунинг учун раҳмат деймиз барча шу режага хисса қўшганларга. Аммо, ушбу видеода Олий таълим ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳаммага жар солиб, метрогача бориб-келиш бепул бўлади деган эди. Бахтга қарши Сешанба куни жойлашган бўлсак, Чоршанбадан пулли бўлиб қолдику, вой ажаб, ҳа нега ажабланасан ҳайрон қоладиган жойти йўқ.

У ҳам майли на свет бор, на ювиниш учун иссиқ сув, на кир ювиш учун кирмошиналар учун свет ҳам йўқ
".

Бундан ташқари мурожаатчи бир неча талабларни ҳам билдириб ўтибди.

"Талаб:
1. Бизга свет, иссиқ сувларни жойига қўйсин.
2. Ёки кўчадан квартира топганимиздаги ижара шартномасини университетлар рози бўлсин.

Олий таълим..."
дейди у.

Ушбу масала юзасидан расмийлар изоҳ беришига умид қиламиз. Метро бориб-келиш текин бўлишига унча қўшилмайман-у, лекин бошқа талабларда жон бор.

@bahodirahmedoff
3.9K views14:40
Ochish/sharhlash
2022-09-25 17:10:02 Ҳусусий университетлардан лицензия талаб қилинг

Аслида лицензия талаби фақатгина хорижга ишга кетмоқчи бўлганлар эмас, барча шундай фаолият билан ишламоқчи бўлганлар сўраши керак. Шу кунларда барча ўқишга киролмаган ёшлар, уларнинг ота-оналари кўзига ҳеч нарса кўринмайди. Пул сарфлайдими, бирор нарсасини сотиб берадими фарқи йўқ. Кимдир ёрдамга келса-ю, ишлари тез ҳал бўлса.

Бундай пайтда турли консултацион марказ ниқобидаги фирибгарларни куни туғади. Бундай фирмаларда ишлашда хужжатларни сўрашдан уялманг. Қўлингизга шартнома берса, уни имзолашдан олдин яхшилаб ўрганиб чиқишга, бирорта юрист танишингиз билан маслаҳат қилишга тортинманг.

Ҳусусий университетлар масаласига келсак, бу фаолият ҳам "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Қонунида лицензияланиши керак бўлган фаолият сифатида биринчи сафда турибди. Бунда қуйидаги жиҳатга эътибор қаратинг. Рўйхатда нодавлат таълим хизматларини кўрсатишнинг бир неча тури кўрсатилган. Шахсан ўзим яқинда бир шундай ҳусусий университетга дуч келдим. Биринчи курс (foundation) учун лицензияси бор, лекин кейинги бакалавр даражасидаги босқичлар учун лицензияси мавжуд эмас. Ўйланмай бу универдан воз кечдик.

Агар сиз магистратура босқичида ўқимоқчи бўлсангиз, унинг ҳам лицензияси бошқа. Бу учун олий таълимдан кейинги таълим хизматлари учун деган лицензия бўлиши керак.

Қисқаси, иккиланмай ҳусусий университетлардан лицензиясини сўрайверинг. Умуман Қонундаги РЎЙХАТда келтирилган фаолиятки ундан лицензия талаб қилинг.

@bahodirahmedoff
4.6K views14:10
Ochish/sharhlash
2022-09-25 16:36:35 Сербияга ишга кетишда алданганлар

Мурожаат:

Ассалому алайкум мен сизга Сербия давлатидан мурожаат қилмоқдаман бизни бу ерга жўнатган консалтинг фирмани прокуратура ёки судга бериш учун нима қилиш кераклигини сўрамоқчи эдим. Сабаб у фирмани хорижга ишга ёллаш учун ҳеч қандай лицензияси йўқ (буни вазирликдан сўраб билдим) фақат ДХМ дан берилган консалтинг хизматларини кўрсатиш учун гувоҳномаси (ЯТТ) мавжуд экан. Мен бу ерга 1500$ сарфлаб келиб 1800$ тўрт ойда топиб (бизга ойига 800-900€ ваъда қилишган) мана энди ишлайдиган фирмамизни иши тугаши билан бизни қайтиб кет деб мажбурламоқда ўзлари мажбуран билет олиб бериб. Бизга виза муддатини узайтириш бошқа ишга жойлаштириш учун фирмани вакили келмай қочиб юрибди ваҳоланки бизга катта ваъдалар берганди.

Ҳурматли дўстлар! Хорижга ишга кетмоқчи бўлган шахслар бизда кўп. Юртимизни ишчи мехнаткашлар учун жозибали деб айтиб бўлмайди. Инвестиция муҳити ҳам айрим колхоз-ҳокимлар дастидан ўлар ҳолатда. Лекин бу дегани сиз "четга апкетаман" деган тўғри келган одамга ишониб кетишингиз керак деганимас. Буни ўзини тартиби бор.

"Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Қонунга кўра, хорижга ишга жойлаштириш лицензияланадиган фаолиятлардан биридир. Хусусий бандлик агентликлари тегишли фаолияти Меҳнат вазирлиги томонидан лицензияланади.

Шу сабабли, бунақа пайт фирмани ходимларини олдида шумшайиб турмай, фирмага тегишли хужжатларни сўранг. Улар орасида албатта лицензия ҳам бўлиши керак.

@bahodirahmedoff
388 viewsedited  13:36
Ochish/sharhlash
2022-09-25 15:11:34 "Отам чет эл фуқароси, онам ФБШ. Менга фуқаролик бериладими?"

Савол
: мен 1997-йил 24-июн Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилоятида туғилганман отам Туркманистон фуқороси онам фуқоролиги бўлмаган шахс .
Отам хозир Туркманистон да яшайди онам ва мен Ўзбекистонда яшаймиз.
Мен фуқаролик паспортини олишга борганимда менгаҳам фуқоролиги бўлмаган шахс гувохномасини беришди .
Мен Ўзбекистонда тўғилганман шу жойда ўқиганман менга Ўзбекистон республикаси фуқаролигини беришлари керак эмасми?

Жавоб: "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги Қонуни бўйича Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиш асослари келтирилган.

Афсуски, унда белгиланишича, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туғилган, ота-онаси (ёлғиз отаси ёки онаси) у туғилган пайтда чет давлат фуқаролари бўлган ёхуд ота-онасидан бири чет давлат фуқароси, бошқаси эса фуқаролиги бўлмаган шахс бўлган бола туғилганлик бўйича Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олмайди.

Лекин сиз соддалаштирилган тартибда фуқаролик олиш учун мурожаат қилишингиз мумкин.

Қонунчиликка кўра, фуқароликка қабул қилишнинг соддалаштирилган тартиби чет давлат фуқароси бўлган ёки фуқаролиги бўлмаган шахс ҳисобланган ватандошга нисбатан қуйидаги ҳолларда амалга оширилади, агар у:
а) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшайдиган ва Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган, насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган лоақал битта ўзидан олдинги қариндошга эга бўлса;
б) тирикчиликнинг қонуний манбаига эга бўлса;
в) Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига риоя этиш мажбуриятини ўз зиммасига олса;
г) давлат тилини қонунчиликда белгиланган тартибда мулоқот қилиш учун зарур даражада билса.

@bahodirahmedoff
1.7K views12:11
Ochish/sharhlash
2022-09-24 15:34:41
Кушербаевни ҳақорат қилган шахсга хукм ўқилди

Расул Кушербаевни ҳақорат қилган одам хақида аввалроқ ёзгандик. 23 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Бойсун тумани судида сурхондарёлик депутатнинг турмуш ўртоғи фуқаро С. Султонов депутат Расул Кушербаевни ҳақорат қилганлигига доир иш кўриб чиқилибди.

"Мен ЖИБ Юнусобод тумани судидан онлайн иштирок этдим.

Суд С.Султоновни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддасига асосан БҲМнинг ўттиз баравари (9 млн сўм) миқдорида жаримага тортиш ҳақида қарор қабул қилди.

Якунида менга фуқаролик суди орқали ҳуқуқбузар С.Султоновдан маънавий зарар ундиришим мумкинлиги тушунтирилди.

Ҳақорат жавобгарликка сабаб бўлади, ҳақоратдан тийилайлик!",
дейди депутат.

Эслатиб ўтай, агар шахс ОАВ орқали ёки интернет тармоғи орқали ҳақорат қилса, у жиноий жавобгарликка тортилади.

@bahodirahmedoff
3.6K viewsedited  12:34
Ochish/sharhlash
2022-09-24 14:05:28 Судда келишувга келиш қандай бўлади? Апелляцияда келишув қилса бўладими?

Савол:
Ассалому алайкум! Иқтисодий процессуал кодексинини 131-моддасида даво тартибидаги ҳар қандай ишда келишув битими имзолаш мумкинлиги белгиланган.
Вилоятда судига аппелация киритдим. Бу жараёнда ҳам келишув битими имзоланса бўладими?

Жавоб: Низоларда энг яхши ечим бу келишув. Биз адвокатлар доимо мижозларни судгача боришдан олдин келишувга келишни хоҳлайсизми деб сўраймиз. Бу ҳақда суд ҳам сўрашга мажбур.

Келишувда икки хил йўл бор: келишув битими ва медиатив келишув. Келишув битими суднинг ҳар қандай босқичида, ҳаттоки ижро жараёнида ҳам қўлланилиши мумкин. Келишув битимида:

жавобгар томонидан мажбуриятларни кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш тўғрисидаги,
талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ҳақидаги,
қарздан тўлиқ ёки қисман воз кечиш ёхуд қарзни тан олиш тўғрисидаги,
суд харажатларини тақсимлаш ҳақидаги шартлар ва қонунга зид бўлмаган бошқа шартлар кўрсатилиши мумкин.

Келишув битими ишни кўраётган суд томонидан кўриб чиқилади. Суд унинг ичидаги мазмунига аралашмайди. Яъни тарафлар келишаётган нарсага "сен нимага 50 млн оладиган бўляпсан, сен нимага бу лавозимга қўйилишга рози бўляпсан" дея олмайди. Суд тартиб-таомили, битимнинг талабларига риоя қилиняптими шуни кўради ва шунга қараб ажрим чиқаради.

Апелляция ва кассациянинг ажримида олдинги суд қарорлари бекор қилингани ҳам қўшиб қўйилади.

Лекин келишув битими ноқонуний бандлар бўлса, уни суд тасдиқлашдан рад этади. Масалан, мен сенга фалон пул бераман, агар ўзингни томдан ташласанг ёки фалон дўстингдан воз кечсанг деган бандлар бўлса рад этилади. Менга ўхшаган юрист бўлса-ю, йиртиб бандни киритганнинг башарасига отиб юборади. Кейин келишув бирон нарсага боғлаб қўйилишиям мумкинмас. Фалонча пул берса кейин манақа қиламан, анақа қиламан деган бандлар кетмайди.

Қисқаси ашнақа!

@bahodirahmedoff
3.2K views11:05
Ochish/sharhlash
2022-09-24 13:22:23
Asaxiy.uz дан 1 октябрь «Ўқитувчи ва мураббийлар куни»га дадил акция

Китоб харид қилинг, камига совғагаям эга бўлинг.

Харид қилинган ҳар 3 дона китобга 1та бестселлер китоб совға берилади. Сиз истаганингизча китоб буюртма бераверинг, ҳар учтасига 1 донадан совға қўшиб жўнатилаверади. Масалан, 99та китоб олсангиз, 33та китоб сизга совға бўлади.

Совғага бериладиган китоб номи сизга сюрприз бўлиб қолади. Лекин унча-мунча китоблармас. Кутубхонангизни бойитадиган китоблар. Кўпроқ ўқинг. Миллатни илмли одамлар билан тўлдирайлик!

Байрамга ўзингизга ва атрофдагиларга совға жўнатинг. Совғаниям байрамга мосидан.

Буюртма бериш: https://asaxiy.uz/product/knigi

Уч ва ундан ортиқ китобга буюртмалар Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади. Унисиям бор.

@bahodirahmedoff
3.4K views10:22
Ochish/sharhlash
2022-09-24 08:21:31 Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан пойтахтнинг айрим кўчаларида транспорт воситаларининг юқори тезлигини соатига 60 километргача чеклаш масаласини шаҳар кенгашига киритилган ва қабул қилинмаган.

Президент бошқача айтганди.

"Яқинда Тошкентда тезлик кўпи билан 60 км/соатгача белгилангани ҳақида қарор чиқади", деганди Шавкат Мирзиёев.

@bahodirahmedoff
2.0K views05:21
Ochish/sharhlash