Get Mystery Box with random crypto!

Тоғлардаги Бухоро қўйи фотоқопқонга тушди Сурхондарё вилоятид | Surxondaryo viloyati hokimligi

Тоғлардаги Бухоро қўйи фотоқопқонга тушди

Сурхондарё вилоятидаги “Сурхон” давлат қўриқхонасига Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ўрнатган фотоқопқонга йўқолиб кетиш арафасида турган ноёб жонивор – Бухоро қўйи муҳрланиб қолди.

Мутахассисларнинг айтишича, Қизил китобга киритилган Бухоро қўйи Бойсунтоғ, Кўҳитанг, Боботоғ ва Ҳисор тоғ тизмаларида тарқалган. Шунингдек, бу жониворни Тожикистон, Туркманистон, Жанубий Европа, Кавказорти, Ғарбий Осиё, Ҳиндистон ва Покистонда ҳам учратиш мумкин.

Бухоро қўйи тоғ даштларининг сийрак арчазор қисмларида тўда бўлиб яшайди. Икки мингинчи йилларда кескин камайиб кетган. Тошкент ва Термиз ҳайвонот боғи ҳамда “Жайрон” экомарказида кўпайтириш чоралари кўрилмоқда. “Сурхон” давлат қўриқхонасида муҳофаза остига олинган. Овлаш таъқиқланган.

https://uza.uz/posts/405179

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site