Get Mystery Box with random crypto!

Мурожаат ва ижро: Зафарга савдо нуқтаси қуриб берилди Сурхонд | Surxondaryo viloyati hokimligi

Мурожаат ва ижро: Зафарга савдо нуқтаси қуриб берилди

Сурхондарё вилояти ҳокимининг жорий йил 23 июль куни Ангор туманида бўлиб ўтган учрашувида ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган болалар муаммоларини тинглаб, уларга ечим излаганлиги тўғрисида хабар берган эдик.

Жумладан, туманнинг "Қорасув" маҳалласида яшовчи иккинчи гуруҳ ногирони Зафар Тошмуродов вилоят ҳокимидан енгил конструкцияли савдо нуқтаси қуриб, аҳолига компьютер хизматлари кўрсатишни йўлга қўйиши учун ёрдам сўраган эди.

Унинг мурожаати ижобий ҳал этилиб, енгил конструкцияли савдо нуқтаси қуриб берилди ҳамда компьютер хизматларини йўлга қўйиши учун зарур техник воситалар билан таъминланди.

-Менга кўрсатилган ёрдам учун ўз миннатдорчилигимни билдираман,-дейди З. Тошмуродов. - Ҳаётга қизиқишим ортди, атрофдагиларга оз бўлса-да ёрдамим тегаётганидан хурсандман. Юртимизда ёшларга яратилаётган имконият учун Президентимизга катта раҳмат.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Facebook | Instagram | YouTube | Web-site