Get Mystery Box with random crypto!

Bahodir Ahmedov

Kanal manzili: @bahodirahmedoff
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 16.59K
Kanalning ta’rifi

Юрист ва блогер Баҳодир Аҳмедов каналига хуш келибсиз!
Адвокатлик хизмати: @huquqiy_boxo
Админга мурожаат: @ABarizabot
Каналга сиғмаган гаплар бу ерда: @bahodiranklav
Твиттер: https://twitter.com/BahodirAhmedov2

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 94

2022-09-09 06:54:05
Бразилиялик машҳур фотограф Себастьян Салгадо узоқ вақт жанг майдонларидаги фаолиятдан қишлоғига қайтса, у ердаги дарахтзорлар деярли қолмаганди. У қаттиқ изтиробга тушади. Унинг аёли Лелия Ваник эса ёввойи табиатни қайтариш ташаббусини айтиб қолади.

1998 йилдан Себастьян ҳамкорлар топиб Institute Terra нодавлат нотижорат ташкилотига асос солади. 2001 йилдан бошланган ҳаракат натижасида 20 йил муддат ичида 2 миллион дарахт экилади, 172 хил қуш тури, 33 хил сутэмизувчи, 15 турдаги амфибия, 15 хил судралиб юрувчи ва 293 хил ўсимлик турлари қайтарилади.

Табиат учун жамият курашиши керак. Дарахт эк, дарахт кесганни қув, экологияни ифлослантирма, кўчага ахлат ташлаганга индамай ўтиб кетма...

@bahodirahmedoff
12.9K views03:54
Ochish/sharhlash
2022-09-08 20:36:03 Қироллик оиласи тасдиқлабди.
5.1K views17:36
Ochish/sharhlash
2022-09-08 17:25:04 Хабар расман тасдиқланмабди. Тўра Боболов бўлганда туҳматда айблаб судга берворарди.

@bahodirahmedoff
5.6K viewsedited  14:25
Ochish/sharhlash
2022-09-07 22:49:08 Украина ташқи ишлар вазири: "Москва ҳали ўтиб бўлмайдиган ўрмон бўлган вақтларида пайдо бўлган сизнинг минг йиллик маданиятга эга, илм-фан ва фалсафа марказлари гуллаб-яшнаган, халқингиз улар учун муҳим эмас"

Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Марказий Осиё журналистлари билан ўтказилган видеомулоқот тарзидаги матбуот анжумани ўтказибди. Gazeta.uz келтирган Кулебанинг айрим иқтибослари:

"Украинага ҳужум қилиб, Россия оғир жиноятга қўл урди. Ўйлайманки, бу урушда рус қуролларидан ҳалок бўлган 382 нафар боланинг ўлдирилишини ҳеч нарса оқлай олмайди, деган фикрга қўшиласиз. 24 февралдан бери қанчадан-қанча болаларимиздан айрилиб қолдик. Бунда ҳали ҳам Россия ўз ҳудудига олиб келган 1000 нафар украиналик янги туғилган чақалоқлар ҳисобга олинмаган, [у ерда] улар рус оилалари орасида мажбурий равишда тақсимланади.

Музокаралар ва тинчлик ҳақида бир неча сўз. Шуни таъкидлашни истардимки, Украина ҳеч қачон урушни хоҳламаган. Биз Россия телевидениесида нима деса ҳам, ҳеч кимга ҳужум қилишни режалаштирмаганмиз. Нега биз кимгадир ҳужум қиламиз? Бизга ҳеч қачон бегона ер ёки чет эл ресурслари керак эмас. Бизда ҳамма нарса бор. Ва биз ҳеч қачон, яна ҳеч қачон ўз ерларимизни босқинчиларга бермаймиз ва Россия армияси Украина тупроғига олиб келган қотилликлар, зўрлашлар, талон-торожлар, қийноқлар ва бошқа даҳшатли жиноятларни ҳеч қачон кечирмаймиз.

Умид қиламанки, сиз ҳам буни тушунасиз, Россияда давлатингизни йўқ қилиш учун биринчи имконият пайдо бўлиши биланоқ, у бизникини йўқ қилишга уринганидек, бундан фойдаланади. Улар сизни сунъий шаклланган дея ҳисоблайди. Путин Украина ҳақида нима деса, эртага Қозоғистон ҳақида ҳам гапира бошлаши мумкин — ўзингиз биласиз, Россия Қозоғистонда, Ўзбекистонда, Қирғизистонда, Тожикистонда қандай жараёнларни олға сурмоқчи эканини. Москва ҳали ўтиб бўлмайдиган ўрмон бўлган вақтларида пайдо бўлган сизнинг минг йиллик маданиятга эга, илм-фан ва фалсафа марказлари гуллаб-яшнаган, халқингиз улар учун муҳим эмас. Шундай экан, Россия сизни заифлаштирмасин ва Россия сиздан фойдаланишига йўл қўйманг".

@bahodirahmedoff
2.4K viewsedited  19:49
Ochish/sharhlash
2022-09-07 18:41:37 "Қишлоққурилишбанк" АТБ минтақавий филиали суд қарорини ижро этмагани учун "Дамас" автомобили хатланган, банк бошқарувчиси маъмурий жазога тортилган

Бир неча ойдирки, бир "Қишлоққурилишбанк" АТБнинг ноқонуний ишдан бўшатилган З.Х. исмли ходимини ишини кузатиб келяпман. Гап шундаки, АТБ "Қишлоққурилишбанк"нинг Жиззах филиали ўрнига марказий аппаратга ўтказилиб "Банк хизматлари офиси" ва "Банк хизматлари марказлари"дан иборат бошқарма ташкил этилган. Банк филиали эса биз тугатилдик дея ходимни Меҳнат кодекси 100-модда 2-қисм 1-банди билан меҳнат шартномаси бекор қилган.

Ваҳоланки, МК 98-моддасига биноан корхона қайта ташкил этилганда (қўшиб юборилган, бирлаштирилган, бўлиб юборилган, қайта тузилган, ажратилганда) меҳнат муносабатлари ходимнинг розилиги билан давом этаверади. Корхонанинг бир орган бўйсунувидан бошқа орган бўйсунувига ўтказилиши меҳнат шартномасининг амал қилишини тўхтатмайди.

Судда ушбу масала ўрганилиб, З.Н. бўлим бошлиқлиги лавозимига тикланиши, салкам 20 млн мажбурий прогул, 10 млн маънавий зарар ундирилиши ҳақида қарор чиққан.

Қарор кеча ёки илгари куни эмас 7 июн куни чиқарилган. Лекин банк томонидан суд қарори ижро этилмаган. Шу сабабли Жиззах шаҳар прокуратураси маълумотига кўра, АТБ "Қишлоққурилишбанк" Жиззах минтақавий филиали ихтиёрий муддат давомида бажарилмагани сабабли "Дамас" русумли автомобили хатланган ҳамда банк бошқарувчиси Ш. Сапаров маъмурий жаримага тортилган.

Мурожаатчининг сўзларига кўра, у ҳали ҳам ишига тикланмаган ва бу бўйича Бош прокуратурага арз қилган.

Шу жойида эслатма: агар шахс маъмурий жазо қўлланилгандан кейин ҳам суд хужжатини ижро этишдан бўйин товласа, бу Жиноят кодекси 232-модда билан малакаланади ва жиноий жавобгарликка тортилади.

Қани кутамиз, ҳангома қандай давом этаркин...

@bahodirahmedoff
3.3K viewsedited  15:41
Ochish/sharhlash
2022-09-07 17:55:24
Бу Андижон давлат университети орқасидаги собиқ Комсомол кўлининг кечаси ва бугуни.

Ўйламанг бугуни тепадаги расмдир деб, йўқ. Биз аҳир тайёр кўлларни қуритиб чўл қилиш иштиёқида ёниб яшаётган одамлармиз.

Агар шу ерга ҳам дом қурилса бутун умр қарғайман сизни Шуҳрат Қўшақбоевич! Қўлимиздан қарғашдан бошқа иш келмайди қонунлар ишламагач...

@nurbekalimov
2.5K views14:55
Ochish/sharhlash
2022-09-07 17:27:18
Барчага маълумки, Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ташкиллаштирилаётган «InnoWeek—2022» инновацион ишланмалар ҳудудий кўргазмаси республикадаги кўплаб иқтидорларни, янги инновацион лойиҳаларни кашф қилмоқда.

Қашқадарёда ўтказилган кўргазмага халқаро ташкилотлар, инвесторлар ва тадбиркорлар ташриф буюриб ўз бизнесига ва ташкилотига инновацион ечим бўладиган ишланмаларни кашф қилишмоқда. Кўргазмада 2 кун давомида 523 миллион сўмлик шартнома имзоланибди.

7 сентябрь куни бўлиб ўтган «InnoWeek—2022»нинг Қашқадарё вилояти босқичи ёпилиш маросимида қашқадарёлик инноваторлар тақдирланган. Энг яхши лойиҳа эгаларига «InnoWeek—2022» халқаро инновацион ғоялар ҳафталигига йўлланма берилди.

Манба
3.2K views14:27
Ochish/sharhlash
2022-09-07 15:56:42
Давоми...

Битта жойнинг икки даврдаги кўриниши.

Ичимдан қиринди ўтяпти, пешонамдан совуқ тер чиққан... Қайси гуноҳларимиз учун бундай раҳбарлар...

@bahodirahmedoff
3.6K views12:56
Ochish/sharhlash
2022-09-07 15:14:15
Андижон шахридаги АДУ ёнидаги кўлнинг олдинги ва ҳозирги кўриниши.

Табиатга ўз хирси йўлида бешафқат ҳаракат қиладиган нобакорлар дастидан на кўл қолган, на дарахтлар... Булар агар Ер куррасига ҳоким қилиб қўйилса, Тинч океанини қуритиб, Тундра ва Жунглини бир кунда кесиб ташлаб ўрнига дўкон қуриб ташлашади.

Кейинги расм худдики бошқа жойга ўхшайди. Аслида шундай. Треш... Худдики постапокалипсис фильмларидаги инсоният йўқ бўлиб кетган даврдаги жойларга ўхшайди. Афсуски бу реаллик...

@bahodirahmedoff
3.9K views12:14
Ochish/sharhlash
2022-09-07 14:40:31 Айни пайтда Халқ банки тизими бўйича база ишламаяпти. Бу банкнинг мижозлари ўтказмаларини амалга ошира олмаяпти.
3.0K views11:40
Ochish/sharhlash