Get Mystery Box with random crypto!

Термиз ва Шўрчи туманларида ҳоким ёрдамчилари тавсияси билан н | Surxondaryo viloyati hokimligi

Термиз ва Шўрчи туманларида ҳоким ёрдамчилари тавсияси билан навбатдаги субсидиялар топширилди

Вилоят Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси ҳамда ҳокимликлар томонидан аҳолига кўмак кўрсатиш, уларнинг тадбиркорлик ҳамда ҳунармандчилик фаолиятларини қўллаб-қувватлаш мақсадида субсидиялар ажратиш ишлари давом этмоқда.

Куни-кеча Термиз туманида «дафтарлар»да турган, банд бўлмаган 34 нафар аёлларга ҳоким ёрдамчилари тавсияси билан тикув дастгоҳлари топширилди. Уларга ўз тикувчилик фаолиятларини бошлашларига кўмак кўрсатилиши, бепул курсларда ўқиб, тикувчиликни щрганишлари мумкинлиги маълум қилинди.

Бугун бошқарма томонидан Шўрчи туманида 41 нафар уста ҳунарманднинг “Ҳунармандлар” уюшмасига аъзолик бадали субсидия асосида тўлаб берилганлигини тасдиқловчи сертификатлар топширилди. Эндиликда улар уюшма аъзоси сифатида ҳунармандларга берилган имтиёзлар ёрдамида фаолиятларини янада ривожлантиришлари мумкин бўлди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site