Get Mystery Box with random crypto!

Вилоят прокурори ташаббуси билан сариосиёлик 52 нафар болажонл | Surxondaryo viloyati hokimligi

Вилоят прокурори ташаббуси билан сариосиёлик 52 нафар болажонларнинг суннат тўйлари ўтказилди

Сурхондарё вилояти прокуратураси органлари томонидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, жамиятда ўзаро меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ва хайр-саҳоват муҳитини янада мустаҳкамлаш, вояга етмаганлар ҳуқуқларининг ҳимоясини таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Бугун эрталаб хабар берганимиздек, вилоят прокурори ташаббуси билан жорий йилнинг 1 ноябрь куни Сариосиё туманида 52 нафар болажонларнинг суннат тўйлари ўтказилди.

Суннат тўйлари ўтказилган болалар учун туман прокуратурасида эртак қаҳрамонлари билан учрашув, уларнинг яқинлари учун “Сарвар” тўйхонасида базм дастурхони ҳамда тадбир сўнгида “Ёшлар боғи”да сайр, кинотеатрда севимли мультфильмлар намойишлари ташкил этилди.

Шунингдек, болажонларга тўй совғалари, велосипедлар топширилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site