Get Mystery Box with random crypto!

​Янги Конституция ҳақида фактлар   Ўзбекистон Республикаси | Bahodir Ahmedov

Янги Конституция ҳақида фактлар
 
Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси жорий йилнинг 1 май кунидан расман кучга кирди!

Янги Конституция 6 бўлим, 27 боб ва 155 та моддадан иборатдир.
 
Шу кундан эътиборан бошқа қонунлар ва қонуности ҳужжатларида келтирилган нормалар Конституция қоидаларига зид бўлса, судлар ва барча давлат идоралари Конституцияга кўра иш кўрадилар ва қарор қабул қиладилар.
 
Янги Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга ва тўғридан-тўғри амал қилади.
Бу қоида фуқароларнинг, давлат органлари, давлат ва нодавлат ташкилотларининг Конституция нормаларидан тўғридан-тўғри фойдаланиши ва унга мувофиқ иш юритишини кўзда тутади.
 
Вазирлар Маҳкамаси манфаатдор давлат органлари билан биргаликда қонунчиликни Янги Конституциясига мувофиқлаштириш бўйича чора-тадбирлар дастурини икки ойлик муддатда ишлаб чиқади ва Олий Мажлиси палаталарига киритади.
 
Олий Мажлиси палаталари қонунчиликни Конституцияга мувофиқлаштириш бўйича чора-тадбирлар дастурини қабул қилади ижросини кўриб боради.
 
Вазирлар Маҳкамаси давлатнинг Янги Конституцияда белгиланган ижтимоий-иқтисодий мажбуриятларининг бажарилишини таъминлашга доир чора-тадбирлар дастурини уч ойлик муддатда ишлаб чиқади ҳамда ижросини таъминлайди.
 
Олий суд одил судловни амалга оширишда судлар томонидан конституциявий нормалар тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш, Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри амал қилувчи ҳужжат сифатида қўллаш юзасидан ягона суд амалиёти тўғрисидаги Олий суд Пленуми қарорини уч ойлик муддатда қабул қилади.
 
@bahodirahmedoff