Get Mystery Box with random crypto!

Bahodir Ahmedov

Kanal manzili: @bahodirahmedoff
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 16.73K
Kanalning ta’rifi

Юрист ва блогер Баҳодир Аҳмедов каналига хуш келибсиз!
Адвокатлик хизмати: @huquqiy_boxo
Админга мурожаат: @ABarizabot
Каналга сиғмаган гаплар бу ерда: @bahodiranklav
Твиттер: https://twitter.com/BahodirAhmedov2

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 92

2022-09-10 20:07:14
Озод бўлган украин шаҳарларидан видеолар жойланмоқда тармоқларда!

@bahodirahmedoff
4.1K views17:07
Ochish/sharhlash
2022-09-10 15:29:52 Адлия вазирлиги Театр арбоблари уюшмасининг хатига муносабат билдириб, бу хат ижодий фаолият эркинлигига зид деб ҳисоблабди. Цензорларга катта зарба бўлибди. Адлия вазирлиги ҳисобига дадил бир баллни қўшиб қўйинг.

Сал олдинроқ Судьялар олий кенгаши Халқ депутатлари Бўстон (Андижон вилояти) туман кенгашининг жорий йилнинг 10 августдаги VI-45-74-1-19-К/22-сонли қарори бўйича суд ишларига аралашиш, судьялар дахлсизлигига путур етказиш дея тақдимнома киритганди.

Нималар бўляпти Ўзбекистонда? Ахир бизга эркинлик ёд тушунча-ю. Нега чекловлар бўлмаяпти?!

@bahodirahmedoff
4.5K viewsedited  12:29
Ochish/sharhlash
2022-09-10 10:01:24 Дарахткесарлар зарарни қоплапти, аслида....

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги ҳудудда қурувчи ташкилот томонидан 58 туп ҳар хил турдаги дарахтлар қонунга хилоф равишда кесиб юборилганлиги оқибатида табиатга етказилган 797,7 млн. сўм зарар қурувчи ташкилот раҳбари томонидан тўлиқ қопланди.

Шунингдек, қўзғатилган жиноят иши доирасида 3 нафар гумонланувчи шахслар Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.

Бош прокуратура

P. S. Ҳаммаси тушунарли. Жиноят кодекси 198-моддасининг 4-қисмида шундай банд бор:

Етказилган моддий зарарнинг ўрни уч карра миқдорида қопланган тақдирда, озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.

Озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланмаслиги учун уч баробар қопланиши керак. Зарарни қоплашни ўзи етмайди.

Қоплагандаям модданинг бу бандидан норозиман. Чунки улар дарахтни кесиб ўрнига қилган қурилишидан пулини каррасига чиқариб олади. Бизга эса чўл, рангсиз табиат қолади.

Тошкент дарахтсизликка учрашда давом этади...

@bahodirahmedoff
4.8K viewsedited  07:01
Ochish/sharhlash
2022-09-10 08:11:06 Бошланди: Олий судда "тозалов" Олий суд Марказий маҳкамасининг турли лавозимларида ишловчи 21 нафар ходими вазифаларидан озод этилиб, уларнинг айримлари билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинган, айримлари қуйи судларга туширилган. Kun.uz манбаси…
4.6K views05:11
Ochish/sharhlash
2022-09-09 18:40:56 Судьялар олий кенгаши Халқ депутатлари Бўстон (Андижон вилояти) туман кенгашининг жорий йилнинг 10 августдаги VI-45-74-1-19-К/22-сонли қарори юзасидан баёнот берган эди.

Мазкур қарор (хусусан, унинг 2-банди) суд ишларига аралашиш, судья дахлсизлигига таъсир ўтказиши эҳтимолини яққол юзага келтиргани боис уни бекор қилиш масаласида Судьялар олий кенгаши раиси томонидан Бош прокуратурага тақдимнома киритилди.

Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати

Афсуски, мана шу қарор давлат ҳокимиятидагиларнинг нуқтаи-назарини яққол кўрсатиб беради. Уларнинг судгаям буйруқ бера оламиз деб ўйладигани кўп.

@bahodirahmedoff
4.8K viewsedited  15:40
Ochish/sharhlash
2022-09-09 17:57:45
Янги гуруҳларга қабул бошланди!

"Юриспруденция" йўналиши бўйича олий таълим муассасасида таълим олишни истовчи абитуриентларни ва Ички ишлар вазирлигининг академик лицейларида ўқишни хоҳловчи мактабнинг 9-синф ўқувчиларини янги гуруҳларга таклиф қиламиз.

Репетитор: Акмал Вохидов

"Ҳуқуқ ва халқаро муносабатлар" йўналишида Президент Давлат стипендиати;
8 йиллик тажриба;
Қоракўлча таълим методикаси;
Креатив фикрлаш;
500+ муваффақиятли ў‌қувчилар

Афзалликлари:

— 2 соат дарс (минимум);
— ҳафтада 4 марта;
— academic support (қў‌шимча шуғулланиш учун 2 та ёрдамчи ўқитувчи);
— профессионал ёндашув

Шошилинг, жойлар чекланган.

90 808 78 78 (телеграм)

Манзилимиз: Чилонзор-5, Муқимий кўчаси, 54 уй.

Мўлжал: Новза метро бекати.
4.6K views14:57
Ochish/sharhlash
2022-09-09 17:02:36
Техника асри. Янги ўқув йилини бошлаётган талабага ҳам, бир неча кунлик дам олишлардан сўнг иш бошлаган сизга ҳам ноутбук керак (ҳаво ва сувдан кейинги муҳим нарса техника бўлиб қолди ўзи). Уни бир мартада сотиб олиш бюджет режаларингизни бузиши мумкин.

Asaxiy.uz билан бюджет режаларингиз бузилишининг олдини олинг. Эндиликда Asaxiy дан ноутбукларни 12 ойлик онлайн тўлов билан харид қилишингиз мумкин. Бир вақтлар талабалик давримда ноутбук олиш учун қанча тер тўккандим. Бизда бунақа имконият бўлмаганда.

Онлайн харид ҳам жуда осон ташкиллаштирилибди.

Қаранг: сайтдан ўзингизга керакли ноутбукни танланг маълумотларни тўлдириб, ариза қолдиринг. Дастлабки тўлов йўқ ва буюртмангиз Ўзбекистоннинг исталган жойига етказилиб берилиноради.

Каталогни кўриб ва буюртма беринг: asaxiy.uz/u/6316f895b6023

@bahodirahmedoff
4.2K views14:02
Ochish/sharhlash
2022-09-09 15:23:32 Бошланди: Олий судда "тозалов"

Олий суд Марказий маҳкамасининг турли лавозимларида ишловчи 21 нафар ходими вазифаларидан озод этилиб, уларнинг айримлари билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинган, айримлари қуйи судларга туширилган.

Kun.uz манбаси сўзларига кўра, Олий суд Мурожаатлар билан ишлаш бошқармасининг барча ходимлари ёппасига ишдан четлатилган. Бошқарма таркиби тўлиқ янгилангани айтилмоқда.

P. S. Матбуот хизматиям ўзгариши лозим. Жамоатчилик билан ишлаш янги босқичга чиқиши керак. Матбуот хизмати ҳақида фикрларимизни бу ерда ўқинг.

@bahodirahmedoff
4.8K viewsedited  12:23
Ochish/sharhlash
2022-09-09 14:50:44 Болалар ризқини талон-тарож қилганлар

Мендаги маълумотга кўра, август ойида Улуғнордаги мактабгача таълим бўлимининг 3 ходимига ЖКнинг 167-моддаси 3-қисмининг “а” банди (ўзлаштириш ёки растрата жуда кўп миқдорда) билан (иккитасида 209-моддасининг 1-қисми (мансаб сохтакорлиги) ҳам бор) ҳукм ўқилган.

Жуда кўп миқдор – БҲМ 500 баравари ва ундан ортиқ. Ҳозирги кундаги БҲМ билан ҳисобласа 150 млн. сўм ва ундан ортиқ...

Айбдорлардан биттаси озиқ-овқатга масъул экан. Шулар қандай қилиб болаларни ризқини қияркин а?

@bahodirahmedoff
6.9K views11:50
Ochish/sharhlash
2022-09-09 14:23:51 Отабек Артиков жойлаган мана бу аудио кўп саволлар туғдиради. Мудира очиқчасига "дипломи бўлса 500.." деб турган боғчалардан биз нимани кутамиз?

Айнан ўша аудио муаллифи жазоланиши билан муаммо ҳал бўлмайди. Бу тизимли муаммо. Тизим ислоҳ қилиниши керак. Қашқадарё вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи ва бошқа масъуллар ишдан олиши, ҳамда фаолияти текширилиши керак. Бошқарма реанимация ҳолатида. Ўзи мактабгача таълим вазирлиги ҳам жар ёқасида.

Менимча вазирлик фаолияти қайта кўриб чиқилиши керак.

@bahodirahmedoff
11.2K views11:23
Ochish/sharhlash