Get Mystery Box with random crypto!

Термиз шаҳар болалар юқумли касалликлар шифохонаси моддий-техн | Surxondaryo viloyati hokimligi

Термиз шаҳар болалар юқумли касалликлар шифохонаси моддий-техник имкониятлари яхшиланди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 1-2 июнь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлари ва йиғилиш баёнига асосан, Термиз шаҳар болалар юқумли касалликлар шифохонасининг реконструкцияси учун 17,1 млрд сўмлик смета харажатлари лойиҳалаштирилиб, қурилиш-демонтаж ишлари тўлиқ бажарилди.

Шифохона 125 ўринга мўлжалланган бўлиб, 100 ўрни бюджет ҳисобидан, 25 ўрни хўжалик ҳисобидан молиялаштирилади.

Таъмирлашдан кейин, ўта ҳавфли юқумли касалликларга чалинган беморларнинг даволаниши учун боксли ва ярим боксли хоналар ташкил этилиб, беморларга барча зарур шароитлар яратилган. Шунингдек, 6 та махсус бокс хоналар карантин касалликлари учун мўлжалланган бўлиб, санитария талаб меёрларига тўлиқ жавоб беради.

Шу билан бир қаторда, барча бўлимлар керакли бўлган замонавий тиббий жихозлар билан таъминланган.

Қўшимча 3 та лаборатория, ошхона ва муолажа хоналари ҳам тўлиқ таъмирдан чиқарилган ушбу шифохонада 254 та ходим ва 17 та бош шифокор фаолият юритади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site