Get Mystery Box with random crypto!

Surxondaryo viloyati hokimligi

Telegram kanalining logotibi axborot_xizmati — Surxondaryo viloyati hokimligi S
Kanaldagi mavzular:
Surxondaryo
Qurilish
Taqdimotlar
Yirikloyihalar
Uyjoytopshirish
Taqdimot
Ishlabchiqarish
Sanoat
Loyihalar
Ishorinlari
All tags
Telegram kanalining logotibi axborot_xizmati — Surxondaryo viloyati hokimligi
Kanaldagi mavzular:
Surxondaryo
Qurilish
Taqdimotlar
Yirikloyihalar
Uyjoytopshirish
Taqdimot
Ishlabchiqarish
Sanoat
Loyihalar
Ishorinlari
All tags
Kanal manzili: @axborot_xizmati
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 24.98K
Kanalning ta’rifi

Surxondaryo viloyati hokimligi
Web site: http://surxondaryo.uz/
Ishonch telefoni: 998 (76) 224-02-89, 1088
Elektron pochta: gov@surxondaryo.uz
Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.
@surxondaryouz_bot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 111

2022-11-04 09:38:36 “Ўзгидромет” сел келиш хавфидан огоҳлантирди

Республика Гидрометеорология маркази бош директорининг хабар беришича, жорий йилнинг 6-8 ноябрь кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, вилоятимизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида, жумладан, Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқорғон ва Музробот туманларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан зарур эҳтиёт чораларини кўриш сўралади.

Маълумот учун, сел оқимлари 85% ҳолатда жала ёғиши, 4 % ҳолатда тоғ қорларининг эриши, 1,3 % ҳолатда тоғ сув ҳавзалари, сув омборлари, музлаган сув ҳавзаларининг ўпирилиши натижасида юзага келиши мумкин.

Сел оқимларида ҳудудида фақат қочиб қутилиш мумкин, сел оқими жуда тез шаклланиши сабабли, турли баландликлар, тепаликлар ёки дарахтларга чиқиб сақланиш мумкин. Унинг давомийлиги 3-5 соатгача етиши мумкин.

Тошқин сувлари, сел оқимлари ва кўчки ҳодисалари билан боғлиқ хавфлар юзага келганда республиканинг барча ҳудудларида фаолият юритаётган тезкор штабларга 101, 1050 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
4.7K views06:38
Ochish/sharhlash
2022-11-02 17:10:10
Денов туманида “Оналар “Яшил макон” учун умуммиллий лойиҳаси” ўтказилди

Бугун Денов туманида “Яшил макон” умумиллий лойиҳасининг “долзарб 40 кунлик” тадбирлари доирасида дарахат ва гул кўчатларини экиш бўйича “Оналар “Яшил макон” учун умуммиллий лойиҳаси” акцияси бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Зулхумор Хидирова, Денов тумани ҳокими Абдумалик Алламурадов ҳамда деновлик бир гуруҳ фаол аёллар, маҳаллалардаги Хотин-қизлар фаоллари иштирок этишди.

Акция доирасида йўл ёқалари бўйлаб манзарали дарахт ва гул кўчатлари ўтказилди, мавжуд кўчатлар ораларига ишлов берилди ҳамда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 20 октябридан бошлаб “Яшил макон” умумиллий лойиҳаси доирасида дарахт, бута ва гул кўчатларини ўтказиш бўйича “долзарб 40 кунлик” тадбири бўлиб ўтмоқда.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
3.0K views14:10
Ochish/sharhlash
2022-11-02 16:05:03
Вилоят прокурори ташаббуси билан сариосиёлик 52 нафар болажонларнинг суннат тўйлари ўтказилди

Сурхондарё вилояти прокуратураси органлари томонидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, жамиятда ўзаро меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ва хайр-саҳоват муҳитини янада мустаҳкамлаш, вояга етмаганлар ҳуқуқларининг ҳимоясини таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Бугун эрталаб хабар берганимиздек, вилоят прокурори ташаббуси билан жорий йилнинг 1 ноябрь куни Сариосиё туманида 52 нафар болажонларнинг суннат тўйлари ўтказилди.

Суннат тўйлари ўтказилган болалар учун туман прокуратурасида эртак қаҳрамонлари билан учрашув, уларнинг яқинлари учун “Сарвар” тўйхонасида базм дастурхони ҳамда тадбир сўнгида “Ёшлар боғи”да сайр, кинотеатрда севимли мультфильмлар намойишлари ташкил этилди.

Шунингдек, болажонларга тўй совғалари, велосипедлар топширилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
3.1K views13:05
Ochish/sharhlash
2022-11-02 15:37:26 Сурхондарё вилоятидаги янги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

— Жарқўрғон тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими Қишлоқ хўжалиги экинлари ва ердан самарали фойдаланиш бўйича етакчи мутахассиси;

— Сурхондарё вилояти Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси Бошюрисконсульти;

— Сурхондарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Тиббиёт хизмат сифатини назорат қилиш бўлими Етакчи мутахассиси;

— Сурхондарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Тиббиёт хизмат сифатини назорат қилиш бўлими Бош мутахассиси;

— Сурхондарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Тиббиёт хизмат сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи;

— Ёшлар ишлари агентлиги Бандихон тумани бўлими Таълим муассасаларида ёшлар билан ишлаш, ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва волонтёрликни ривожлантириш бўйича Бош мутахассиси;

— Шўрчи тумани мактабгача таълим бўлими жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўйича мутахассиси;

— Кадастр Агентлиги давлат муассасаси шаклида Республика Аэрогеодезия маркази Сурхондарё ҳудудлараро бўлинмаси Юристконсулти;

— Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси Ўсимликлар клиникалари фаолияти мониторинги бўйича Бош мутахассиси;

— Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Шўрчи тумани бўлими “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри“ орқали давлат ижтимоий хизматларини ва ёрдамини тақдим этиш шуъбаси Бош мутахассиси;

— Шўрчи туман ирригация бўлими Фойдаланиш ва таъмирлашни ташкил этиш бўйича муҳандиси;

— Сурхондарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўлими Етакчи мутахассиси;

— Сурхондарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўлими Етакчи мутахассиси;

— Сурхондарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўлими Етакчи мутахассиси;

— Шерабод туман қурилиш бўлими Шаҳарсозлик қонунчилигига риоя этиш устидан назорат бўйича инспектори;

— Агроинспекциянинг Музрабод туман бўлими Катта инспектори;

— Қизириқ тумани тиббий ижтимоий хизматлар шўъбаси 1- тоифали мутахассиси;

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2022 йил 10 ноябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
3.8K views12:37
Ochish/sharhlash
2022-11-02 10:02:02
Сариосиё ва Денов туманларида 112 нафар боланинг суннат тўйи ўтказиб берилди

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, жамиятда ўзаро меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ва хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Куни кеча Сариосиё ва Денов туманларида 112 нафар болажонларнинг суннат тўйи ўтказилгани бунинг ёрқин ифодасидир.

Сариосиё туманида вилоят ҳамда туман 2-сектор раҳбарлари ташаббуси билан 52 нафар болажонларнинг суннат тўйлари «Ёшлар боғи»да кенг шодиёналар билан ўтказилди. Улар учун боғ ҳудудидаги кинотеатрда мултфилм намойиши ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтди.

Денов туманидаги «Ўзбегим» тантаналар саройида «Меҳр 2020-Денов» хайрия жамғармаси томонидан 60 нафар болажонларнинг суннат тўйлари ҳамда 30 нафар қизларнинг ақиқа маросимлари ўтказиб берилди. Тадбирда иштирок этган туман мутасаддилари суннат тўйлари ва ақиқа маросимлари ўтказилган ўғил-қизларга ҳомийларнинг совғаларини топширишди.

Telegram | Facebook | Web-site
3.4K views07:02
Ochish/sharhlash
2022-11-01 19:07:02
Термиз ва Шўрчи туманларида ҳоким ёрдамчилари тавсияси билан навбатдаги субсидиялар топширилди

Вилоят Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси ҳамда ҳокимликлар томонидан аҳолига кўмак кўрсатиш, уларнинг тадбиркорлик ҳамда ҳунармандчилик фаолиятларини қўллаб-қувватлаш мақсадида субсидиялар ажратиш ишлари давом этмоқда.

Куни-кеча Термиз туманида «дафтарлар»да турган, банд бўлмаган 34 нафар аёлларга ҳоким ёрдамчилари тавсияси билан тикув дастгоҳлари топширилди. Уларга ўз тикувчилик фаолиятларини бошлашларига кўмак кўрсатилиши, бепул курсларда ўқиб, тикувчиликни щрганишлари мумкинлиги маълум қилинди.

Бугун бошқарма томонидан Шўрчи туманида 41 нафар уста ҳунарманднинг “Ҳунармандлар” уюшмасига аъзолик бадали субсидия асосида тўлаб берилганлигини тасдиқловчи сертификатлар топширилди. Эндиликда улар уюшма аъзоси сифатида ҳунармандларга берилган имтиёзлар ёрдамида фаолиятларини янада ривожлантиришлари мумкин бўлди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
2.5K views16:07
Ochish/sharhlash
2022-11-01 14:14:35
Иссиқхоналарда газ таъминоти етарлими?

Сурхондарё вилояти қишин-ёзин сархил озиқ-овқат маҳсулоти етиштириш учун қулай муҳитга эга. Бу имкониятдан оқилона фойдаланаётган тадбиркорлар йирик иссиқхона барпо этиб, куз-қиш мавсумида ҳам турли зироат парваришлашнинг ҳадисини олган.

Воҳада кейинги йилларда 16 та замонавий йирик иссиқхона бунёд этилиб, турли озиқ-овқат маҳсулотлари парваришланаётгани ҳам бунга яққол далилдир. Воҳамизда сўнгги йилларда барпо этилган йирик иссиқхоналарнинг 14 таси табиий газ таъминотидан фойдаланади. Чунки кўмир, солярка каби муқобил ёқилғиларнинг ҳеч бири газнинг ўрнини босмайди. Бунинг сабаби табиий газдан фойдаланиш маҳсулотнинг сифатли ва экспортбоп етилишини таъминлайди.

https://uza.uz/uz/posts/issiqxonalarda-gaz-taminoti-etarlimi_421246

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
3.4K views11:14
Ochish/sharhlash
2022-11-01 12:54:14
Ҳурматли фуқаролар!

Ўзбекистон Республикаси ИИВ фуқароларнинг биометрик паспортларини идентификацион ID карталарга алмаштирмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 223-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспортсиз ёки идентификацияловчи ID картасиз ёхуд ҳақиқий бўлмаган паспорт билан яшаши маъмурий жавобгарликни келтириб чиқаради.

Шунинг учун фуқаролардан муддати тугаган биометрик паспортларни кечиктирмаган ҳолда идентификацион ID карталарга алмаштиришларини сўраймиз.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
4.1K views09:54
Ochish/sharhlash
2022-11-01 12:40:23
Эълон!

Бугун Жарқўрғон тумани тўртта сектор раҳбари ҳам иштирок этиши белгиланган йиғилиш бошқа кунга қолдирилганлиги сабабли, Жарқўрғон тумани масъуллари билан ўтказилиши белгиланган «Халқ билан мулоқот» кўрсатуви ўз вақтида, яъни соат 18:40 да бўлиб ўтади ва тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
3.9K views09:40
Ochish/sharhlash
2022-11-01 11:17:51
Эълон!

Бугун соат 18:40 да Жарқўрғон тумани тўртта сектор раҳбари билан ўтказилиши белгиланган «Халқ билан мулоқот» кўрсатуви маълум сабабларга кўра бошқа кунга қолдирилганлигини маълум қиламиз.

Жарқўрғон тумани сектор раҳбарлари билан бўлиб ўтадиган очиқ мулоқотнинг ўтказиш санаси ва вақти тўғрисида қўшимча ахборот берилади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
3.7K viewsedited  08:17
Ochish/sharhlash