Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, жамиятда ўзаро меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ва хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Куни кеча Сариосиё ва Денов туманларида 112 нафар болажонларнинг суннат тўйи ўтказилгани бунинг ёрқин ифодасидир.
Сариосиё туманида вилоят ҳамда туман 2-сектор раҳбарлари ташаббуси билан 52 нафар болажонларнинг суннат тўйлари «Ёшлар боғи»да кенг шодиёналар билан ўтказилди. Улар учун боғ ҳудудидаги кинотеатрда мултфилм намойиши ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтди.
Денов туманидаги «Ўзбегим» тантаналар саройида «Меҳр 2020-Денов» хайрия жамғармаси томонидан 60 нафар болажонларнинг суннат тўйлари ҳамда 30 нафар қизларнинг ақиқа маросимлари ўтказиб берилди. Тадбирда иштирок этган туман мутасаддилари суннат тўйлари ва ақиқа маросимлари ўтказилган ўғил-қизларга ҳомийларнинг совғаларини топширишди.
Surxondaryo viloyati hokimligi . Web site: http://surxondaryo.uz/. Ishonch telefoni: 998 (76) 224-02-89, 1088 . Elektron pochta: gov@surxondaryo.uz . Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘...