Get Mystery Box with random crypto!

Ахборот хизматлари раҳбарлари учун навбатдаги ўқув-семинар ўтк | Surxondaryo viloyati hokimligi

Ахборот хизматлари раҳбарлари учун навбатдаги ўқув-семинар ўтказилди

Термиз шаҳридаги Матбуот уйида Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашининг ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссияси, вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати ҳамда Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамкорлигида давлат бошқарув идоралари ахборот хизматлари раҳбарлари учун навбатдаги ўқув-семинар ташкил этилди.

Семинарда “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида” ги қонун ҳамда соҳага оид бошқа қонунчилик ҳужжатлари ижроси, ташкилотнинг расмий веб-сайтини очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик ахборотлар билан тўлдириш ва доимий янгилаб бориш, ахборот макони мониторингини юритиш, медиа-режалар ижросини таъминлаш, ОАВ вакиллари билан ҳамкорликда ишлаш масалалари ҳақида атрофлича фикр алмашилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site