Get Mystery Box with random crypto!

Bahodir Ahmedov

Kanal manzili: @bahodirahmedoff
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 16.59K
Kanalning ta’rifi

Юрист ва блогер Баҳодир Аҳмедов каналига хуш келибсиз!
Адвокатлик хизмати: @huquqiy_boxo
Админга мурожаат: @ABarizabot
Каналга сиғмаган гаплар бу ерда: @bahodiranklav
Твиттер: https://twitter.com/BahodirAhmedov2

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 93

2022-09-09 17:57:45
Янги гуруҳларга қабул бошланди!

"Юриспруденция" йўналиши бўйича олий таълим муассасасида таълим олишни истовчи абитуриентларни ва Ички ишлар вазирлигининг академик лицейларида ўқишни хоҳловчи мактабнинг 9-синф ўқувчиларини янги гуруҳларга таклиф қиламиз.

Репетитор: Акмал Вохидов

"Ҳуқуқ ва халқаро муносабатлар" йўналишида Президент Давлат стипендиати;
8 йиллик тажриба;
Қоракўлча таълим методикаси;
Креатив фикрлаш;
500+ муваффақиятли ў‌қувчилар

Афзалликлари:

— 2 соат дарс (минимум);
— ҳафтада 4 марта;
— academic support (қў‌шимча шуғулланиш учун 2 та ёрдамчи ўқитувчи);
— профессионал ёндашув

Шошилинг, жойлар чекланган.

90 808 78 78 (телеграм)

Манзилимиз: Чилонзор-5, Муқимий кўчаси, 54 уй.

Мўлжал: Новза метро бекати.
4.6K views14:57
Ochish/sharhlash
2022-09-09 17:02:36
Техника асри. Янги ўқув йилини бошлаётган талабага ҳам, бир неча кунлик дам олишлардан сўнг иш бошлаган сизга ҳам ноутбук керак (ҳаво ва сувдан кейинги муҳим нарса техника бўлиб қолди ўзи). Уни бир мартада сотиб олиш бюджет режаларингизни бузиши мумкин.

Asaxiy.uz билан бюджет режаларингиз бузилишининг олдини олинг. Эндиликда Asaxiy дан ноутбукларни 12 ойлик онлайн тўлов билан харид қилишингиз мумкин. Бир вақтлар талабалик давримда ноутбук олиш учун қанча тер тўккандим. Бизда бунақа имконият бўлмаганда.

Онлайн харид ҳам жуда осон ташкиллаштирилибди.

Қаранг: сайтдан ўзингизга керакли ноутбукни танланг маълумотларни тўлдириб, ариза қолдиринг. Дастлабки тўлов йўқ ва буюртмангиз Ўзбекистоннинг исталган жойига етказилиб берилиноради.

Каталогни кўриб ва буюртма беринг: asaxiy.uz/u/6316f895b6023

@bahodirahmedoff
4.2K views14:02
Ochish/sharhlash
2022-09-09 15:23:32 Бошланди: Олий судда "тозалов"

Олий суд Марказий маҳкамасининг турли лавозимларида ишловчи 21 нафар ходими вазифаларидан озод этилиб, уларнинг айримлари билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинган, айримлари қуйи судларга туширилган.

Kun.uz манбаси сўзларига кўра, Олий суд Мурожаатлар билан ишлаш бошқармасининг барча ходимлари ёппасига ишдан четлатилган. Бошқарма таркиби тўлиқ янгилангани айтилмоқда.

P. S. Матбуот хизматиям ўзгариши лозим. Жамоатчилик билан ишлаш янги босқичга чиқиши керак. Матбуот хизмати ҳақида фикрларимизни бу ерда ўқинг.

@bahodirahmedoff
4.8K viewsedited  12:23
Ochish/sharhlash
2022-09-09 14:50:44 Болалар ризқини талон-тарож қилганлар

Мендаги маълумотга кўра, август ойида Улуғнордаги мактабгача таълим бўлимининг 3 ходимига ЖКнинг 167-моддаси 3-қисмининг “а” банди (ўзлаштириш ёки растрата жуда кўп миқдорда) билан (иккитасида 209-моддасининг 1-қисми (мансаб сохтакорлиги) ҳам бор) ҳукм ўқилган.

Жуда кўп миқдор – БҲМ 500 баравари ва ундан ортиқ. Ҳозирги кундаги БҲМ билан ҳисобласа 150 млн. сўм ва ундан ортиқ...

Айбдорлардан биттаси озиқ-овқатга масъул экан. Шулар қандай қилиб болаларни ризқини қияркин а?

@bahodirahmedoff
6.9K views11:50
Ochish/sharhlash
2022-09-09 14:23:51 Отабек Артиков жойлаган мана бу аудио кўп саволлар туғдиради. Мудира очиқчасига "дипломи бўлса 500.." деб турган боғчалардан биз нимани кутамиз?

Айнан ўша аудио муаллифи жазоланиши билан муаммо ҳал бўлмайди. Бу тизимли муаммо. Тизим ислоҳ қилиниши керак. Қашқадарё вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи ва бошқа масъуллар ишдан олиши, ҳамда фаолияти текширилиши керак. Бошқарма реанимация ҳолатида. Ўзи мактабгача таълим вазирлиги ҳам жар ёқасида.

Менимча вазирлик фаолияти қайта кўриб чиқилиши керак.

@bahodirahmedoff
11.2K views11:23
Ochish/sharhlash
2022-09-09 13:41:04
Бизда уйи йўқлар учун махсус пунктлар ҳалиям ишлайдими? Мирзо-Улуғбек метроси тарафда, Кадастр агентлигининг ёнидаги бекатда шу одамни кўриб жуда ачиндим. Оёқлари чириб қуртлаб кетган.

Мана шундай одамларга қандайдир ёрдамлар (тиббий, яшаш учун махсус жой) бериладими бизда?

@bahodirahmedoff
4.4K views10:41
Ochish/sharhlash
2022-09-09 12:32:03 Ҳалол ва ростгўй ҳокимлик вакили

Қўлимда бир суд қарори турибди. Унда Жиззах шаҳар ҳокимининг қарори ҳақиқий эмас деб топилган. Мартда қабул қилинган бу қарорнинг қизиқ томони судда ҳокимлик вакилининг кўрсатмалари.

Қарорга кўра, Жиззах шаҳар ҳокимлигининг ишончли вакили Р.Н. Жиззах шаҳар ҳокимининг 2020 йил 16 августдаги 838-сонли қарори 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сонли Ҳукумат қарори асосида қабул қилинганлигини, аризачига компенсация тўланмаганлигини, аризачига тегишли бўлган кўчмас мулк объекти жойлашган ер участкасини олиб қўйиш тўғрисида халқ депутатлари кенгашининг қарори қабул қилинмаганлигини, низоли қарор қабул қилинишида адлия органининг ижобий хулосаси олинмаганлигини, аризачи қарор қабул қилиниши тўғрисида хабардор қилинмаганлигини маълум қилган. Қандай ростгўй, ҳалол, виждонли одам экан а ҳокимлик Вакили...

Жиззах шаҳарда ҳоким алмашмаганми?

@bahodirahmedoff
4.5K viewsedited  09:32
Ochish/sharhlash
2022-09-09 11:48:36
Талаба бўлсангиз, айтингчи сиз ётоқхонага эҳтиёжингиз бўлиб унга жойлаша олдингизми?
Anonymous Poll
7%
Ҳа
35%
Йўқ
13%
Талабаман, лекин эҳтиёжим йўқ
46%
Талабамасман
1.8K voters4.7K views08:48
Ochish/sharhlash
2022-09-09 08:56:28 47 фоиз

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов:

2017-2022 йил якуни билан 56 минг ўринли талабалар турар жойи бўляпти. Бу 2010-2016 йилга нисбатан 28 баробар кўп. Ўзбекистонда 2016 йилда 77 та ОТМ бўлган бўлса айни кунда уларнинг сони 172 тага етди. Унда таҳсил олувчи талабалар эса 200 минг нафардан 800 минг нафарга етди.

Талабалар турар жойининг етишмаслик муаммоси олий таълим муассасалари, талабалар сонини кўпайтиргунга қадар ҳам кўп эди. Дунё олий таълим тизимини ўрганганимда бир нарсага гувоҳ бўлдим — талабаларни ётоқхона билан 100 фоиз таъминлаган бирорта давлат йўқ”
.

Манба

Вазир турар-жойга эҳтиёжи бор талабаларнинг 47 фоизи ётоқхоналар билан таъминланганини айтибди. Бу рақамни ҳудудлар кесимида ҳам келтирса мақсадга мувофиқ бўларди. Чунки асосий муаммо пойтахтда бўлмоқда.

@bahodirahmedoff
4.7K viewsedited  05:56
Ochish/sharhlash
2022-09-09 08:35:33
MY5 телеканали ходимларини ишдан кейин ҳам ушлаб қолаётган қонунбузар давлат ташкилотлари ҳақида материал эълон қилди.

Унда Халқ таълими вазирлиги, Олий суд, Молия вазирлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Иқтисодиёт ва камбағалликка қарши курашиш вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги каби идоралар танқид қилинган.

Менимча, муаммони Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигидан излаш керак. Бу вазирликнинг ҳозирги раҳбарияти ўз вазифаларини унутиб қўйганига анча бўлган. Агар унутмаган бўлса, қани юқоридаги идоралар раҳбарларига МЖтКнинг 49-моддаси бўйича жарима бегиласин. Қўлидан келадими? Э, қаёқда дейсиз.

@yuristkadr
3.6K views05:35
Ochish/sharhlash