Get Mystery Box with random crypto!

“Ўзгидромет” сел келиш хавфидан огоҳлантирди Республика Гидро | Surxondaryo viloyati hokimligi

“Ўзгидромет” сел келиш хавфидан огоҳлантирди

Республика Гидрометеорология маркази бош директорининг хабар беришича, жорий йилнинг 6-8 ноябрь кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, вилоятимизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида, жумладан, Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқорғон ва Музробот туманларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан зарур эҳтиёт чораларини кўриш сўралади.

Маълумот учун, сел оқимлари 85% ҳолатда жала ёғиши, 4 % ҳолатда тоғ қорларининг эриши, 1,3 % ҳолатда тоғ сув ҳавзалари, сув омборлари, музлаган сув ҳавзаларининг ўпирилиши натижасида юзага келиши мумкин.

Сел оқимларида ҳудудида фақат қочиб қутилиш мумкин, сел оқими жуда тез шаклланиши сабабли, турли баландликлар, тепаликлар ёки дарахтларга чиқиб сақланиш мумкин. Унинг давомийлиги 3-5 соатгача етиши мумкин.

Тошқин сувлари, сел оқимлари ва кўчки ҳодисалари билан боғлиқ хавфлар юзага келганда республиканинг барча ҳудудларида фаолият юритаётган тезкор штабларга 101, 1050 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site