Get Mystery Box with random crypto!

Дала четларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чоралари кўр | Surxondaryo viloyati hokimligi

Дала четларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чоралари кўрилмоқда

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов масъуллар билан биргаликда Шеробод ва Қизириқ туманларида бўлиб,
қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ишлар, жумладан, дала четларидан самарали фойдаланиш, ғаллани озиқлантириш, ғўза парвариши бўйича агротехник тадбирларни амалга оширишда орқада қолаётган ҳудудларни ўрганди.

Вилоят ишчи гуруҳи томонидан ўрганиш натижасида аниқланган айрим далаларда ишлар тўғри ташкил этилмаганлиги сабабли ғалла ривожи ортда қолган, униб чиққан ғўза майдонларини бегона ўтлардан тозалашда сусткашликка йўл қўйилган.

Дала четларидан самарали фойдаланиш, тут ва ток кўчатлари, ошқовоқ ва бошқа озиқ-овқат экинлари экиш, паррандачилик ҳамда асаларичиликни йўлга қўйиш бўйича аниқ кўрсатмалар берилган бўлишига қарамай бу борадаги ишлар ҳам талаб даражасида йўлга қўйилмаган.

Батафсил: https://surxondaryo.uz/1357

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site