Get Mystery Box with random crypto!

Янги қонунга кўра давлат ишларида 'премия' ва устамалар бериш | Bahodir Ahmedov

Янги қонунга кўра давлат ишларида "премия" ва устамалар бериш тартиби қандай?

"Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги Қонун яқинда кучга киради. Агар давлат ишида ишласангиз бу сизнинг бевосита чўнтагингизга таъсир қилади, ишонмайсизми?

Қонунга кўра, давлат фуқаролик хизматчисининг меҳнатига ҳақ тўлаш қуйидагиларни ўз ичига олади:

базавий лавозим маоши (оклад);
кўп йиллик хизмат учун қўшимча тўлов;
малака даражаси учун қўшимча тўлов;
давлат фуқаролик хизматчиси фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларига эришганлик учун қўшимча устама;
ҳисобот даври якунлари бўйича рағбатлантириш тўловлари.

Рағбатлантириш бўйича Қонунда аниқроқ тушунтириш берган. Амалдаги бўшлиқлар бирмунча ёпилган. Рағбатлантириш қуйидагилардан иборат:

лавозим маошига қўшимча устамалар;
пул мукофоти;
навбатдан ташқари малака даражасини бериш;
миннатдорчилик эълон қилиш;
қимматбаҳо совға, эсдалик ёки кўкрак нишони ёхуд ёрлиқ билан мукофотлаш.

Бу рағбатлантириш чораларини қўллашда бир неча ҳолатларга эътибор қаратилади. Бу критериялар:

ой, чорак, ярим йил, йил якунлари бўйича фаолиятнинг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини бажарганлик ва ошириб бажарганлик;
ўта муҳим вазифаларни бажарганлик;
зиммасига юклатилган вазифанинг мураккаблиги ва муҳимлиги, шунингдек унинг фаолиятида эришилган юқори натижалар;
байрам кунлари, юбилейлар, нишонланадиган саналар ва пенсияга чиқиш.

Қонун 10.11.2022дан кучга киради

@bahodirahmedoff