Get Mystery Box with random crypto!

Surxondaryo viloyati hokimligi

Telegram kanalining logotibi axborot_xizmati — Surxondaryo viloyati hokimligi S
Kanaldagi mavzular:
Surxondaryo
Qurilish
Taqdimotlar
Yirikloyihalar
Uyjoytopshirish
Taqdimot
Ishlabchiqarish
Sanoat
Loyihalar
Ishorinlari
All tags
Telegram kanalining logotibi axborot_xizmati — Surxondaryo viloyati hokimligi
Kanaldagi mavzular:
Surxondaryo
Qurilish
Taqdimotlar
Yirikloyihalar
Uyjoytopshirish
Taqdimot
Ishlabchiqarish
Sanoat
Loyihalar
Ishorinlari
All tags
Kanal manzili: @axborot_xizmati
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 24.98K
Kanalning ta’rifi

Surxondaryo viloyati hokimligi
Web site: http://surxondaryo.uz/
Ishonch telefoni: 998 (76) 224-02-89, 1088
Elektron pochta: gov@surxondaryo.uz
Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.
@surxondaryouz_bot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 108

2022-11-08 10:45:51
“Термиз халқаро савдо маркази”даги дўконларни маҳаллий ва хорижлик ишбилармонларга сотиш бошланди

https://uza.uz/posts/423406

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
1.7K views07:45
Ochish/sharhlash
2022-11-08 10:36:20
Сурхондарёлик шахмат устаси Умида Омонова «Tashkent Open-2022» халқаро турнир ғолиблигини қўлга киритди

Жорий йил 6-7 ноябрь кунлари Тошкент шаҳридаги “Hilton” меҳмонхонасида шахмат бўйича «Tashkent Open-2022» халқаро турнир бўлиб ўтди. Халқаро турнирнинг профессионал аёллар гуруҳида иштирок этган воҳадошимиз Умида Омонова барча рақибларини “ер тишлатиб” турнир ғолиблигини қўлга киритди.

Умида Омоновага турнир ташкилотчилари томонидан 50 миллион сўм пул мукофоти ва турнирнинг бош соврини “Chevrolet Tracker” автомобили калити тантанали топширилди.

Воҳадошимиз Умида Омоновани ушбу ютуқ билан муборакбод этамиз!

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
2.3K views07:36
Ochish/sharhlash
2022-11-08 07:25:01
Шўрчи тумани ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди

Шўрчи тумани маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази директори лавозимида фаолият юритиб келаётган Бегматов Собиржон Абдихалиқович Шўрчи тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

С.Бегматов 1975 йил Шўрчи туманида туғилган. 2000 йилда Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – иқтисодчи.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
3.4K views04:25
Ochish/sharhlash
2022-11-07 21:23:10
Термиз шаҳри ва Термиз тумани ҳокимларига биринчи ўринбосар тайинланди

Термиз тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган Бўриев Акмал Авазович Термиз шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

А.Бўриев 1981 йил Бойсун туманида туғилган. 2003 йилда Тошкент Ахборот технологиялар университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – менежмент.

Ангор тумани ҳокимининг ўринбосари – туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган Тағоев Мухиддин Сайфидинович Термиз тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

М.Тағоев 1983 йил Бойсун туманида туғилган. 2007 йилда Термиз давлат университетини, 2016 йилда Ўзбекистон Республикаси солиқ академиясини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – солиқлар ва солиққа тортиш.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
4.7K views18:23
Ochish/sharhlash
2022-11-07 16:40:06
Президент келгуси йилда экспортни қўллаб-қувватлаш кенгайтирилиши, бундан буён тармоқларга субсидиялар экспорт ҳажмига қараб бериладиган тизим яратилишини таъкидлади.

Бугунги йиғилишдаги топшириқлар ижроси натижасида ҳудудий саноатни ривожлантиришга қўшимча 300 миллион доллар ва 350 миллиард сўм маблағ ажратилиши қайд этилди.

Айтилган марраларга эришилса, келгуси йилда қўшимча 2 миллиард доллар экспорт ҳажмлари таъминланади.

Ҳокимлар ва тармоқ раҳбарлари бундан самарали фойдаланиб, 2023 йилда 8,2 миллиард долларлик ҳудудий саноат маҳсулотлари экспортини таъминлаши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
2.3K views13:40
Ochish/sharhlash
2022-11-07 16:25:13
10 минг долларгача бўлган заргарлик буюмларини четга олиб чиқишга рухсат берилади

Йиғилишда заргарликда ҳам имкониятлар жуда кенглиги, мамлакатимизда 300 миллион долларлик ички бозор борлиги таъкидланди.

Бу талабни бемалол ўзимизни маҳаллий заргарлар қондириши мумкин. Шу сабабли уларни қўллаб-қувватлаш учун 1 декабрдан бошлаб:

- олтин ва кумушга кечиктириб тўлаш учун барча банклар ва Экспортни рағбатлантириш агентлиги кафолатлари қабул қилинади;

- кафолат олиш имконияти якка тартибдаги заргарлар учун ҳам яратилади;

- олтин, кумуш ва заргарлик учун зарур бошқа хом ашёларни қайта ишлаш учун вақтинча олиб кириш ва олиб чиқишда лицензия талаби бекор қилинади;

- заргарлар ишлатадиган қимматбаҳо ва безак тошлари божхона тўловларидан озод қилинади;

- 10 минг долларгача бўлган заргарлик буюмларини четга олиб чиқишга рухсат берилади (ҳозир 5 минггача рухсат берилган).

Тегишли вилоятлар ҳокимларига Самарқанд, Бухоро ва Қўқон шаҳарларида заргарлик савдо ва ишлаб чиқариш мажмуаларини ишга тушириш топширилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
2.2K views13:25
Ochish/sharhlash
2022-11-07 16:15:26
Сурхондарё вилоятининг қайси ҳудудида энг кўп гўшт етиштирилди?

Вилоят статистика бошқармаси маълумотига кўра, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида вилоят бўйича барча тоифадаги хўжаликлар томонидан тирик вазнда 146,3 минг тонна гўшт ишлаб чиқарилди. Бу кўрсаткич ўз навбатида 2021 йилнинг январь-сентябрь ойига нисбатан 4,5 фоизга кўп.

Жорий йилнинг 9 ойи давомида гўшт ишлаб чиқариш ҳудудлар кесимида қуйидагича:

Денов – 27 174 тонна;
Қумқўрғон – 14 530 тонна;
Жарқўрғон – 14 189 тонна;
Сариосиё – 11 475 тонна;
Шеробод – 11 115 тонна;
Бойсун – 10 272 тонна;
Музработ – 9 198 тонна;
Узун – 9 123 тонна;
Шўрчи – 8 130 тонна;
Қизириқ – 7 580 тонна;
Ангор – 7 490 тонна;
Термиз – 6 252 тонна;
Бандихон – 4 677 тонна;
Олтинсой – 4 494 тонна;
Термиз ш. – 570 тонна қайд етилди.

Маълумот ўрнида, воҳада ишлаб чиқарилган гўшт умумий ҳажмининг 92,1 фоизи деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари ҳиссасига тўғри келади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
2.2K views13:15
Ochish/sharhlash
2022-11-07 16:02:07
Ахборот 24 | 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан Сурхондарё вилоятида байрам тадбирлари, учрашувлар ва маданий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
2.1K views13:02
Ochish/sharhlash
2022-11-07 15:54:22
Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, мебелсозликда келгуси йилда маҳсулот ҳажмини 5 триллион сўмга, экспортни 50 миллион долларга етказиш зарур.

Бухоро, Наманган, Самарқанд, Андижон, Фарғона ва Хоразмда 100 га яқин маҳалла мебель ишлаб чиқаришга ихтисослашгани, уларни кенгайтириш зарурлиги қайд этилди.

Ушбу вилоятлар ҳокимларига бир ой муддатда маҳаллалар атрофида мебель саноат марказларини ташкил қилишга кўрсатма берилди. Шунингдек:

● келгуси йилда 250 та мебелчилик лойиҳасини ишга тушириб, 10 мингта янги иш ўрни яратиш;

● 15 та мебелсозлик саноат зоналари инфратузилмасига 55 миллиард сўм ажратиш;

● мебелсозликка берилган божхона имтиёзлари муддатини 2024 йил 1 январга қадар узайтириш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
2.3K views12:54
Ochish/sharhlash
2022-11-07 15:43:55
Сариосиё туманида қурилиш материаллари индустриал зонаси ташкил этилади

Қурилиш материаллари
экспортини 2023 йилда 900 миллион долларга етказиш, ички бозор учун 5 триллион сўмлик қўшимча маҳсулот ишлаб чиқариш шартлиги кўрсатиб ўтилди. Мутасаддиларга;

қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчилар учун камида 7 йиллик, 2 йил имтиёзли давр билан “Саноат ипотекаси” дастурини ишлаб чиқиш ва бунга биринчи босқичда 50 миллион доллар ресурс йўналтириш;

Нукус шаҳри, Булоқбоши, Қоровулбозор, Фориш, Чуст, Пахтачи, Сариосиё, Ўзбекистон туманларида қурилиш материаллари индустриал зоналарини ташкил этиш;

Испания, Италия ва Туркиянинг етакчи корхоналари билан музокара ўтказиб, Ангренда чинни идишлар ва сантехника буюмлари ишлаб чиқариш кластерини ташкил қилиш;

келгуси йилда Навоий, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида каолиндан кластер усулида тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича камида 200 миллион долларлик 10 та лойиҳани ишга тушириш топширилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
2.2K views12:43
Ochish/sharhlash