Get Mystery Box with random crypto!

Президент Шавкат Мирзиёев дала четларидаги ерларда маҳсулот ет | Surxondaryo viloyati hokimligi

Президент Шавкат Мирзиёев дала четларидаги ерларда маҳсулот етиштиришни кўпайтиришнинг устувор вазифаларини белгилаб берди.

Дала четларида деҳқончилик қилиш учун уруғ, кўчат, ўғит ва сув таъминоти мақсадларига 100 миллиард сўм йўналтирилади.

Етиштирилган маҳсулотларни сақлаш ва қайта ишлаш ҳам муҳим. Шу боис қуритиш ва совитиш ускуналарини харид қилишга 50 миллиард сўм ажратилади.

Дала четидаги зовур ва сув бўйларида 600 минг бош парранда боқиш ҳамда қарийб 300 мингта асалари уяси жойлаштириш имконияти борлиги кўрсатиб ўтилди.

Ҳозирда фермер хўжаликлари томонидан ер майдонлари иккиламчи ижарага фақат 1 йилгача берилади. Ток, тут, терак каби дарахтлар кўп йилда етилишини ҳисобга олиб, бу муддат 10 йилгача этиб белгиланмоқда.

Давлатимиз раҳбари бу чора-тадбирларни маъқуллаб, унинг ижросини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site