Get Mystery Box with random crypto!

12 ёшли қизчанинг ўлими билан боғлиқ иш бўйича ёпиқ суд. Айбло | Bahodir Ahmedov

12 ёшли қизчанинг ўлими билан боғлиқ иш бўйича ёпиқ суд. Айбловда қабрни таҳқирлаш ҳам бор

Янгиҳаётдаги
даҳшатли фожеа бўйича суд бошланибди.

“Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми “в”, “ж”, “з”, “о” бандлари, 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 2-қисми “в” банди, 118-моддаси (номусга тегиш) 4-қисми, 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 4-қисми, 134-моддаси (қабрни таҳқирлаш), 137-моддаси (одам ўғрилаш) 3-қисми “б” банди ва 226-моддаси (маъмурий назорат қоидаларини бузиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланаётган А. Т. (1993 йилда Тошкент вилоятида туғилган) га оид жиноят иши жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг иш юритувига келиб тушди”.

Олий суд

P. S. Жинсий зўравонлик билан боғлиқ ишлар ёпиқ судда кўриб чиқилади ўзи.

@bahodirahmedoff