Get Mystery Box with random crypto!

Surxondaryo viloyati hokimligi

Telegram kanalining logotibi axborot_xizmati — Surxondaryo viloyati hokimligi S
Kanaldagi mavzular:
Surxondaryo
Qurilish
Taqdimotlar
Yirikloyihalar
Uyjoytopshirish
Taqdimot
Ishlabchiqarish
Sanoat
Loyihalar
Ishorinlari
All tags
Telegram kanalining logotibi axborot_xizmati — Surxondaryo viloyati hokimligi
Kanaldagi mavzular:
Surxondaryo
Qurilish
Taqdimotlar
Yirikloyihalar
Uyjoytopshirish
Taqdimot
Ishlabchiqarish
Sanoat
Loyihalar
Ishorinlari
All tags
Kanal manzili: @axborot_xizmati
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 24.98K
Kanalning ta’rifi

Surxondaryo viloyati hokimligi
Web site: http://surxondaryo.uz/
Ishonch telefoni: 998 (76) 224-02-89, 1088
Elektron pochta: gov@surxondaryo.uz
Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.
@surxondaryouz_bot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 110

2022-11-05 15:10:05
Вилоят ҳокими Тўра Боболовнинг сайёр қабули Сариосиё туманида давом этди

Вилоят ҳокимининг учрашуви куннинг иккинчи ярмида Сариосиё тумани “Галабутта” маҳалласи ҳудудида жойлашган "Бўстон" маданият марказида давом этди.

Учрашувда вилоят ҳокими 65 нафар фуқаронинг бандлик, ичимлик суви, ички йўллар таъмири, электр ва газ таъминоти, соғлиқни сақлаш, имтиёзли кредит ажратиш, ижтимоий таъминот каби турли масалаларга оид 87 та мурожаатини қабул қилди. Қабул қилинган мурожаатларнинг 29 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди.

Жумладан, Сариосиё тумани “Дийдор” маҳалласида яшовчи Асадулло Эшов ҳудуд фуқаролари номидан вилоят раҳбарига мурожаат қилиб, эскириб қолган сув минорасини янгилашда амалий ёрдам сўради. Фуқаронинг мурожаатини қисқа муддатда ҳал этиш бўйича вилоят ва туман масъулларига тегишли вазифалар юклатилди. Шунингдек, ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи Муборак Раҳимованинг бандлигини таъминлаш масаласидаги мурожаати ҳам ижобий ечим топди.

– Ўзим тикувчиликка қизиқаман, лекин ўз тадбиркорлик фаолиятимни йўлга қўйиш учун жиҳозларим йўқ эди. Бугун вилоятимиз ҳокими бизнинг туманимизда сайёр қабул ўтказаётганини эшитиб, мурожаат билан келдим ва менга тикув дастгоҳи ажратиб берадиган бўлди. Рости масалам бу қадар тез ҳал бўлишини кутмагандим – дейди Муборак Раҳимова, – биз аёлларни қўллаб-қувватлаётган Юртбошимизга миннатдорчилик билдираман.

Бундан ташқари сайёр қабулда “Афросиёб” маҳалласи ҳудудидан ногиронлиги бўлган шахслар учун намунавий лойиҳалар асосида қурилган 12 та хонадонни газлаштириш масаласида мурожаат қилган 1-гуруҳ ногирони Марҳабо Сатторова ва бир гуруҳ фуқароларнинг мурожаати ҳам ижобий ҳал этиладиган бўлди. Масъулларга қисқа муддатда мазкур 12 та хонадонни табиий газ тармоғига улаш бўйича топшириқ берилди.

Сайёр қабулда келиб тушган мурожаатларнинг 58 таси қўшимча ўрганиш ва маблағ талаб этганлиги сабабли, масъулларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
4.8K views12:10
Ochish/sharhlash
2022-11-05 13:15:28
Касаба уюшмалари ходимлари шарафланди

Сурхондарё вилоятида 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни байрамини кенг нишонлаш юзасидан тегишли режалар белгилаб олинди. Унга мувофиқ жойларда маънавий-маърифий, саховат тадбирлари ўтказилади.

Термиз шаҳридаги “Афруз” тантаналар саройида “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик” шиори остида ташкил этилган тадбир ҳам ана шу санага бағишланди. Унда вилоят ҳокими Т. Боболов, Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси раиси ўринбосари Т. Бозоров, вилоят секторлари ва бошқарма, муассасалар раҳбарлари, ҳамкор ташкилотлар, уюшма ходимлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

https://uza.uz/posts/422499

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
3.4K views10:15
Ochish/sharhlash
2022-11-05 12:44:07
Вилоят ҳокими Тўра Боболов узунлик фуқаролар билан учрашди

Узун тумани "Хатиб Қаҳрамон" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 18-мактаб биносида вилоят раҳбари томонидан фуқароларнинг мурожаатларини тинглаш ва ҳал этиш мақсадида сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда 88 нафар фуқаро 103 та турли масалалардаги муаммолари билан вилоят раҳбарига мурожаат қилди. Мурожаатларнинг 31 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди.

Қабулда иштирок этган Узун тумани “Наврўз” маҳалласида яшовчи, 2-гуруҳ ногирони Лайло Каримова уй-жойини таъмирлашда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Фуқаронинг яшаш шароити ва мавжуд имкониятлари тўғрисида масъуллардан маълумот олингач, марожаатни қисқа муддатда ҳал этиш бўйича топшириқ берилди.

Шунингдек, Узун тумани “Қизил Қаҳрамон” маҳалласида яшовчи 2-гуруҳ ногирони, ёлғиз она Наргиза Азизова муддатли ҳарбий хизматдан қайтган фарзандининг ишга жойлаштирилишида ёрдам сўради. Мурожаат шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилиб, Узун тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимига ёнғин ҳавфсизлиги йўналишига ишга тавсия қилинди. Бундан ташқари, фуқаро вилоят ҳокимининг аввалги сайёр қабулларида ҳам соғлигини тиклаш учун ёрдам сўраб қилган мурожаати ижобий ҳал этилганлигини айтиб, ўзининг миннатдорчилигини билдирди.

Сайёр қабулда мурожаат қилинган 72 та масала ижроси муддат ва маблағ талаб қилганлиги сабабли қўшимча ўрганиш ва ҳал этиш учун масъулларга йўналтирилиб, назоратга олинди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
3.5K views09:44
Ochish/sharhlash
2022-11-05 08:56:55
Сариосиёда куз манзаралари

Ўзининг пурвиқор тоғлари, туристик масканлари ҳамда зилол сувлари билан машҳур бўлган Сариосиё туманида кечаги ёмғирдан сўнг кузнинг олтин ранларига бурганган дарахт барглари ҳақиқий чиройини янада очди.

Сариосиё тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати кузнинг гўзаллигини акс эттирган фотосуратларни эълон қилди.

Буюк мусаввир бўлган табиат манзараларидан завқланинг.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
1.8K views05:56
Ochish/sharhlash
2022-11-05 08:16:03
Денов туманида Фавқулодда вазиятлар бўлимининг биноси қайта таъмирланиб фойдаланишга топширилди

Куни-кеча Денов тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимининг биноси замонавий типда қайта таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.

Тантанали тадбирда Денов тумани ҳокими, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбарияти, туман масъуллари ҳамда нуронийлар иштирок этишди.

Янгиланган бинода бўлим ходимлари учун барча шарт-шароитлар, жумладан, спорт зал, ётоқхона, ошхона, синф хона, ювиниш хонаси, маънавият ва маърифат хонаси ҳамда спорт майдончалари мужассамдир.

Тадбирда сўз олганлар барча қулайликларга эга бўлган янгиланган бино қутқарувчиларнинг фавқулодда вазиятларга тайёргарлик ҳолатини ошириш ва аҳолига тезкор хизмат кўрсатишларига замин яратишини таъкидладилар.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
2.3K views05:16
Ochish/sharhlash
2022-11-04 18:45:18
Тўра Боболов жаҳон чемпиони Музаффарбек Тўрабоевга қорабайир зотли от совға қилди

Бойсун туманида Дзюдо бўйича жаҳон чемпиони Музаффарбек Тўрабоевни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокими Тўра Боболов иштирок этди ва Дзюдо бўйича Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида 82 та давлат спортчилари ўртасида ўзининг чинакам спорт устаси эканини намойиш этиб, мамлакатимиз байроғини баланд кўтарган Музаффарбек Тўрабоевни қизғин табриклади.

Вилоят раҳбари ўз табриги якунида Музаффарбек Тўрабоевга 2024 йил Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинларида ҳам олтин медални қўлга киритиб, олимпиада ўйинлари чемпиони бўлишида омад тилади.

Дзюдо бўйича жаҳон чемпиони Музаффарбек Тўрабоевга вилоят ҳокими томонидан қорабайир зотли от ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди.

Шунингдек, вилоят раҳбари чемпионнинг уйида бўлиб, Музаффарбекнинг отаси, жаҳон чемпиони Тоштемир Муҳаммадиев ҳамда унинг онасига уч чемпион фарзандни тарбиялагани учун миннатдорчилик билдирди, Эсдалик совғаларини топширди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
1.1K views15:45
Ochish/sharhlash
2022-11-04 18:30:02
Эълон!!!

Вилоят ҳокими Тўра Боболов бошчилигида секторлар, вилоят ҳокими ўринбосарлари, бошқарма ва ташкилотлар, Халқ қабулхонаси раҳбарларининг аҳоли муаммоларини ўрганиш мақсадида навбатдаги учрашуви эртага, 5 ноябрь куни соат 9:00 дан бошлаб Узун тумани "Хатиб Қаҳрамон" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 18-мактаб биносида, соат 14:00 дан бошлаб Сариосиё тумани "Галабутта" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги маданият уйида бўлиб ўтади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
1.2K views15:30
Ochish/sharhlash
2022-11-04 13:55:08
Вилоятимизда доимий аҳоли сони қанча?

Вилоят статистика бошқармаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 октабрь ҳолатига, вилоятимизнинг доимий аҳолиси 2 789 278 кишини ташкил этмоқда.

Шундан;
Шаҳар жойларда – 1 010 990 киши
Қишлоқ жойларда – 1 778 288 киши
Эркаклар сони – 1 410 499 киши
Аёллар сони – 1 378 779 киши

Вилоятимиз ҳудудларининг доимий аҳолиси сони қуйидагича:

Денов тумани – 407 084 киши
Қумқўрғон тумани – 247 647 киши
Жарқўрғон тумани – 230 650 киши
Шўрчи тумани – 221 599 киши
Сариосиё тумани – 221 126 киши
Шеробод тумани – 204 989 киши
Термиз шаҳри – 194 394 киши
Олтинсой тумани – 186 877 киши
Узун тумани – 182 236 киши
Музработ тумани – 149 457 киши
Ангор тумани – 139 559 киши
Бойсун тумани – 121 306 киши
Қизириқ тумани – 120 594 киши
Термиз тумани – 81 584 киши
Бандихон тумани – 80 176 киши

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
5.1K views10:55
Ochish/sharhlash
2022-11-04 10:28:56
Эълон!

Бугун соат 18:40 да Бандихон тумани тўртта сектор раҳбари билан ўтказилиши белгиланган «Халқ билан мулоқот» кўрсатуви маълум сабабларга кўра бошқа кунга қолдирилганлигини маълум қиламиз.

Бандихон тумани сектор раҳбарлари билан бўлиб ўтадиган очиқ мулоқотнинг ўтказиш санаси ва вақти тўғрисида қўшимча ахборот берилади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
3.9K views07:28
Ochish/sharhlash
2022-11-04 10:16:59
"Сиёсий-маърифат соати" бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтди.

Унда Сурхондарё вилояти, шаҳар ва туман ҳокимликлари студиясидан секторлар раҳбарлари, ҳокимликлар ходимлари, алоқадор бошқарма ва уларнинг ҳудудий бўлимлари бошлиқлари ҳам иштирок этди.

Сиёсий-маърифий соатда спикерлар: раҳбар кадрлар захирасини шакллантиришнинг янги тизими ва жамоадаги ижтимоий муҳитга таъсир қилувчи омиллар ҳақида тўхталди.
Шунингдек, Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида ҳам маълумот берилди.

Ўқув соатини томоша қилиш

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
3.3K views07:16
Ochish/sharhlash